Улуқов Беҳзод Карамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўйлар ошқозон-ичак стронгилятозларига қарши кураш усуллари”, 03.00.06 - Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/В150
Илмий раҳбар: Джаббаров Шухрат Абдуражабович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Мавланов Сабиржан Ибадуллаевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Қурбанов Шукурулла Холмуминович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг марказий (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё) ва марказий-ғарбий (Бухоро ва Навоий) вилоятларидаги қўйларнинг ошқозон-ичак стронгилятозлари (маршаллагиоз, нематодироз ва бошқа тур ошқозон ичак стронгилятозлар) турли қўй зотлари орасида тарқалиши ҳамда уларга қарши курашишда самарали, экологик хавфсиз даволаш усулларини илмий асосда ишлаб чиқиш ва маҳаллий шароитга мос келувчи қарши кураш усулларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамизнинг марказий ва марказий-ғарбий вилоятларида турли шароитда боқилаётган қўйлар орасида ошқозон-ичак стронгилятозлари билан зарарланиш 60,74 % эканлиги аниқланган;
текширилган қўй зотлари бўйича энг юқори инвазияланиш баяд зотида (71,18 %), паст даража зарарланиш эса ҳисори зотли қўйларда (42,48 %) кечиши аниқланган;
қўйларнинг ёши бўйича ошқозон-ичак стронгилятозлари билан зарарланишига кўра, 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган ёш қўйлар энг кўп яъни 66,36 % зарарланганлиги аниқланган;
олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қўйлар ошқозон-ичак странгилайтозларига қарши мунтазам қўлланилаётган антгелминт препаратларга нисбатан резистентлиги мавжудлиги илк бор аниқланган;
ошқозон-ичак стронгилятозларига қарши маҳаллий шароитга мос бўлган ва самарали қарши кураш тадбирлари олиб борилиши ҳисобига қилинган 1 сўм харажат эвазига 7,61 сўм иқтисодий самара олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўйларнинг ошқозон-ичак стронгилятозларига қарши кураш усуллари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
қўйлар гелминтозларининг тарқалиши ва даволаш чора-тадбирлари бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва Республикамизнинг марказий (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё) ва марказий-ғарбий (Бухоро ва Навоий) вилоятларидаги қўйчилик хўжаликларида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02/23-779-сон маълумотномаси). Натижада қўйларнинг ошқозон-ичак стронгилятларини олдини олишга ва ёқори терапевтик самарадорликка эришилган;
мунтазам қўлланиладиган антгелминт препаратга нисбатан резистентлик кўрсаткичини аниқлаш ва баҳолаш борасида лаборатор ва ишлаб чиқариш шароитида Навоий вилоятининг Кармана туманидаги “Учтепа Чорва Голд” МЧЖ нинг қўйчилик хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02/23-779-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотлар олиб борилган хўжаликларда мунтазам қўлланилаётган антгелминт препаратга нисбатан ошқозон-ичак стронгилятларида резистентлик мавжудлигини аниқлашга эришилган;
олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида маҳаллий шароитга мос, иқтисодий самарали бўлган қарши курашда ошқозон-ичак странгилятларига қарши самарали миқдор ва қўллаш усули Республикамизнинг марказий ва марказий-ғарбий вилоятлари хўжаликларидаги 1350 бош қўйларда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02/23-779-сон маълумотномаси). Натижада ошқозон-ичак стронгилятозларига қарши курашда самарали препарат миқдори ва қўллаш усули қўлланиши орқали қилинган 1 сўм харажат эвазига 7,61 сўм иқтисодий самара олишга эришилган.