Тоғаев Ботир Нормаҳмадовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бекросс дурагайлаш асосида Қашқадарё вилоятининг экстремал тупроқ иқлим шароитига мос ғўза навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Qx1832.
Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг “С-7321” нави (НАП 539).
II. Тадқиқотнинг мақсади Беккросс дурагайлаш асосида Қашқадарё вилоятининг экстремал тупроқ иқлим шароитига мос, абиотик ва биотик омилларга бардошли, тезпишар, тола сифати юқори, хосилдор ғўза навини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўзанинг композит дурагайлаш орқали яратилган юқори авлодлари орасидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижообий мажмуасига эга ўсимликларни танлаш ва авлодини ўрганиш орқали генетик жиҳатдан бойитилган селексион ашёларни яратиш самарадор эканлиги исботланган;
тўйинтирувчи чатиштириш услубидан фойдаланган ҳолда, табиий популяциялари орасидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий белгиларини бир генотипда жамланган намуналар ажратиб олинган;
танланган биотиплар орасидан тезпишарлик, ҳосилдорлик, юқори тола сифати ва чиқими, шўрланиш ва сув танқислигига бардошлилик ва бошқа хўжалик қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга янги С-7321 ғўза нави яратилган;
ўрта толали С-7321 ғўза навининг тезпишарлик, юқори маҳсулдорлик, турли стресс омилларга ҳамда вилт касаллигига бардошлилик хусусиятлари мавжудлиги аниқланган бўлиб, ушбу нав Қашқадарё вилоятларининг тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мослиги, раёнлашган навларга нисбатан эрта ва сифатли ҳосил олиниши ҳамда ҳосилдорлиги 3-5 с/га юқори эканлиги, тола сифати тўқимачилик саноати талабларига тўлиқ жавоб бериши билан бошқа навлардан устунлиги исботланган;
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб С-7321 нави бўйича Давлат нав синаш Маркази ўтказган патент синови натижаларига асосан хўжалик учун қимматли белгилари (тезпишарлиги, тола чиқими, тола сифати ва бошқа) бўйича янгиликка эгалиги тасдиқланган НАП 539 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб бекросс дурагайлаш орқали олинган ғўза дурагайларининг якка танлаш асосида хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуаси бўйича фарқ қилувчи биотипларни танлаш, биотиплар асосида ажратиб оилнган оилаларда белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашувини ўрганиш асосида:
Қашқадарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мос, тола чиқими юқори, тола сифати ИВ типга мансуб ўрта толали ғўзанинг С-7321 нави яратилган ва НАП 539 рақамли патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги №05/01-05/02-05/04-03-438-сон маълумотномаси). Натижада ғўза навлари генофонди ҳосилдорлиги 39,5 с/га, тола чиқими 39,1%, тола узунлиги 35,0 мм, битта кўсакдаги пахта вазни 6,0 г, тезпишарлиги 112 кун, 1000 дона чигит вазни 121 г бўлиб, тола сифати ИВ типга тўлиқ жавоб берадиган янги нав билан бойитилган;
Янги яратилган ўрта толали ғўзанинг “С-7321” навини Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани “Чўли Бегимқулов” ҳудудидаги ғўза уруғчилигига ихтисослашган “Афруза Холиёрова” фермер хўжаликида 3,0 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги №05/01-05/02-05/04-03-438-сон маълумотномаси). Натижада, гектаридан ўртача пахта ҳосилдорлиги 39-42 с/га ни ташкил этиб, мазкур туманда экилаётган андоза Шахрисабз-1 навига нисбатан 3,0-5,0 с/га юқори ҳосил олиш имконини берган;
С-7321 ғўза навининг навдорлигини ошириш ва оргинал уруғларини кўпайтириш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Қашқадарё илмий тажриба станциясида 1 гектар майдонда бирламчи уруғчилиги йўлга кўйилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги №05/01-05/02-05/04-03-438-сон маълумотномаси). Натижада, навнинг ўзига ҳос биотипларига мансуб бўлган, биринчи йилги оилалар синаш кўчатзоридан 50 дона оилавий теримдан 36,8 кг уруғ, якка танловлар бўйича 500 та намунадан 180 таси бракка чиқарилиб, 320 таси экиш учун тайёрланган.