Тохиров Козим Нажим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофадан зондлаш орқали деградацияга учраган яйлов ерлар мониторингини юритиш усулини такомиллаштириш”, 06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Qx1146
Илмий маслаҳатчи: Тураев Рухиддин Амирқулович, Техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Қурвантоев Рахмонтой, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хўжакелдиев Комил Носирович, Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Масофадан зондлаш орқали деградацияга учраган яйлов ерлар мониторингини юритиш усулини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деградацияга учраган яйлов ерлар мониторингини юритишда андроид платформаларда ишлаш имкониятига эга махсус “ДеграЛанд” мобил иловаси ишлаб чиқилган ва “ДеграЛанд” мобил иловаси ёрдамида 216 294 гектар яйлов ер майдонида олиб борилган мониторинг маълумотларини баҳоланган;
Бухоро вилояти Жондор тумани А.Темур массивининг деградацияга учраган яйлов ер майдонларининг 1:10 000 масштабли электрон рақамли харитаси ишлаб чиқилиб, деградацияга учраган яйлов ер майдонларининг аниқ чегарасини белгилаш ҳамда ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун асос яратилган;
деградацияга учраган яйлов ерлардан самарали фойдаланиш бўйича “Масофадан зондлаш орқали деградацияга учраган ерлар мониторингини юритиш усулини такомиллаштириш” услубий тавсиянома ишлаб чиқилган;
иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлган замонавий таянч пунктлари ўрнатиш натижасида деградацияга учраган яйлов ер майдонлари ҳудудини аниқ белгилашга эришилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофадан зондлаш орқали деградацияга учраган яйлов ерлар мониторингини юритиш усулини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
Деградацияга учраган яйлов ер майдонларини белгилаш ва уларни муҳофаза қилишда замонавий таянч пунктлар намунаси ишлаб чиқилган ва Жондор тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-654-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таянч пунктлардан фойдаланиш орқали деградацияга учраган ерлар мониторингини амалга ошириш тизими янада такомиллашган ҳамда юқори самарадорликка эришиш имконияти яратилган;
Бухоро вилояти Жондор тумани А.Темур массивининг деградацияга учраган яйлов ер майдонларининг 1:10 000 масштабли электрон рақамли харитаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-654-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур электрон харита ҳудуднинг географик хусусиятлари ва ер ресурслари тўғрисида аниқ ҳамда ишончли маълумотларни тақдим этиш имкониятини яратиб, деградацияга учраган ерларни тизимли равишда мониторинг қилиш, агротехник тадбирларни илмий асосда режалаштириш ҳамда ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш жараёнларини ташкил этишда муҳим ахборот манбаи сифатида хизмат қилган;
деградацияга учраган яйлов ерлар мониторингини юритишда андроид платформаларда ишлаш имкониятига эга махсус “ДеграЛанд” мобил иловаси ишлаб чиқилган ва Бухоро вилоят қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-654-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов майдонларининг деградацияга учраш ҳолатини визуал тарзда кўриш, таҳлил қилиш ҳамда келгусида деградацияга қарши кураш чора-тадбирларини белгилашда зарур маълумотлар билан таъминлаш имконияти яратилган;
масофадан зондлаш орқали деградацияга учраган яйлов ерларини йўқламадан ўтказиш усули такомиллаштирилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-654-сон маълумотномаси). Натижада, ер майдонларининг аниқ координаталарини белгилаш, деградация даражасини тезкор баҳолаш ҳамда мониторинг жараёнида олинган маълумотларни ягона рақамли базага жамлаш имконияти яратилиб, анъанавий усулларга нисбатан вақт ва маблағ сарфини камайтиришга, маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда аниқлигини оширишга хизмат қилган.