Бабаниязова Наргиза Полатовнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Информационно-коммуникационные технологии совершенствования лексической компетенции студентов уровня В2 Республики Каракалпакстан”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Ped214 
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Файзиева Махбубахон Рахимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Баклашова Татяна Александровна, педагогика фанлари доктори, доцент; Рискулова Камола Джумаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпогистон Республикасида В2 даражасидаги талабаларнинг инглиз тили лексик компетенцияни такомиллаштиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш ва электрон платформани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ахборот-коммуникация технологияларини функционал имплементация қилиш орқали инглиз тилини лексик ўқитишни жадаллаштиришга қаратилган методик детерминантлар ва педагогик ечимларнинг консептуал мажмуаси ишлаб чиқилган ва назарий-методологик жиҳатдан асосланган;
таълим маконининг рақамли трансформацияси шароитида мотивацион-когнитив ва коммуникатив-фаолиятли механизмларни интеграциялашга асосланган “Бешта олимпия ҳалқаси” такомиллаштирилган методи ёрдамида талабаларнинг тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дидактик ва методик материалларни жорий этиш орқали жисмоний маданият йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг лексик компетенциясини такомиллаштириш методикаси такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида чет тили лексик компетенциясини босқичма-босқич шакллантиришни таъминлайдиган ахборот-йўналтирувчи, таҳлилий-ижро этувчи ва конструктив-ижодий машқ турларини босқичма-босқич бажаришга асосланган Энглиш-Б2 муаллифлик электрон платформаси асосида амалга ошириладиган Б2 даражадаги жисмоний маданият йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг инглиз тилидан чет тили сифатида лексик компетенциясини такомиллаштириш бўйича машқлар тизими ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;
Энглиш Б2 Қуиз мобил иловаси базасида жисмоний маданият йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг лексик компетенциясини такомиллаштириш жараёнини баҳолаш ва валидация қилишнинг услубий таъминоти рақамли таълим муҳити шароитида инглиз тилининг лексик компонентини хорижий тил сифатида эгаллашнинг бошланғич, ўрта ва юқори даражаларини шакллантириш динамикасини квантификациялаш ва педагогик рефлекциялашни таъминловчи кўп даражали диагностик процедураларни интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
“Жисмоний маданият” йўналиши бўйича таҳсил олаётган Б2 даражадаги талабаларнинг лексик компетенциясини ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда такомиллаштириш методикаси синовдан ўтказилди ва эмпирик жиҳатдан тасдиқланди, бу эса замонавий таълим жараёни шароитида унинг самарадорлиги ва педагогик мақсадга мувофиқлигини назарий жиҳатдан асослаш ва тажриба-синовдан ўтказиш имконини берди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпогистон Республикасида В2 даражадаги талабаларнинг лексик компетенцияни ахборот-коммуникация       технологиялари ёрдамида такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот-коммуникация технологияларини функционал имплементация қилиш орқали инглиз тилини лексик ўқитишни жадаллаштиришга қаратилган методик детерминантлар ва педагогик ечимларнинг консептуал мажмуасидан “Энглиш Лангуаге Б2” жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-225-сон маълумотномаси). Натижада рақамли воситалар ва анъанавий дидактик механизмларнинг синергетик интеграциясини таъминлайди, бу эса замонавий таълимнинг рақамли парадигмаси контекстида таълим жараёнининг адаптив трансформациясини таъминлайди ва тил таълими мазмунини аксиологик модернизациялашга ёрдам беради; 
Б2 даражадаги талабаларнинг инглиз тили лексик компетенциясини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида такомиллаштиришнинг консептуал, технологик ва баҳолаш даражаларидан иборат интерфаол таълим назариясига асосланган “Бешта олимпия ҳалқаси” методидан СУЗ800-18-ГР-0023 рақамли “English Access Microscholarship” (2020-2022йй.) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 24-июндаги 11-05-4059/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда АКТ воситасида ишлаб чиқилган топшириқлар тизими ва машқлар моделлари ёрдамида нафақат инглиз тилининг Б2 даражасидаги лексик компетенциясини такомиллаштириш, балки жисмоний маданият йўналиши талабаларида ахборот-коммуникация компетенциясини такомиллаштириш имконияти яратилган;
инглиз тилининг Б2 даражадаги лексик компетенциясини такомиллаштиришга доир машқлар тизими ахборот-йўналтирувчи, таҳлилий-бажарувчи ва конструктив-ижодий машқ турларини босқичма-босқич бажариш асосида Энглиш Б2 электрон платформасини яратишда фойдаланилган ва СУЗ800-18-CА-0001 “Language Teacher Education and Curriculum Design Exchange with an Emphasis on Plurilingualism and Multiculturalism” (2020-2021йй.) UniCEN Узбекистан лойиҳасини амалга оширишда жорий этилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 24-июндаги 11-05-4059/04-сон маълумотномаси). Натижада чет тилини интегратив ёндашув асосида ўқитиш орқали Б2 даражадаги лексик компетенцияни такомиллаштиришга эришилган;
Б2 даражадаги талабаларнинг инглиз тили лексик компетенциясини АКТдан фойдаланиш орқали такомиллашганлик даражасини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан 574253-ЭПП-1-2016-ДЕ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “МАГНЕТ: Ўзбекистондаги университетлар ўрта ёшдаги аҳолини ўқитиш ва касб-ҳунарга тайёрлаш марказининг асосий ходимлари” (2019-2021йй.) мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 24-июндаги 11-05-4059/04-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим муҳити шароитида инглиз тилининг лексик компонентини хорижий тил сифатида эгаллашнинг бошланғич, ўрта ва юқори даражаларини шакллантириш динамикасини квантификациялаш ва педагогик рефлекциялашни таъминловчи кўп даражали диагностик процедураларни интеграциялаш орқали жисмоний тарбия йўналишидаги ОТМ талабаларининг лексик компетенциясини такомиллаштириш жараёнини баҳолаш ва валидациялашнинг методик таъминоти English Language B2 мобил иловаси асосида такомиллаштирилган;
АКТдан фойдаланиш орқали Б2 даражадаги талабаларнинг инглиз тили лексик компетенциясини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар, шунингдек, тавсиялардан таълим муассасаларида ўқув жараёнини янги рақамли реаллик ёрдамида мослаштиришда фойдаланиш имконияти “English Language B2” жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун дарслик яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-225-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили касбий лексикаси ва ахборот технологияларини билиш даражасини такомиллаштириш методикасини верификациялашга хизмат қилган ва замонавий таълим жараёни шароитида самарадорлик ва педагогик мақсадга мувофиқликни оширган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish