Сағдуллаев Улуғбек Ахмаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини такомиллаштириш йўллари” 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.И.PhD/Iqt4931
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Олим Мамаюнусович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Алиқулов Абдумўмин Исматович; иқтисодиёт фанлари доктори,доцент  Ахроров Фарход Бахридинович
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасида “давлат хизматлари” категорияси иқтисодий қиймат яратиш имкониятига эга бўлган вазифа ва мажбуриятлари, аҳолининг давлат хизматларига нисбатан талаб-эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолиятни ўзида акс эттирган такомиллаштирилган таърифи ишлаб чиқилган;
ҳудудларда мавжуд хизмат кўрсатиш ресурслар салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда давлат хизматлари белгиланган талаблар даражасида сақлаш мажбуриятини белгилаш асосида рухсат этилган юкламани ҳисоблаш, аҳолига таъсирни баҳолаш ва давлат хизматларининг самарали рухсат этилган сиғимлилик даражасини аниқлаш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишни маҳаллий, ҳудудий ва республика даражасида “давлат-хизмат кўрсатувчи → аҳоли истеъмолчи” тамойили асосида истеъмол шакли, хусусияти ва шартига кўра таснифлаш тавсия этилган ;
хизмат кўрсатиш соҳасида натижавий кўрсаткичларни келтириб чиқарувчи логистик регрессия модели ёрдамида давлат хизматлари кўрсатишнинг даврий тебраниши фуқароларнинг доимий яшаш жойи(бw=0.9344)омилига жуда юқори, давлат хизматларидан фойдаланиш ва танлов имконияти ((бw=0.7008)) омилига боғлиқлик зичлиги юқори бўлиши асосланган ҳамда ҳудудларда давлат хизматларини ривожлантиришнинг яшкилий-иқтисодий механизми таклиф этилган ;
давлат хизматларини самарали ривожлантиришнинг ахборот-таҳлиллй базасини шакллантиришга йўналтирилган маҳалла тизимида давлат хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизми фуқароларнинг шахсий иштирокини қисқартириш “3 қадам”, “фойдаланувчи учун мослаштирилган” тамойиллари асосида Давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштирадиган Мувофиқлаштирувчи Кенгашни ташкил этиш борасда тавсиялар ҳамда ҳудудларда давлат хизматлари тизимини самарали ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни таҳлили асосида давлат хизматлари ҳажмини ўсишининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини такомиллаштириш йўлларига оид илмий тадқиқот натижалари асосида: 
Хизмат кўрсатиш соҳасида “давлат хизматлари” категорияси иқтисодий қиймат яратиш имкониятига эга бўлган вазифа ва мажбуриятлари, аҳолининг давлат хизматларига нисбатан талаб-эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолиятни ўзида акс эттирган такомиллаштирилган таърифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 2024-2027-йилларга мўлжалланган йўл харитасини ишлаб чиқишда ҳамда Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган давлат корхоналарида қўлланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 18-декабрдаги 05-33-14246-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф давлат хизматлари тушунчасининг моҳиятини маъмурий ҳамда иқтисодий консепсияга кўра аҳоли ва ва ташкилотларга тақдим этиладиган номоддий товар хусусиятига иқтисодий фаолият тури сифатида уйғунлаштиришга, иқтисодий табиатини янада ёритиш имкон берган.
Ҳудудларда мавжуд хизмат кўрсатиш ресурслар салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда давлат хизматлари белгиланган талаблар даражасида сақлаш мажбуриятини белгилаш асосида рухсат этилган юкламани ҳисоблаш, аҳолига таъсирни баҳолаш ва давлат хизматларининг самарали рухсат этилган сиғимлилик даражасини аниқлаш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишни маҳаллий, ҳудудий ва республика даражасида “давлат-хизмат кўрсатувчи → аҳоли истеъмолчи” тамойили асосида истеъмол шакли, хусусияти ва шартига кўра таснифлаш таклиф қилинган Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 18-декабрдаги 05-33-14246-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан амалиётда фойдаланиш бир томондан давлат хизматлари тушунчасининг моҳиятини иқтисодий мезонлар асосида очиб беришга хизмат қилган, иккинчи томондан давлат, маҳаллий бошқарув органлари, маҳалла тизимининг бизнес субъектлари ва аҳоли ўртасидаги иқтисодий муносабатларни яхлит ифодалаш, аҳолига давлат хизматларини маҳаллий бепул, ҳудудий қисман пуллик ва республика даражасида тўлиқ пуллик шаклда ташкил қилишнинг иқтисодий жиҳатдан тенг манфаатдорликка эришишига имконият яратган.
хизмат кўрсатиш соҳасида натижавий кўрсаткичларни келтириб чиқарувчи логистик регрессия модели ёрдамида давлат хизматлари кўрсатишнинг даврий тебраниши фуқароларнинг доимий яшаш жойи(бw=0.9344)омилига жуда юқори, давлат хизматларидан фойдаланиш ва танлов имконияти ((бw=0.7008)) омилига боғлиқлик зичлиги юқори бўлиши асосланган тавсиялар Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 18-декабрдаги 05-33-14246-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида бир томондан фуқароларнинг яшаш жойига боғлиқ ҳолда давлат хизматлари кўрсатишда қишлоқ ва шаҳар омили, анъанавий ва “хизматлар пакет”и маҳалла ва фуқаро муносабатлари каби латент омилларнинг таъсири сезиларли эканлигини асослантириш, маҳалла тизимида “3-қадам”, “фойдаланувчи учун мослаштирилган”, “пакет ва проактив” тамойилларига кўра хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш орқали давлат хизматлари кўрсатиш имкониятларини ошириш мумкин бўлади. Иккинчидан аҳолининг биринчи мурожаати давомида хизматларни комплекс тақдим қилиш орқали “хизматлар пакети”ни йўлга қўйишга, талаб тебранишини барқарорлаштиришга, давлат хизматлари агентликларининг мавсумий талаб тебранишида ортиқча юкланишининг олдини олишга имкон берди.
Давлат хизматларини самарали ривожлантиришнинг ахборот-таҳлиллй базасини шакллантиришга йўналтирилган маҳалла тизимида давлат хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизми фуқароларнинг шахсий иштирокини қисқартириш “3 қадам”, “фойдаланувчи учун мослаштирилган” тамойиллари асосида Давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштирадиган Мувофиқлаштирувчи Кенгашни ташкил этиш борасда тавсиялар ҳамда ҳудудларада давлат хизматлари туризмни самарали ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни таҳлили асосида давлат хизматлари ҳажмини ўсишининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклифи тавсиялар Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 18-декабрдаги 05-33-14246-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш маҳалла тизимида давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилмасини ташкил қилиш асосида давлат хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, имконияти чекланган фуқароларига давлат хизмати кўрсатишни кенгайтириш, маҳалла тизимида рақобат муҳитини яратиш, фуқароларнинг ўзлари яшаб турган ҳудудни ривожлантириш бўйича турли старт-ап, инновацион лойиҳа, креатив ғояларини ҳудудий доирада татбиқ этиш имкониятини яртиб беришга кўмаклашиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилган ва давлат хизматлари ҳажмини ўсишининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишга имконият яратган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish