Олимова Наргизахон Одилбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион ривожланишида инсон капиталини бошқариш (Андижон вилояти мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.10-“Демография. Меҳнат иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt1937
Илмий раҳбар: Халилов Нурулло Хамидиллаевич: иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор (DSc); Режапов Хайрулло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор (DSc).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион ривожланишида инсон капиталини бошқаришга қаратилган амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “инсон капиталини бошқаришда инновацион ривожланиш” тушунчаси инсон капиталини функсионал мукаммаллаштириш ва такомиллаштириш орқали бошқарув самарадорлигига эришиши асослантирилган;
услубий ёндашувга кўра, эксперт баҳолаш натижалари асосида маҳаллий тоқимчилик саноати корхоналари ўртасида “эталон корхоналарни” ташкил этиш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион ривожлантиришда миллий бренд маҳсулотлар ва хизматлар, рақамли дастурий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига киришини ташкил этиш таклифи асосланган;
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати тармоғидаги корхоналарининг инсон капиталини такомиллаштириш асосида 2028-йилгача бўлган даврдаги соф фойданинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион ривожланишида инсон капиталини бошқаришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “инсон капиталини бошқаришда инновацион ривожланиш” тушунчаси инсон капиталини функсионал мукаммаллаштириш ва такомиллаштириш орқали бошқарув самарадорлигига эришиши асослантирилганлиги тоғрисидаги илмий таклифидан Олий таълим муассасаларининг бакалавриат 60411200-Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши талабалари учун “Операцион менежмент” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур дарслик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 27-декабрдаги 938-К-сонли буйруғига асосан, рўйхатга олиш рақами 938-017 билан чоп этишга рухсат берилган гувоҳнома;
услубий ёндашувга кўра, эксперт баҳолаш натижалари асосида маҳаллий тоқимчилик саноати корхоналари ўртасида “эталон корхоналарни” ташкил этиш таклифидан Олий таълим муассасаларининг бакалавриат 60411200-Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши талабалари учун “Операцион менежмент” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур дарслик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 27-декабрдаги 938-К-сонли буйруғига асосан, рўйхатга олиш рақами 938-017 билан чоп этишга рухсат берилган гувоҳнома;
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион ривожлантиришда миллий бренд маҳсулотлар ва хизматлар, рақамли дастурий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига киришини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлидаги ПФ165-сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 4-боб 4.2-параграфида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 15-майдаги 03/25-1031-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижадаси “Кҳантех-гроуп” МЧЖда экспорт ҳажми 2023-йилда 2019-йига нисбатан 13,4 фоизга, “Хўжабод Файз-М” МЧЖда экспорт ҳажми 2023-йилда 2018-йига нисбатан 2,84 фоизга, “Саховат текс” МЧЖда экспорт ҳажми 2023-йилда 2018-йига нисбатан 11,04 фоизга ошган.Юқоридаги келтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион ривожланишида инсон капиталини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий тадбирларни, қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланиш мумкин ҳамда мазкур соҳа фаолиятини комплекс ривожлантириш учун хизмат қилади.