Пиров Мустакимнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Разработка методики градостроительного районирования в условиях жаркого климата и горно-котловинного рельефа (на примере г. Душанбе)”, 18.00.02 – «Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси» (техника фанлари).
Илмий раҳбар: Шукуров Илҳомжон Садрийевич, техника фанлари доктори, профессор., Илмий маслаҳатчи: Акбаров Акрам, архитектура фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: МТ Москва давлат қурилиш университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.Т.03.М рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович техника фанлари доктори, профессор;
Рахимов Абдуазиз, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Қишлоққурилишлойиҳа” ДМ.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқ иқлим ва тоғ-котлован релефли шароитида шаҳарсозлик раёнлаштириш услубини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта назарий ва экспериментал тадқиқотларга асосланиб, Душанбе шаҳар ҳудудини табиий-иқлим омиллари ва шаҳарнинг котлован релефини ҳисобга олган ҳолда шаҳарни туманлаштиришга таъсир кўрсатадиган омиллар аниқланган;
Душанбе шаҳрининг қулай муҳитини ташкил этувчи 5 та асосий омиллар асосида шаҳарсозлик раёнлаштирилиши амалга оширилган;
туманларнинг экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс шаҳарсозлик раёнлаштиришига услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
шаҳар ҳудудини ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида шаҳарни туманлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилган;
Душанбе шаҳрининг бош режасини ривожлантиришда шаҳарни туманлаштириш қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқиот натижаларининг жорий қилиниши. "Иссиқ иқлим ва тоғли-чуқур релефли шароитида шаҳарсозлик раёнлаштириш методологиясини ишлаб чиқиш (Душанбе шаҳри мисолида)" бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Иссиқ иқлим ва тоғ-ботиқ релеф шароитларида шаҳарсозлик раёнлаштирилишининг методикаси, шу жумладан микроклиматик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қулай муҳитни шакллантирувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиялар ООО «ЭМ СТРОЙ» томонидан корпоратив қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимида жорий этилган ва мутахассислар томонидан амалий фаолиятда қўлланилган (ООО «ЭМ СТРОЙ» комиссиясининг 2023-йил 09-февралдаги далолатномаси).
Натижада табиий совутиш ва шамоллатиш омилларини аниқлаш орқали ҳудудни санитария-гигиеник шароитларини яхшилашга эришилган ҳамда шаҳар қурилишининг гео-экологик қулайлигини баҳолаш ҳамда релефнинг орографик хусусиятларига асосланган ҳарорат-шамол режимини ҳисобга олиш имконияти яратилган.
Иссиқ иқлим ва мураккаб релеф шароитларида экологик мувозанатни сақлаш ва шаҳар қурилишини такомиллаштириш, шу жумладан реконструксия ва реновация жараёнларида ҳудудни раёнлаштириш бўйича методика ишлаб чиқилган. Мазкур методика Россия Қурилиш вазирлиги ва РААСНнинг архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш фанлари соҳасидаги фундаментал илмий тадқиқотлар режасига мувофиқ бажарилган бўлиб, лойиҳа институтлари учун ишлаб чиқилган қўлланмада жорий қилинган ҳамда мутахассислар томонидан реконструксия ҳамда реновация жараёнларида қўлланилмоқда (ООО «МСК ГРУПП» комиссиясининг 2023-йил 07-мартдаги Маълумотномаси).
Натижада турар-жой қурилишининг экологик потенсиалини сақлаш, мураккаб релеф шароитида қулай шаҳар муҳитини таъминлаш, лойиҳа олди босқичида шаҳар қурилишини яхшилаш бўйича асосланган қарорлар қабул қилиш ҳамда шаҳар чегарасида турар-жой учун мос ер фонди тугаган шароитда тўғри қарорлар қабул қилиш имконияти яратилган.