Кодирова Махфуза Махмудовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларига “Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.3.PhD/Ped8217 
Илмий раҳбар: география фанлари доктори (ДСc), профессор, Алимкулов Нусратилло Рахмонкулович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Гр.02.07. рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мустафаев Шомурод Нормуминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Ғаниев Зиёдулла Акрамович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини оъқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини рақамли технологиялар воситасида ўқитишнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг географик тафаккури, фазовий тасаввури ва сабаб–оқибатли таҳлил кўникмаларига асосланиб, табиий объектлар билан ишлашда фазовий-координацион ахборотларни картографик тақдим этиш амалиётини геовизуал аналитик даражага пропорсионаллиги орқали аниқлаштирилган;
“Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини ўқитишнинг эдукологик моделининг амалий-технологик компоненти талабаларнинг ижодий ва тадқиқотчилик компетенсияларини геоинформацион технологиялар воситасида ривожланишига кўра, материкларга оид космик тасвирлар, спектрал маълумотларни масофавий зондлашнинг дидактик алгоритмларини рефлексив циклли боғланишларга мувофиқ қўллаш орқали такомиллаштирилган;
фанни ўқитиш методикаси ўқитувчи-талаба коллаборациясининг блок-модулли структурасига кўра табиий объектларни картографик-фазовий координациясини горизонтал ва вертикал семиотик бирликлар орқали дифференциал кодлаш асосида такомиллаштирилган;
фанни ўқитиш жараёнининг самарадорлиги табиий объектларнинг жойлашувини рақамли глобуслар, геоахборотлар орқали аниқлаш қобилияти муҳимлигига кўра картографик кўникмалар ва георафик фикрлашни метакогнитив даражада визуал-фазовий тафаккурга боғлиқ ривожлантириш асосида оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларига “Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини оъқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида: 
“Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини рақамли технологиялар воситасида ўқитишнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг географик тафаккури, фазовий тасаввури ва сабаб–оқибатли таҳлил кўникмаларига асосланиб, табиий объектлар билан ишлашда фазовий-координацион ахборотларни картографик тақдим этиш амалиётини геовизуал аналитик даражага пропорсионаллиги орқали аниқлаштиришга доир таклифлар “Табиий география фанидан амалий машғулотлар” номли оъқув қоълланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини 2023-йил 29- майдаги 232-сонли буйруғи, 232948 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг “Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини оъқитишда амалий машғулотларни интерфаол методлар асосида ташкил этиш имконияти оширилган;
“Материклар ва океанлар табиий географияси” фанини ўқитишнинг эдукологик моделининг амалий-технологик компоненти талабаларнинг ижодий ва тадқиқотчилик компетенсияларини геоинформацион технологиялар воситасида ривожланишига кўра, материкларга оид космик тасвирлар, спектрал маълумотларни масофавий зондлашнинг дидактик алгоритмларини рефлексив циклли боғланишларга мувофиқ қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Топонимика. Географиядан масала ва машқлар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи, 232943 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ушбу фан юзасидан таълим олиш мазмуни ва сифатига қоъйиладиган давлат талаблари мазмунини кенгайтириш имкони яратилган;
фанни ўқитиш методикаси ўқитувчи-талаба коллаборациясининг блок-модулли структурасига кўра табиий объектларни картографик-фазовий координациясини горизонтал ва вертикал семиотик бирликлар орқали дифференциал кодлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Умумий ер билими (амалий машғулотлар)” оъқув қоълланмаси  мазмунига сингдирилган (Олий ва оърта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0794 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, география йоъналиши талабаларининг касбий-методик фаолият тайёрлаш механизми такомиллаштирилган;
фанни ўқитиш жараёнининг самарадорлиги табиий объектларнинг жойлашувини рақамли глобуслар, геоахборотлар орқали аниқлаш қобилияти муҳимлигига кўра картографик кўникмалар ва георафик фикрлашни метакогнитив даражада визуал-фазовий тафаккурга боғлиқ ривожлантириш асосида оширишга доир таклифлар “Табиий географиядан амалий машғулотлар” номли оъқув қоълланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги 232-сонли буйруғи, 232948 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, география йоъналиши талабаларининг оъзлаштириш даражасини баҳолашнинг информацион мезонлари, фанга оид индикаторли тузилма ҳамда интерфаол таълим методлари асосида такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish