Қаршибоева Наргиза Иброҳим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда ўткир ишемик инсультда иммуногенетик омилларнинг аҳамияти ва профилактикаси», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3806.
Илмий раҳбар: Толибов Дилшод Сирожович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна,тиббиёт фанлари доктори,профессор, Пўлатов Садриддин Сайфуллаевич,тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда ўткир ишемик инсульт ривожланишида иммуногенетик омилларнинг аҳамиятини ўрганиш ва касаллик юзага келишининг профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар орасида ўткир ишемик инсульт ривожланишида GP Ia C807T генининг (СС, СТ, ТТ генотиплар) полиморфизмлари ва ген экспрессиясига олиб келувчи хавф омилларининг роли, ҳамда мутаген генотипнинг клиник оғирлик, ишемия ҳажми ҳамда функционал тикланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги комплекс равишда исботланган;
GP Ia C807T генининг полиморфизми (СС, СТ, ТТ генотиплар) ва иммунологик биомаркерлар (CRP, гомоцистеин) ўртасидаги статистик жиҳатдан ижобий боғлиқлик аниқланган бўлиб, шунга мувофиқ қўлланилган иммуногенетик профиллаштиришнинг аҳамияти исботланган;
GP Ia C807T генининг полиморфизмларини ҳисобга олган ҳолда логистик регрессия ва корреляцион таҳлиллар асосида прогнозлаш модели яратилган, ҳамда унинг ёшларда ишемик инсульт ривожланиши хавфини башорат қилишдаги роли аниқланган;
ёшларда ишемик инсульт ривожланишида GP Ia C807T генининг мутаген ТТ генотипи ва хавф омиллар мавжуд ҳолатда тавсия этилган шахсийлаштирилган профилактика усулларининг қўлланилиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёшларда ўткир ишемик инсульт ривожланишида иммуногенетик омилларнинг ахамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янгилик: ёшлар орасида ўткир ишемик инсульт ривожланишида GP Ia C807T генининг (СС, СТ, ТТ генотиплар) полиморфизмлари ва ген экспрессиясига олиб келувчи хавф омилларининг роли, ҳамда мутаген генотипнинг клиник оғирлик, ишемия ҳажми ҳамда функционал тикланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрельда 04-25/615 сон билан тасдиқланган « Ёшларда ўткир ишемик инсультни генетик ва лаборатор текширув натижалари асосида эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Соматика шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги, 01-64 сон хамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги, 68-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрьдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ТТ генотипли беморларда касалликнинг оғирроқ кечиши зарарланиш ўчоғининг катталиги, клиник белгиларнинг кўпроқ намоён бўлиши, ишемик инсультнинг ўткир давридаёқ беморларда ногиронлик ва ўлимни камайтиришда рационал ва индивидуал ёндашишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ёшлар орасида ўткир ишемик инсульт ривожланишида генетик омилларнинг клиник белгилар ўртасида боғлиқлигини аниқлаш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши, лаборатор ва инструментал текширув усулларига сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиниши ҳисобига 3750000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига олиб келди. Хулоса: Олинган натижалар ТТ (GP Ia C807T гени) генотипи ва беморларда кузатилган клиник белгиларнинг оғирлиги ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ва ёшларда ишемик инсульт патогенезининг асосий бўғинлари сифатида қаралиши кераклигини таъкидлаш учун асос бўлди.
иккинчи илмий янгилик: GP Ia C807T генининг полиморфизми (СС, СТ, ТТ генотиплар) ва иммунологик биомаркерлар (CRP, гомоцистеин) ўртасидаги статистик жиҳатдан ижобий боғлиқлик аниқланган бўлиб, шунга мувофиқ қўлланилган иммуногенетик профиллаштиришнинг аҳамияти бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрельда 04-25/615 сон билан тасдиқланган «Ёшларда ўткир ишемик инсультни генетик ва лаборатор текширув натижалари асосида эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Соматика шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги, 01-64 сон хамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги, 68-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрьдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бундай аниқланган корреляциялар шифокорларга индивидуал хавфни шахсийлаштирилган тарзда баҳолаш, профилактика стратегияларини эрта ва мақсадли қўллаш имконини берди, оғир асоратлар ва госпитализациялар сони қисқарди, аҳоли саломатлигининг умумий кўрсаткичлари яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: ёшлар орасида ўткир ишемик инсульт ривожланишида иммунологик биомаркерларнинг ген полиморфизмларнинг экспрессиясига олиб келинишини аниқлаш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши, лаборатор ва инструментал текширув усулларига сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиниши ҳисобига 3350000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига олиб келди. Хулоса: корреляцион боғлиқликни аниқлаш хавф омилларини бартараф этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шаклларнтириш ва ёшларни саломатликка эътибор билан ёндашиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: GP Ia C807T генининг полиморфизмларини ҳисобга олган ҳолда логистик регрессия ва корреляцион таҳлиллар асосида прогнозлаш модели яратилган, ҳамда унинг ёшларда ишемик инсульт ривожланиши хавфини башорат қилишидаги роли бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрельда 04-25/615 сон билан тасдиқланган « Ёшларда ўткир ишемик инсультни генетик ва лаборатор текширув натижалари асосида эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Соматика шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги, 01-64 сон хамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги, 68-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрьдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишемик инсульт хавфини баҳолашга имкон бериши орқали, беморларда асоратларни прогнозлаш ва олдини олишга эришилган, таклиф этилган комплекс даволаш ёндашувдан фойдаланиш имконияти яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: ёшлар орасида ўткир ишемик инсульт ривожланишини башорат қилувчи прогнозлаш моделини яратиш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши, лаборатор ва инструментал текширув усулларига сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиниши ҳисобига 3350000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига олиб келди. Хулоса: прогнозлаш модели даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш, шунингдек, учрайдиган асоратларга ёндашувни стандартлаштириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: ёшларда ишемик инсульт ривожланишида GP Ia C807T генининг мутаген ТТ генотипи ва хавф омиллар мавжуд ҳолатда тавсия этилган шахсийлаштирилган профилактика усулларининг қўлланилиш самарадорлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрельда 04-25/615 сон билан тасдиқланган «Ёшларда ўткир ишемик инсультни генетик ва лаборатор текширув натижалари асосида эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Соматика шифохонаси бўйича 15.05.2025 йилдаги, 01-64 сон хамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги, 68-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрьдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган шахсийлаштирилган профилактика усуллари эрта ёшда ишемик инсульт ҳолатларини камайтирди, ногиронлик эҳтимолини пасайтирди, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини яхшилади, ёшлар онгида саломатликка масъулиятни оширди, зарарли одатлардан воз кечиш мотивациясини кучайтирди, профилактик ёндашув маданиятини шакллантирди. Иқтисодий самарадорлиги: ёшлар орасида ўткир ишемик инсульт ривожланишида генетик омилларнинг клиник белгилар ўртасида бо-лиқлигини аниқлаш ўртача стационар даво кунларини қисқартириши, лаборатор усулларга сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиниши ҳисобига 1800000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига олиб келди. Хулоса: беморларга шахсийлаштирилган профилактика чора тадбирларини тавсия қилиш орқали инсонлар ҳаёт сифатини орттириш ва юқори иқтисодий самарадорлигини кўрсатади.