БАБОМУРАДОВ Озод Жўраевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Суст шаклланган жараён ва объектларни мақсадли мониторингида маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш усуллари ва модификацияланган алгоритмларини ишлаб чиқиш», 05.01.02- Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/B2015.1.T465
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуратов Тулкун Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва аппарат-дастурий мажмуалар яратиш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/FM.29.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор М.А.Рахматуллаев, техника фанлари доктори, профессор Х.З.Игамбердиев, техника фанлари доктори, профессор Ш.Х.Рахимов.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суст шаклланган жараён ва объектларни мақсадли мониторингида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи қарор муқобилларини ишлаб чиқишда маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш тизимларини яратишнинг усул, модел ва алгоритмик-дастурий таъминотини норавшан тўпламлар назарияси математик аппарати механизми асосида ишлаб чиқиш ва суст тузилмали қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизимлар таркибида жорий этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи мониторинг ва интеллектуал таҳлиллаш тизимларини яратишда норавшан моделни қуриш учун норавшан қоидалар базасини шакллантириш усули яратилган;
мақсадли мониторинг ва маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш тизимларини қуришда маълумотларларни мантиқий-лингвистик акс эттиришнинг суст тузилмали қарор қабул қилиш стратегиясини қуришнинг математик модели ишлаб чиқилган;
мақсадли мониторинг ва маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш тизимлари қарор қабул қилишга кўмаклашиш механизмининг самарадорлигини оширишда норавшан қоидалар базаси параметрларини созлаш услубияти, модификацияланган градиент усули ва марков модели асосида яратилган;
суст шакллантирилган масалаларда маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш усул ва моделлари норавшан тўпламлар назарияси кўринишида ифодаланган;
мақсадли мониторингни амалга оширишда норавшан моделларда мақбул стратегияни аниқлашда норавшан тўпламлар назарияси аппаратидан фойдаланилган ҳолда рекуррент тенгламалар ишлаб чиқилган;
маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш усуллари ва алгоритмлари асосида мониторинг ҳамда қарор қабул қилишга кўмаклашувчи интеллектуал тизимни яратишнинг тамойиллари, мезонлари ва талаблари ишлаб чиқилган;
қарор қабул қилишда маълумотларни интеллектуал таҳлиллашнинг танлаш, башоратлаш ва таснифлашнинг норавшан тўпламлар назарияси ёндашувли модел ва алгоритмлари яратилган.
IV. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси:
«АКТ-мониторинг» автоматлаштирилган ахборот тизими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Электрон таълим» миллий тармоғида, бошқарув элементларини автоматлаштириш ва соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёнлари мониторингини юритишга, бошқарув тизимларида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи усул, модел ва алгоритмлар «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Таълим» ахборот тизимлари мажмуасини шакллантиришга қўлланилган. Маълумотларга ишлов бериш, ахборотлаштириш восита ва усуллари ҳамда бошқа илмий ишланмаларни жорий этилиши жараённи ташкил этишга кетган сарф-ҳаражатларнинг 12%га камайишига эришилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 25.05.2015 йилдаги 89-01-129-сон маълумотномаси).
«ПРАСК-2» ва «Норавшан ёндашувли таснифлаш» дастурий мажмуалари Жиззах вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Ўрта махсус касб-хунар таълим бошқармаларида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи муқобилларни шакллантириш масалаларини ечишда қўлланилган. Маҳсулот таннарҳи ва ҳосилдорилигини башоратлаш натижасида тежамкорлик 5%га ошган, электрон ҳужжат ҳамда ходимлар контингенти мақбул таркибини таснифлаш ҳисобига иш унумдорлиги 12%га кўтарилган, умумий йиллик иқтисодий самарадорлик 215,5 млн. сўмни ташкил этди (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 02.04.2015 йилдаги 04-229-сон маълумотномаси).