Хўжаева Сайёра Сотимбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Эртакларда ономастик номинация ва ундаги парадигматик муносабатлар” (ўзбек ва инглиз эртаклари мисолида), 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ” ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Фил3890.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Тиллаева Муяссар, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тахирович, филология фанлари доктори, проф.в.б., Жуматов Рашид Янгибаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оъзбек ва инглиз халқ ертаклари ономастик кўламини, ундаги номинация тамойилларини ҳамда ономастик бирликларнинг ўзаро парадигматик муносабатларини қиёсий-чоғиштирма метод асосида лингвокултурологик ва лингвопоетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ эртаклари ономастикаси билан ёзма адабиётда яратилган асарлар ономастикасининг ном бериш мезонлари, қаҳрамон номлари, жой номларининг ҳосил қилиниши каби охшаш жиҳатлари ҳамда улар орасида семантик, метафорик маъно сингари мазмуний, қаҳрамонларни фарқлаш, воқеани тузиш сингари функсионал ва оҳангдорлик, ритмик-эстетик хусусиятлар каби эстетик фарқлар мавжудлиги асосланган;
эртак матнларида учрайдиган Жамбил, Сусамбил, Кўҳи Қоф, Борса келмас, Борса хатар, Борса келар, Боғи Эрам; Herefordshire, Yorkshire, the County of Cumberland, Deven Zummerzet каби ономастик номларнинг шаклланиши, вазифаси ва мазмунини ифофаловчи ономастик мотивация, семантик қатламланиш каби назарий ҳамда структурал-семантик таҳлил, функсионал-прагматик каби методологик тамойиллар далилланган;
ўзбек ва инглиз халқ эртаклари таркибида қўлланган Lord Mayor, the Abbat, the Cardinal, the King, Farmer, Champion, the Evil Ee, Goldilocks, Tattercoas, Caskin; Каримбобо, Хадича, Сулаймон пайғамбар, Кароматхон, Ҳазрат Али, Оллоназарботир, Сўфибек, Абдукарим, Олим чаққон, Соқи мумсик, Боқи мумсик, Гулиқаҳқаҳ, Нишонбой, Араб лаққи каби антропонимлар, Principality of Wales, Wales, Ireland, Scotland, England; Кўҳи Қоф, Борса келмас, Боғи Эрам каби топонимлар, Она кийик, Эшаквой, Қарғажон, Тулкивой, Айиқжон; Jump, Tan, Trotty, Tommy Tildrum, Miss Puss, Puss, Hawkie, Milky-White, Diamond, Mag, Bayard, Beast каби зоонимлар ва Old Nick, Old Man, Owd Chap, Old Nicky, the Devil, the Fiend; Баймоқдев, Ялмоғиз, Одамхўр каби мифонимларнинг ўзига хослиги қиёсий-лингвистик методлар орқали исботланган;
ономастик бирликларнинг ўзаро парадигматик муносабатларида семантик оппозиция, синонимия ва гипонимия каби структураларнинг фаол иштироки структуравий-семиотик, лексик-семантик ва корпус-лингвистик ёндашувлар асосида қиёсланиб, уларнинг контекстга боғлиқ маданий-семиотик кодлари ҳамда маъно даражалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Эртакларда ономастик номинация ва ундаги парадигматик муносабатлар” (ўзбек ва инглиз эртаклари мисолида) юзасидан олинган натижалар асосида:
ономастик номинация ва парадигматик муносабатлар масаласи тадқиқининг назарий аѕоѕлари тавѕифига доир илмий манбаларда енг муҳим ғойалар аниқланганлиги ҳақидаги мулоҳазалар қорақалпоқ тилшунослигидаги худди шу тип ишлар учун назарий асос бўла олиши ҳақидаги фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 27-ноябрдаги 548/2-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамияти янада ортган;
ўзбек ва инглиз халқ эртакларидаги номлашнинг ўзига хосликлари кўрсатилган материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023–2024-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш объектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (2025-йил 1-июлдаги 1151-сонли маълумотномаси). Натижада эртаклар ономастикаси, эртакларда топонимларнинг қўлланилиши, антропонимларнинг турли тизимли тил эртакларидаги қўлланилиш доираси, уларнинг ҳозирги даврда яратилаётган замонавий эртаклардаги номларга муносабати, эртак ономастикасининг шаклланиш принциплари асосида олинган хулосалар ҳозирги давр объектларини номлашда енгиллик ҳамда қулайликлар яратишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз халқ ертакларидаги ономастик кўлам ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий натижалар ҳамда ериѕҳилган илмий хулоѕалар бугунги куннинг долзарб маѕалаѕидан бири эканлиги далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023–2024-йилларда эфирга уза¬тилган “Ассалом Хоразм”, “Тилимизни ўрганамиз”, “Адабий муҳит” каби эшиттириш ва теледастурларда фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-октябрдаги 853-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатувлар матнининг илмий-манбавий савияси бойиган.