Шодиева Ситора Улуғбек қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Ped10377
Илмий раҳбар: Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.16.03  рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулло Алиханович Низомий номидаги ЎМПУ хузуридаги педагог кадрларни ҚТ ва уларни МО тармоқ маркази директори, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Зулфия Зарифовна Бухоро давлат техника университети доценти, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетлари тавсия этилсин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш мазмуни ижтимоий муҳитни стратегик ғоялар генезисининг инновацион тенденсиялари ҳамда дуал таълим эҳтиёжларига асосланган дарс машғулотларининг турли шаклларига мос ўқитиш методикасини  такомиллаштиришнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлиги ривожлантириш орқали ўқитиш самарадорлигининг функционал имкониятларини ахборот-таълим муҳити (э-леарнинг) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашга асосланган модел талабаларнинг педагогик фаолиятидаги қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган малака талабларидаги лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини парадигмик ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
мутахассисликка оид мажбурий фанлардан “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш”, “Робототехника асослари” мазмунида компютер муҳитини ҳис қилиш, мустақил таълимни ташкил этишга қаратилган аудио ва визуал материаллар ҳамда 3Д анимациялардан фойдаланиб виртуал реаллик қонуниятларига асосланган, ўқитиш методикаси дуал таълим технологияларига таяниб талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш орқали мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлик мазмунини инновацион лойиҳалашда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлаштириш, моддий техник базасини бугунги куннинг инновацион талаблари асосида модернизациялаш, таълимнинг янги методик моделларини яратиш, кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашлари ҳамда  дунё бўйлаб рақобатбардош бўлишини таъминлаш имкониятларини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш мазмуни ижтимоий муҳитни стратегик ғоялар генезисининг инновацион тенденсиялари ҳамда дуал таълим эҳтиёжларига асосланган дарс машғулотларининг турли шаклларига мос ўқитиш методикасини  такомиллаштиришнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаштиришга оид маълумотлар “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи, 277-386 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Технологик таълим йўналиши талабаларининг педагогик фаолиятидаги қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган малака талабларидаги лойиҳавий-конструкторлик компетентлиги ривожлантирилган;
талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлиги ривожлантириш орқали ўқитиш самарадорлигининг функционал имкониятларини ахборот-таълим муҳити (э-леарнинг) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлашга асосланган модел талабаларнинг педагогик фаолиятидаги қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган малака талабларидаги лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини парадигмик ривожлантириш орқали такомиллаштиришга оид маълумотлар “Робототехника асослари” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи, 277-388 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Технологик  таълим” йўналиши талабаларини ахборот-таълим муҳити (э-леарнинг) шароитида виртуал конструктор дастурлари ва симуляция воситалари орқали ўқитишнинг назарий асосларини ривожлантиришга эришилган;
мутахассисликка оид мажбурий фанлардан “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш”, “Робототехника асослари” мазмунида компютер муҳитини ҳис қилиш, мустақил таълимни ташкил этишга қаратилган аудио ва визуал материаллар ҳамда 3Д анимациялардан фойдаланиб виртуал реаллик қонуниятларига асосланган, ўқитиш методикаси дуал таълим технологияларига асосланган талабаларнинг техник-конструкторлик  компетентлигини ривожлантириш орқали мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Қайта тикланувчи энергия манбалари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0798 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати ва ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларнинг педагогик фаолиятига оид техник-конструкторлик компетентлиги ривожлантирилган;
талабаларнинг техник-конструкторлик компетентлик мазмунини инновацион лойиҳалашда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлаштириш, моддий техник базасини бугунги куннинг инновацион талаблари асосида модернизациялаш, таълимнинг янги методик моделларини яратиш, кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашлари ҳамда  дунё бўйлаб рақобатбардош бўлишини таъминлаш имкониятларини ривожлантиришга оид тавсиялар “Техник механика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи, 375-032 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг техник-конструкторликка оид компетентлик мазмунидаги инновацион касбий фаолиятига қаратилган тайёргарлик даражалари ривожлантирилган.

Илмий кенгаш раиси, техника
фанлари доктори, профессор                        Х.Қ. Рахмонов

Илмий кенгаш котиби, техника фанлари
номзоди, профессор                                                                 Р.Х.Нурбоев    

     Илмий раҳбар, педагогика фанлари 
     бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор.                            А.Р.Жўраев

Талабгор                                                                                     С.У.Шодиева

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish