Қозақова Муножат Шарифжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳандислик ва компьютер графикаси фанини ўқитишда талабаларнинг лойиҳалаш кўникмаларини мултимедиали воситалар асосида ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9253.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамракулов Абдураҳмат Каримович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рустамов Рахматали Муродович, техника фанлари доктори (DSc), профессор, Дилшодбеков Шаҳбоз Дилшодбек ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда мултимедиали компьютер технологиялари асосида талабалар лойиҳалаш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантириш фанлараро (“Қишлоқ хўжалиги машиналари”, “Муҳандислик ва компьютер графикаси”) интеграциялашув орқали қишлоқ хўжалигидаги механизмларни лойиҳа-конструкторлик асосида лойиҳалаш учун виртуал моделлаштирувчи график дастурлар ёрдамида мазмунан ривожлантирилган.
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели мақсадли, мазмунли, жараёнли, интерфаол таълим методлари, лойиҳалаш компонентлари методик-лойиҳа асосида узвийлик, узлюксизлик, изчиллик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантиришга оид интерфаол таълим методлари (ўқитишнинг 4 поғонали методи, Project-Based Learning, VAK Learning, Tactile Learning) ҳамда лойиҳалаш дастурлари (AutoCAD, Compas, 3dMax) ёрдамида мултимедиали дастурий педагогик воситаларни яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасининг ривожланганлик даражалари, мезонлари лойиҳалашнинг график элементлари бўйича баҳолаш турларини тизимлаштириш ва оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини мултимедиали компьютер технологиялари ўқитиш воситасида талабаларда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантириш фанлараро (“Қишлоқ хўжалиги машиналари”, “Муҳандислик ва компьютер графикаси”) интеграциялашув орқали қишлоқ хўжалигидаги механизмларни лойиҳа-конструкторлик асосида лойиҳалаш учун виртуал моделлаштирувчи график дастурлар ёрдамида мазмунан ривожлантирилганга оид билимлар, тавсиялар ҳамда кўникмалар “Муҳандислик ва компьютер графикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 9 июлдаги 258-сонли буйруғи ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси № 751445). Натижада бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш кўникмаси, фазовий тасаввури, фанга оид билимларини ривожлантириш, касбга йўналтирилган таълим самарадорлигини ошириш ҳамда таълим жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган.
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели мақсадли, мазмунли, жараёнли, интерфаол таълим методлари, лойиҳалаш компонентлари методик-лойиҳа асосида узвийлик, узлюксизлик, изчиллик тамойиллари асосида таълимнинг самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Наманган давлат техника университетининг 2025-йил 7-ноябрдаги №01/10-09/2703 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг вақтини тежаш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишлари, ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда график компетенсиясини ошириш имконини берган.
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасини ривожлантиришга оид интерфаол таълим методлари (ўқитишнинг 4 поғонали методи, Project-Based Learning, VAK Learning, Tactile Learning) ҳамда лойиҳалаш дастурлари (AutoCAD, Compas, 3dMax) ёрдамида мултимедиали дастурий педагогик воситаларни яратиш асосида таълим сифати оширишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 02/01-01-106-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув фанидан тайёрланадиган бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш кўникмасини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг вақтини тежаш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишлари ва ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш имконини берган.
бўлажак муҳандисларга “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанини ўқитишда лойиҳалаш кўникмасининг ривожланганлик даражалари, мезонлари лойиҳалашнинг график элементлари бўйича баҳолаш турларини тизимлаштириш ва оптималлаштириш асосида таълим жараёни ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27-мартдаги 02/01-01-106-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш кўникмасини ривожланишини ва ўзлаштириш кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган.
Тадқиқотимиз натижасида барча педагогик тажриба-синов майдончалари сифатида танлаб олинган ОТМларда тажриба-синов ишлари ниҳоясида тажриба гуруҳидаги талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи назорат гуруҳига нисбатан 1,13 (13%) юқори кўрсаткичга эга бўлди.