Соатова Шохиста Абдумусаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасасалари талабаларида лидерлик сифатларини ривожлантириш”, 13.00.07– Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped4665
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ҳакимова Мухаббат Файзиевна ҳамда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент Шоймарданов Туймурод Турдиалиевич.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида лидерлик сифатларини ривожлантириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари қатъий шахсий позицияга эгалик кўникмалари ва автоном қарор қабул қилиш қобилиятини интеграл диагностика доирасида комплекс ташхислаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг лидерлик сифатларини ривожлантиришга доир коммуникатив, ташкилий, инструментал ва касбий компетенсиялар адаптив ўқув траекториясига профессионал ҳамкорлик майдончаси орқали мустақил таълим ва анъанавий машғулотларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг структуравий-мазмунли модели талабалар типларини “Мен-концепция”си билан боғлаб, ностандарт педагогик вазиятларни ечиш компетенсиялари СОФТ СКИЛЛС лар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
талабаларда лидерлик сифатларини босқичма-босқич ривожлантириш технологияси “Иштирокчи”, “Мураббий”, “Ташкилотчи” ролли вазиятлар ва коучингли фаолият ҳамкорлигини қўллаб-қувватловчи менторлик тизими орқали тажрибали лидерлардан ўрганиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари қатъий шахсий позицияга эгалик кўникмалари ва автоном қарор қабул қилиш қобилиятини интеграл диагностика доирасида комплекс ташхислашга оид таклифлар “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори, 2025-559У-809-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари мазмунан бойитилган;
талабаларнинг лидерлик сифатларини ривожлантиришга доир коммуникатив, ташкилий, инструментал ва касбий компетенсиялар адаптив ўқув траекториясига профессионал ҳамкорлик майдончаси орқали мустақил таълим ва анъанавий машғулотларни киритиш “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори, 2025-559У-809-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришга оид профессионал ҳамкорлик майдончаси ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг структуравий-мазмунли модели талабалар типларини “Мен-концепция”си билан боғлаб, ностандарт педагогик вазиятларни ечиш компетенсиялари СОФТ СКИЛЛС лар интеграциясига оид тафсиялар “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори, 2025-559У-809-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг структуравий-мазмунли модели такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
талабаларда лидерлик сифатларини босқичма-босқич ривожлантириш технологияси “Иштирокчи”, “Мураббий”, “Ташкилотчи” ролли вазиятлар ва коучингли фаолият ҳамкорлигини қўллаб-қувватловчи менторлик тизими орқали тажрибали лидерлардан ўрганиш тавсиялари “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 4 - декабрдаги 4/3.2-сонли қарори, 2025-559У-809-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг зарур педагогик шарт-шароитлари ва имкониятларини аниқлашга шароит яратилди.