Жомуродов Лазизбек Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“ХХ асрнинг 50-80-йилларида Ўзбекистонда санитария-эпидемиологик муаммолар ва унинг ечимлари” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  №B2023.2.PhD/Tar1400.
Илмий раҳбар: Муминова Гавхар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Шадманова Санавар Базарбаевна; тарих фанлари доктори, профессор Худайқулов Тўлқин Дўстбобоевич.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекисон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 50-80-йилларида Ўзбекистонда санитария-эпидемиологик муаммолар ва унинг ечимлари билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистонда тери-таносил касалликлари билан касалланиш динамикасида 1968-1971-йилларда максимал ўсиш (100000 аҳолига 40,5-44,0); 1972-1976-йиллар барқарорлашув йиллари, касалланиш даражаси 40,5 дан ошмаган; 1977-1990-йилларда пасайиш тенденсияси билан кичик тебранишлар даври бўлганлиги аниқланган;
аҳоли орасида ижтимоий касалликларнинг тарқалишига маиший турмуш шароитининг ночорлиги, санитария тарғиботининг сустлиги ва тиббиёт йўналишларидаги акушер гинекология ва дерматология муассасаларининг мувофиқлаштирилмаганлиги, шифокорларнинг касалликлар бўйича аниқ ташхис қўйиш малакасининг пастлиги натижасида касаллик кўрсаткичи ХХ асрнинг 50-60-йилларида ўсиб борганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик суви, канализация тизими билан таъминлаш даражаси пастлиги, экологиянинг ночорлиги, экин майдонларига заҳарли кимёвий моддаларнинг қўлланиши аҳоли орасида вирусли гепатит, дизентерия, дифтерия каби касалликларнинг кенг тарқалишига асос бўлгани исботланган;
Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги туман ҳамда шаҳарлари, хусусан, Тошкент, Ангрен, Олмалиқ, Андижон, Қўқон, Навоий, Фарғона, Чирчиқ, Қарши, Муборак, Нишон ҳудудларида саноат корхоналаридан чиқаётган заҳарли моддалар атроф-муҳит ҳавосининг жиддий ифлосланишига кескин таъсир кўрсатиши натижасида республика миқёсида бу ҳудудларнинг юқумли касалликлар кўрсаткичи ошиб кетгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХ асрнинг 50-80-йилларида Ўзбекистонда санитария-эпидемиологик муаммолар ва унинг ечимларига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан: 
Ўзбекистонда аҳолининг тери-таносил билан касалланиш динамикасида 1968-1971-йилларда максимал ўсиш (100000 аҳолига 40,5-44,0); 1972-1976-йиллар барқарорлашув йиллари, касалланиш даражаси 40,5 дан ошмаган; 1977-1990-йилларда пасайиш тенденсияси билан кичик тебранишлар даври бўлганлигига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024-йил февралда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024-йил 7-февралдаги 02-28-184-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган материаллар Ўзбекистонда юқумли ва ижтимоий касалликлар тўғрисида янги илмий маълумотларни телетомошабинларга ҳақиқий ва холисона етказишга хизмат қилган;
Аҳоли орасида ижтимоий касалликларнинг тарқалишига маиший турмуш шароитининг ночорлиги, санитария тарғиботининг сустлиги ва тиббиёт йўналишларидаги акушер гинекология ва дерматология муассасаларининг мувофиқлаштирилмаганлиги, шифокорларнинг касалликлар бўйича аниқ ташхис қўйиш малакасининг пастлиги натижасида касаллик кўрсаткичи ХХ асрнинг 50-60-йилларида ўсиб борганлигига доир илмий натижалардан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемологик осайишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг аҳоли орасида юқумли касалликларга қарши кураш  тарғибот тадбирларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024-йил 22-августдаги 247501-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўз ўрнида аҳоли онгида юқумли касалликлар ва уларнинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган тассаввурларни шакллантиришга хизмат қилди.
Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик суви танқислиги, канализация тизими билан таъминлаш даражаси пастлиги, экологиянинг ночорлиги, экин майдонларига заҳарли кимёвий моддаларнинг қўлланиши аҳоли орасида вирусли гепатит, дизентерия, дифтерия каби касалликларнинг кенг тарқалишига асос бўлганлигига доир илмий натижалардан  Тошкент тиббиёт академияси Жамоат саломатлиги ва менежмент кафедраси 2024/2025-ўқув йили учун ўқув-услубий дастурларини шакллантиришда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент тиббиёт академиясининг 2024-йил 19-июлдаги 09-19909-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тиббиёт йўналишидаги жамоат саломатлиги кафедралари ўқув-услубий дастурларини юқумли касалликлар тарихига доир маълумотлар билан бойитишга хизмат қилди.
Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги туман ҳамда шаҳарлари, хусусан, Тошкент, Ангрен, Олмалиқ, Андижон, Қўқон, Навоий, Фарғона, Чирчиқ, Қарши, Муборак, Нишон ҳудудларида саноат корхоналаридан чиқаётган заҳарли моддалар атроф-муҳит ҳавосининг жиддий ифлосланишига кескин таъсир кўрсатиши натижасида республика миқёсида бу ҳудудларнинг юқумли касалликлар кўрсаткичи ошиб кетганига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024-йил учун тузилган экологик муаммолар ва уларга қарши кураш тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024-йил                          22-августдаги 247501-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши аҳоли онгида саноат корхоналаридан чиққаётган заҳарли моддалар ва улардан ҳимояланиш бўйича тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish