Бабаназарова Сарбиназ Караматдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
  

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агросаноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш салоҳиятини самарали бошқариш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 08.00.13 – “Менежмент” ихтисосликлари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: : В2025.2.PhD/Iqt5336.
Илмий раҳбар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кахрамонов Хуршиджон Шуҳрат ўғли, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: агросаноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш салоҳиятини самарали бошқариш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «ишлаб чиқариш салоҳияти» тушунчасининг иқтисодий мазмуни агросаноат мажмуаси корхоналарига татбиқан барча фаоллик турларининг умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатида таҳлил объектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари тизими жиҳатидан такомиллаштирилган;
агросаноат мажмуаси корхоналарида молиявий фаоллик даражаси (Мф=1,025), ишлаб чиқариш фаоллиги (Ичф=1,216), маркетинг фаоллиги (Марф=1,002), бошқарув фаоллиги (Бф=1,242), меҳнат фаоллиги (Меҳф=0,947)нинг мақбул чегараларида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишнинг юқори даражасини таъминлаш асосланган;
агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришда молиявий, ишлаб чиқариш, бошқарув, маркетинг, меҳнат ва эҳтимолий фаоллик турларини интеграл баҳолаш асосида ишлаб чиқариш салоҳияти даражасини «жуда юқори» (1,2 ≤ ICHs), «юқори» (1,02 ≤ ICHs ˂ 1,2), «ўртача хавфли» (0,55 ≤ ICHs ˂ 1,02), «хавфли» (0,3 ≤ ICHs ˂ 0,55) ва «юқори хавфли» (0 ≤ ИЧс ˂ 0,3) миқдорий чегаралари диапазонида баҳолаш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси агросаноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш салоҳиятининг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларни бошқаришнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «ишлаб чиқариш салоҳияти» тушунчасининг иқтисодий мазмунини агросаноат мажмуаси корхоналарига татбиқан барча фаоллик турларининг умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатида таҳлил объектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари тизими жиҳатидан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Жасыл экономика” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, 2025 йил 9 июль, 258-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида талабаларда таҳлил объектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари тизими жиҳатидан такомиллаштирилган «ишлаб чиқариш салоҳияти» тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
агросаноат мажмуаси корхоналарида молиявий фаоллик даражаси (Мф=1,025), ишлаб чиқариш фаоллиги (Ичф=1,216), маркетинг фаоллиги (Марф=1,002), бошқарув фаоллиги (Бф=1,242), меҳнат фаоллиги (Меҳф=0,947)нинг мақбул чегараларида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишнинг юқори даражасини таъминлаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг 2025 йил 15 августдаги 06-06/527-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида агросаноат мажмуаси корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятини таркибини ташкил этувчи омилларнинг вазн кўрсаткичларини белгиланиши имкони яратилган;
агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришда молиявий, ишлаб чиқариш, бошқарув, маркетинг, меҳнат ва эҳтимолий фаоллик турларини интеграл баҳолаш асосида ишлаб чиқариш салоҳияти даражасини «жуда юқори» (1,2 ≤ ICHs), «юқори» (1,02 ≤ ICHs ˂ 1,2), «ўртача хавфли» (0,55 ≤ ICHs ˂ 1,02), «хавфли» (0,3 ≤ ICHs ˂ 0,55) ва «юқори хавфли» (0 ≤ ICHs ˂ 0,3) миқдорий чегаралари диапазонида баҳолаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг 15 августдаги 06-06/527-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида агросаноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш салоҳияти ҳолати ва ресурслар қўшимча ўсиш суръатининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари аниқлилик даражасининг 1,38 бараварга ошишига эришилган;
Қорақалпоғистон Республикаси агросаноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш салоҳиятининг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларни бошқаришнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг 15 августдаги 06-06/527-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида агросаноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш салоҳияти кўрсаткичларини прогнозлаштириш амалиётининг такомиллашишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish