Шакарова Дилфуза Рузимуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш жараёнларини эконометрик моделлаштириш (Термиз темир йўл узели мисолида)”
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4048
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбанович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.07.2024.I.78.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент, Рахимов Анвар Норимович (Қарши давлат университети), Иқтисодиёт фанлари бўйича доктори, профессор Касимов Азамат Абдукаримович (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)лар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланиш жараёнларини  эконометрик моделлаштириш ёрдамида унинг самарадорлигини ошириш боъуича илмиу таклиф ва амалиу тавсиуалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Темир йўл транспорти тизимини тадқиқ этишнинг услубий асослари ишлаб чиқилган бўлиб, унга биноан тизим фаолияти самарадорлигини  баҳолаш кўрсаткичлари миқдор ва сифат жиҳатдан уч гуруҳга (юк ташиш, йўловчи ташиш ва эксплуатацион иш) ажратиб тизимлаштирилган;
Темир йўл транспорт тизимида транспорт хизматлари самарадорлигини асосий интеграл кўрсатичлар ёрдамида эконометрик баҳолаш услубияти ўртача юк ташиш зичлиги ҳамда ўртача йўловчи ташиш зичлиги кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
Термиз темир йўл узели юк ташиш ҳажмининг ўзгаришига вилоят саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизматлар соҳаси, чакана савдо тармоқлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва экспорт ҳажми ўзгаришининг таъсирини баҳолаш учун кўп омилли регрессия тенгламаси ҳамда узел даромадини прогнозлашда АРИМА(2,2,3) эконометрик моделидан фойдаланиш мумкинлиги аниқланган.
Термиз темир йўл узели иш фаолиятининг асосий иқтисодий индекаторлари бўйича 2025-2029 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва эконометрик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Тадқиқотда темир йўл транспорти тизимини тадқиқ этишнинг услубий асослари ишлаб чиқилган бўлиб, унга биноан тизим фаолияти самарадорлигини   баҳолаш кўрсаткичлари миқдор ва  сифат  жиҳатдан  уч  гуруҳга  (юк  ташиш,  йўловчи  ташиш  ва  эксплуатацион  иш)  ажратиб тизимлаштирилган  таклифи  ҳисобига  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2023 -йил  10-октябрдаги  ПҚ-329-сон  қарори  билан  темир  йўл  транспорти  соҳасини  тубдан  ислоҳ  қилиш, бошқарув  ва  самарадорликни  оширишга  доир  вазифалар  ижросини  таъминлаш  мақсадида  ишлаб чиқилаётган  норматив-ҳуқуқий  ва  дастурий  ҳужжатларни  тайёрлаш  жараёнида  методик  асос сифатида қўлланилди. (Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг 2025-йил 10-декабрдаги 02/4889-25 сонли ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узелининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04-378-сонли маълумотномалари). Натижада транспорт жараёнининг самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл кўрсаткич шакллантирилди.
Темир йўл транспорт тизимида траспорт хизматлари самарадорлигини асосий интеграл кўрсатичлар ёрдамида эконометрик баҳолаш услубияти ўртача юк ташиш зичлиги ҳамда ўртача йўловчи ташиш зичлиги кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2024-йил  31-декабрдаги  ПФ-70-сон  Фармони асосида темир  йўл соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган қарорлар ижросини таъминлаш,  трансформация  самарадорлигини  миқдорий  баҳолаш  мезонларини  ишлаб чиқишда, Сурхондарё  вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган вилоят транспорт -коммуникация инфратузилмасини  ривожлантириш  дастурларида  темир  йўл  хизматларидан  фойдаланиш самарадорлигини  ҳудудий  даражада  баҳолаш  ва  мониторинг  қилиш  механизмларини такомиллаштиришда амалий восита сифатида қўлланилди. (Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг 2025-йил 10-декабрдаги 02/4889-25 сонли ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узелининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04-378-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши Термиз темир йўл узели ташиш жараёнларида самарадорликни 4,6 % га ошириш имконини берди.
Термиз темир йўл узели юк ташиш ҳажми ўзгаришига  вилоят саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чакана савдо тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва эхпорт ҳажми ўзгариши таъсирининг кўп омилли регрессия тенгламаси ҳамда узел даромадини прогнозлашда АРИМА(2,2,3)   модели таклифи Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2024-йил  18-декабрдаги  851-сон  қарори  билан  темир  йўл  транспорти  соҳасида  давлат  томонидан  тартибга солинадиган  ва  бозор  тамойиллари  асосида  кўрсатиладиган  хизматлар  рўйхатини  тасдиқлашда, темир  йўл  хизматларининг  иқтисодий  самарадорлигини  миқдорий  баҳолаш  тизимини шакллантиришда, Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2024-йил  21-февралдаги  ПФ-37-сон  Фармони (“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб -қувватлаш йили”да амалга оширишга  оид  давлат  дастури  тўғрисида”)  ижросини  таъминлаш,  хусусан,  транспорт-логистика хизматлари бозорини ривожлантириш ва ҳудудий иқтисодий ўсишни жадаллаштириш бўйича чора тадбирларни илмий асослашда ҳамда Сурхондарё  вилояти  ҳокимининг  саноат,  қишлоқ  хўжалиги  ва  хизматлар  соҳасида  ишлаб чиқариш  ҳажмларини  ошириш,  экспорт  салоҳиятини  кенгайтириш  ҳамда  логистика инфратузилмасини модернизация қилишга доир қарорларида Термиз темир йўл узелининг иқтисодий таъсирини баҳолаш ва режалаштиришда қўлланилди. (Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг 2025-йил 10-декабрдаги 02/4889-25 сонли ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узелининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04-378-сонли маълумотномалари). Натижада ишлаб чиқилган баҳолаш тизими транспорт хизматлари самарадорлигини аниқлашда миқдорий ёндашувни жорий этиш ҳамда темир йўл тармоғининг иқтисодий фаолиятини обектив баҳолаш имконини яратган.
Термиз темир йўл узели иш фаолиятининг асосий иқтисодий индикаторлари бўйича  2025-2029  йилларга  мўлжалланган  прогноз  параметрлари  ишлаб  чиқилган.  Ушбу таклифдан  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2024-йил  31-декабрдаги  ПФ-70-сон Фармони  асосида  темир  йўл  соҳасида  трансформация  жараёнларини  жадаллаштириш, инфратузилмани  модернизация  қилиш  ва  инвестиция  лойиҳаларини  режалаштириш  бўйича қарорлар лойиҳасини ишлаб чиқишда, Термиз  темир  йўл  узели  бошқарув  органларида  юк  ва  йўловчи  ташиш  жараёнларини ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш,  эксплуатацион  харажатларни  оптималлаштириш ҳамда даромадларни ошириш йўналишларини белгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг 2025-йил 10-декабрдаги 02/4889-25 сонли ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узелининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04-378-сонли маълумотномалари). Натижада Термиз темир йўл узелининг иқтисодий кўрсаткичлари прогнозининг жорий этилиши ҳудудда юк ва йўловчи ташиш жараёнларини режалаштиришни илмий асослаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини самарали қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish