Рахматов Одилжон Адхамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Том фотоелектрик станцияларини жойлаштириш ва оптималлаштиришни баҳолаш методикаси”, 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.3.PhD/Т Т5961
Илмий раҳбар: Саломов Уктам Раҳимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Акром Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор;
Рахимов Эргашали Юлдашевич, техника фанлари бўйича PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона шаҳри мисолида шаҳар бинолари томларида фотоелектрик тизимлардан мақбул фойдаланишнинг техник салоҳиятини ҳисоблаш усулларини геоахборот тизимлари технологиялари ва юклама моделларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томларнинг геометрик ўлчамлари, соя даражаси ва конструктив юк чекловлари ҳисобга олинган ҳолда, фотоелектрик тизимларни хавфсиз ва оптимал жойлаштириш усули такомиллаштирилган;
шамол босими ва парапет баландлигини ҳисобга олган ҳолда фотоелектрик панеллар оралиқ масофаси 0,8–1,2 м оралиғида танланганда шамол таъсиридаги кўтарувчи куч 18–27 % га камайиши аниқланган;
шамол ва қор юкланишларидаги турбулентлик, импулслар ва пулсацияларни ҳисобга олган ҳолда фотоелектрик тизим конструксияларига таъсир кўрсатишини юқори аниқликда баҳолаш имконини берувчи аеродинамик ва юклама модели ишлаб чиқилган;
томларнинг сояланиш даражаси 20% гача ва панеллар жойлаштиришнинг оптимал қия бурчаги 30° гача ҳисобга олинганда, Фарғона шаҳридаги фойдали том майдони 10,85 млн м² ва йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,33 ГWҳ бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фотоелектр станцияларини жойлаштириш ва оптималлаштириш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
“Фотон” акциядорлик жамиятида фотоелектрик тизимларни хавфсиз жойлаштириш ва эксплуатация қилиш учун яроқли бўлган том қисмларининг техник салоҳиятини баҳолашнинг соя таҳлили ва томнинг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблаш билан бирлаштирилган юқори аниқликдаги (хатолик 5-7%) комплекс усули жорий этилган (Фотон акциядорлик жамиуатининг 2025-йил 7-апрелдаги 1-сон маълумотнома). Натижада таклиф этилаётган алюминий конструксиялар шамол юкламасини 15% га камайтириш имконини берган.
Бино ва иншоотлар томларининг қуёш салоҳиятини баҳолашнинг таклиф этилган такомиллаштирилган усули “ИБЕК-ГРОУП” МЧЖда Фарғона шаҳрида қуввати 50 кW бўлган қуёш фотоелектр станциясига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2025-йил 29-октябрдаги 01/ШЙ-1515-03 сонли маълумотномаси). Натижада қуёш панелларининг электр энергия ишлаб чиқариш самарадорлиги 2 фоизга ошган, бу эса йилига қўшимча 1500 кWҳ электр энергия ишлаб чиқариш имконини берган.