Исламов Карим Сайидмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўғонсиз сув олишда дарёнинг гидравлик ва нанос режимлари», 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т4031.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03. рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Собир Саматович Эшев - Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор.
Бахтияр Махмудович Шакиров - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар Институти “Электр энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тўғонсиз сув олишда дарёнинг гидравлик ва нанос режимларини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида тўғонсиз сув олувчи каналга нанослар киришини камайтиришни гидравлик конструксияларини асослаш орқали оқимни йўналтирувчи ёриқ хандакни янги конструктив элементлари ишлаб чиқилган;
ўзани енгил ювилувчан дарёлардан тўғонсиз сув олишда оқимнинг беқарор ҳаракатини ҳисоблаш усуллари такомиллаштириш орқали наносларни тақсимланиши ва йўналиши башорат қилинган;
тўғонсиз сув олиш каналига оқимни йўналтирувчи иншоотларни жойлашиш ўрнини гидравлик конструксиялари сонли тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган;
дала тадқиқотлари асосида кам сувли даврларда дарёдан тўғонсиз сув олиш соҳасида оқимнинг гидравлик хусусиятлари ва дарёнинг ўзан жараёнлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлари жадаллигини баҳолаш ва иншоотнинг эксплуатацион шароитини илмий ва экспериментал олинган натижалар асосида такомиллаштириш:
тўғонсиз сув олиш ҳудудида сув оқимининг ҳаракатини ифодаловчи икки ўлчамли такомиллаштирилган математик модели Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган(Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 08-январдаги 02/07-100-сонли маълумотномаси). Натижада сув оқими ва ўзан туби оқизиқлари орасидаги боғланиш қонуниятлари ва тўғонсиз сув олиш иншооти соҳасида ўзандаги жараёнлар характерини аниқлаш имкони яратилган;
сув олиш каналига оқимни йўналтирувчи Ёриқ хандақнинг гидравлик конструксияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқотлар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган(Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 08-январдаги 02/07-100-сонли маълумотномаси). Натижада тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлари ўзгаришини олди олинган ва оқимни сув олиш каналига йўналтириш орқали эксплутация самарадорлигини 12 фоизга яхшилаш имкони яратилган;
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншооти соҳасида вақтга боғлиқ равишда оқим тезликларини юза майдон бўйича тақсимланишини ва оқимдаги нанослар ҳаракатини ўзгаришини инобатга олган ҳолда оқим йўналишини башорат қилиш имконияти Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган(Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 08- январдаги 02/07-100-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастур ёрдамида оқим тезликларининг юза майдон бўйича тақсимланиши ва нанослар йўналишини башорат қилиш, дарёдан тўғонсиз сув олишда иншоот иш режимининг таъсири натижасида содир бўладиган ўзан жараёнларини олдини олиш имконияти яратилган.
Сонли тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган гидравлик конструксиялари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган(Сув хўжалиги вазирлигининг 2025- йил 08-январдаги 02/07-100-сонли маълумотномаси). Натижада гидравлик конструксияларни қўллаш асосида ўзанни тозалаш ишлари самарадорлиги ортиб, йилнинг сув кам бўлган даврларида оқимни сув олиш каналига йўналтириш имконияти яратилди.