Хомиджонов Жахонгир Исроилжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Олий таълим муассасаларида тиббиёт физикаси фанини интегратив ўқитиш методикасини такомиллаштириш", 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3906
Илмий раҳбар: Бозоров Еркин Хожиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро Физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM.19.04рақамли Илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Содиқов Илхом Исмаилович – техника фанлари доктори, профессор академик; Маҳмудов Юсуп Ғаниевич – педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. олий таълим муассасаларида тиббиёт физикаси фанини интегратив ўқитиш асосида тиббиёт физик мутахасисларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ергономик ва техник-педагогик талабларни ҳисобга олган ҳолда замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан ишлашда талабаларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган тиббиёт физикаси фанини ўқитишнинг интегратив методологияси янги авлод ўқув материалларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган ва ташкилий-дидактик хусусиятлари аниқлаштирилди; 
талабаларнинг когнитив фаоллигини фаоллаштириш ва касбий компетенсияларини ривожлантириш орқали тиббиёт физикаси фанини ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишни таъминловчи интегратив ўқитиш методологияси Андроид платформасида интерактив муҳитда ишлайдиган електрон дарслик ва мобил иловани жорий етиш орқали такомиллаштирилди; 
тиббиёт физикаси фанини интегратив ўқитишга мўлжалланган талабаларнинг ўрганиш ва ижодий фаоллигини ошириш, тиббий диагностика ва терапевтик муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ўқув жараёнини ташкил етиш ҳамда мазмунини такомиллаштиришга қаратилган ўқитиш усулларининг комбинациясини ўз ичига олган инновацион електрон ўқитиш, педагогик ва методологик ёндашувларга асосланган комплекс дидактик модел ишлаб чиқилди; 
тиббиёт физикаси фанини ўқитишнинг дидактик, ўқув ва методологик таъминотини такомиллаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнининг самарадорлигини ва талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга ҳисса қўшадиган комплекс ўқув муҳити тизимли ва дидактик ёндашувларни интеграциялашга асосланган ҳолда такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ергономик ва техник-педагогик талабларни ҳисобга олган ҳолда замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан ишлашда талабаларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган тиббиёт физикаси фанини ўқитишнинг интегратив методологияси янги авлод ўқув материалларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган ва ташкилий-дидактик хусусиятлари аниқлаштирилишига оид таклифлар тиббиёт физикаси асослари дарслигининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 08-04812 сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт физикаси фанини интегратив ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид методик-дидактик таъминот яратилган;
талабаларнинг когнитив фаоллигини фаоллаштириш ва касбий компетенсияларини ривожлантириш орқали тиббиёт физикаси фанини ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишни таъминловчи интегратив оъқитиш методологияси Андроид платформасида интерактив муҳитда ишлайдиган електрон дарслик ва мобил иловани жорий етиш орқали такомиллаштирилишига оид таклиф ва тавсиялар "Ионлаштирувчи нурланишларнинг организмга таъсирини биологик, физик ва педогогик асослари"мобил илова (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик гувоҳномаси № ДГУ-31630) таълим технологияларини ўз ичига олган дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган ва "Тирик организмларда биомеханика ва гемодинамиканинг педагогик асослари" номли електрон-ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик гувоҳномаси олинган № ДГУ-31629);
тиббиёт физикаси фанини интегратив ўқитишга мўлжалланган талабаларнинг ўрганиш ва ижодий фаоллигини ошириш, тиббий диагностика ва терапевтик муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ўқув жараёнини ташкил етиш ҳамда мазмунини такомиллаштиришга қаратилган ўқитиш усулларининг комбинациясини ўз ичига олган инновацион електрон ўқитиш, педагогик ва методологик ёндашувларга асосланган комплекс дидактик модел ишлаб чиқилишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти (Ўз Р Ф А Яфи) нинг АМ-ПЗ-2019062031-сонли (Ўз Р Ф А Яфининг 2017 йил 17 ноябрдаги №-32-2115-907-сонли маълумотномаси), "Нур терапиясининг бинар технологияларини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар, фотон-қамраш терапияси ва нейтрон қамраш терапияси"(ЎзР ФА ЯФининг 2023 йил 17 ноябрдаги №-32-2115-908-сонли маълумотномаси), "ОТ-Ф2-24 Фотонларнинг См, Гд, Ау, Би елементлари билан ўзаро таъсирида юзага келувчи иккиламчи заррачаларнинг тавсифномаларини ўрганиш"(Ўз Р Ф А Яфи нинг 2023 йил 17 ноябрдаги №32-2115-906-сонли маълумотномаси) номли инновацион лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган. Мазкур лойиҳалар тиббиёт физикаси фанини интегратив ўқитиш методикасини таколиммаштириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган, талабаларнинг мотивациясини кучайтиришга ёрдам берган;
тиббиёт физикаси фанини ўқитишнинг дидактик, ўқув ва методологик таъминотини такомиллаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнининг самарадорлигини ва талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга ҳисса қўшадиган комплекс ўқув муҳити тизимли ва дидактик ёндашувларни интеграциялашга асосланган ҳолда такомиллаштирилишига оид таклиф ва тавсиялардан "Қаттиқ жисмлар ва биомеханика асослари," "Гидродинамиканинг физик асослари," "Тирик организмларда электр токи," "Общая и медицинская электроника," "Квантовая биофизика. Основы фотометрии," "Биофизические основы действия ионизирующего излучения на организм и его применение" каби ўқув-методик қўлланмаларнинг янги авлоди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025 йил 5 августдаги № 04/11-10018 - сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, Оилй таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 5 августдаги 02/0101-310-сонли маълумотномаси). Натижада, инновацион таълим технологияларини қўллаш орқали тиббиёт физикаси фанини самарали ўқитилишини таъминлаб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга катта ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish