Иргашев Зарифбек Джамалдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳарбий хизматчиларда стрессни шакллантирувчи омиллар”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2025.3.PhD/P1344.
Илмий раҳбар: Халимова Машрабой Ваходовна, психология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Бегматов Абдулладжон Серожиддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочин Урунович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий хизматчиларда стрессни шакллантиривчи омилларнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини тадқиқ қилиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчиларда стресс интенсивлигининг шаклланишига кўра ижтимоий муҳит, касбий фаолият талаби, шахсий-психологик хусусиятлар, ахлоқий-психологик иқлим, хизмат хавфи, маъсулият даражасилари асосида комплекс стрессоген механизмлар бирламчи таъсир кучга эгалиги далилланган;
ҳарбий хизматчиларда стресс динамикасини ўрганиш йўналишига кўра шахсий масъулиятнинг ортиқча намоёнлиги, оилавий муносабатларда юқори даражадаги интерналлик ва муваффақияцизликларни шахсий ҳаракатлар оқибати сифатида ҳаддан ташқари талқин қилиш каби индивидуал-психологик омиллар асосида стресснинг шаклланиши ва кучайишида уларнинг детерминант рол ўйнаши илмий жиҳатдан асосланган;
ҳарбий хизматчиларда когнитив функционалликнинг пасайишини тадқиқ этиш йўналишига кўра масъулият ҳисси, ички мотивация, юқори даражадаги интерналлик, фрустрация ҳолатлари ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқлик туфайли стратегик фикрлаш ва вазиятни комплекс таҳлил қилиш компетенцияларининг пасайиши далилланган;
ҳарбий хизматчиларда сурункали стресснинг намоен булишида стресс келиб чиқиш омиллари, индивидуал сезувчанлик ва психологик барқарорлиги асосида интегратив психопрофилактик модел самарадорлиги даллиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий хизматчиларда стрессни шакллантирувчи омилларнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини тадқиқ етиш натижалари асосида:
ҳарбий хизматчиларда стресс ҳолатининг шаклланишига таъсир қилувчи ижтимоий муҳит, касбий фаолият, шахсий-психологик хусусиятлар, ахлоқий-психологик иқлим ва ташқи стрессли таҳдидлар эмпирик жиҳатдан аниқланган таклифларга оид ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги РМ-333-сон буйруғи билан «жтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-апрелдаги РМ-333а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётий вазиятларни назорат қилиш даражаси стрессга чидамлиликка қандай таъсир кўрсатишини эмпирик жиҳатдан аниқлашга эришилган.
ҳарбий хизматчилар доимий юқори стресс даражаси “диққатни жамлаш”, “хотира” ва “қарор қабул қилиш қобилиятини заифлаштириши” орқали, “масъулият ҳисси”, “ички мотивация”, “юқори даражадаги интерналлик фрустрация” даражаси, стратегик фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини пасайтириши далилланган таклифларга оид ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги РМ-333-сон буйруғи билан «жтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-апрелдаги РМ-333а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматдаги стресс даражаси касбий самарадорлик ва психофизиологик ҳолатга қандай салбий таъсир қилишини илмий асослашга эришилди.
ҳарний хизматчиларда стрессни келтириб чиқарувчи “шахсий масъулият ҳисси”, “оилавий муносабатларга оид интерналлик”, “ҳаддан ташқари масъулият”, “муваффақияцизликларни ўз ҳаракатлари натижаси сифатида қабул қилиши”га алоқадор асосий омилларни аниқлаш ва уларни камайтириш бўйича самарали йўналишларни белгилаш аниқланган таклифларга оид ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги РМ-333-сон буйруғи билан «ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-апрелдаги РМ-333а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий хизматчиларда ижтиимоий босим, оилавий муаммолар, шахсий эркинлик чекланиши каби стресс манбаларини аниқлашга эришилди.
ҳарбий хизматчиларнинг стресс ҳолатини кучайишига, уларнинг “хизмат шароитлари”, “хизмат интизоми”, “психологик тайёргарлиги”, “индивидуал хусусиятлари”, “жисмоний ва психологик юкламалар”, “ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражаси”, “раҳбар ва ҳодимлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар”, экстремал ҳолатлар стресс омиллари билан боғлиқ тажрибаларнинг таъсири эканлиги далилланган таклифларга оид ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги РМ-333-сон буйруғи билан «жтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 7-апрелдаги РМ-333а-сон маълумотномаси). Натижада хизмат шароитлари ва раҳбарият босимининг стрессни оширувчи асосий омиллар эканлигини асослашга эришилди.