Миррахимова Наргиза Мирзахидовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирусли гепатитлар оқибатида ривожланадиган жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карциноманинг шаклланишида ҳост омиллар ва биомаркерларнинг прогностик аҳамияти», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Tib948.
Илмий маслаҳатчи: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гофур-Охунов Мирза Аллаёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Жданов Константин Валерьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирусли гепатитлар оқибатида ривожланадиган жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карциноманинг шаклланишида host омиллар ва биомаркерларнинг прогностик аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
COL4 ва PIIINP бевосита фибромаркерлари ҳамда APRI ва FIB4 ҳисоблаш индекслари биргаликда қўлланилиши сурункали вирусли гепатитлар билан касалланган беморларда жигар фиброзининг турли босқичларини аниқлашда юқори сезувчанлик ва аниқликни таъминлаши исботланган;
ГЦКнинг этиологик омиллари таркибида онкоген салоҳияти юқори бўлган HBV, HCV ва HDV-инфекцияларининг устунлик қилиши аниқланган;
гепатоцеллюляр карцинома билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр канцерогенез ривожланишида оккульт HBV-инфекциясининг аҳамияти асосланган;
ГЦКда мидкиннинг ташхисий самарадорлиги ҳамда HBV ва HDV билан боғлиқ ГЦК билан касалланган беморларда HBcrAg аҳамияти исботланган;
TM6SF2 гени rs58542926 полиморфизмининг T-аллели гепатоцеллюляр карциноманинг ривожланиш хавфини ошириши билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 29/39-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: COL4 ва PIIINP бевосита фибромаркерлари ҳамда APRI ва FIB4 ҳисоблаш индекслари биргаликда қўлланилиши сурункали вирусли гепатитлар билан касалланган беморларда жигар фиброзининг турли босқичларини аниқлашда юқори сезувчанлик ва аниқликни таъминлаши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 29 январда №1н-р/1-сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатитларда жигар фиброзини баҳолашнинг ноинвазив усулларини қўллаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Самарқанд вилоят клиник шифохонасига 2025 йил 23 февраль №107/У ва 5-сон шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига 2025 йил 30 январь №82-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тўғридан-тўғри фибромаркерлар (COL4, PIIINP) ва ҳисобланган индекслар (APRI, FIB-4) комбинациясини рутинали қўллашни жорий этиш 600 000 сўм миқдорида қўшимча харажатларни талаб этади. Бироқ бу жигар фиброзининг эрта босқичларини аниқлаш ва унинг босқичларини аниқ баҳолаш самарадорлигини оширади, сурункали вирусли гепатитлар асоратлари юкини камайтиришга, шунингдек прогнозни яхшилаш ва беморларда эрта диагностика самарадорлигини 92 % гача оширишга имконият беради. Иқтисодий самарадорлиги: жигар фиброзини эрта ташхислаш учун ноинвазив фибромаркерларни амалий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этишда ICER (инкрементал самарадорлик кўрсаткичи) бўйича ҳисоб-китобларга кўра бир нафар бемор учун 12500 сўмни ташкил этди, бунда беморларни эрта аниқлаш самарадорлиги 92 % гача ошади.
иккинчи илмий янгилик: гепатоцеллюляр карциноманинг этиологик омиллари таркибида онкоген салоҳияти юқори бўлган HBV, HCV ва HDV-инфекцияларининг устунлик қилиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 16 сентябрда №1н-р/8-сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатитлар ва жигар циррози билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисоти»  номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар 1-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига 2025 йил 18 сентябр №173 ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Андижон филиалининг 2025 йил 30 сентябрдаги №01/01/13/2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ГЦКга шубҳа қилинган беморларни онкологик хизмат ҳамда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида HBV, HCV ва HDV бўйича текширувини стандарт ташхисот ва беморларни йўналтириш амалиётига жорий этиш жигар саратонини эрта аниқлаш имкониятларини оширади, даволаш тактикаси самарадорлигини яхшилайди ҳамда касалликдан ўлим ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: онкологик хизмат муассасаларида HBV, HCV ва HDV бўйича текширувларни жорий этиш ҳар бир бемор учун 8282400 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: гепатоцеллюляр карцинома билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр канцерогенез ривожланишида оккульт HBV-инфекциясининг аҳамияти асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 16 сентябрда №1н-р/8-сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатитлар ва жигар циррози билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисоти»  номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар 1-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига 2025 йил 18 сентябр №173 ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Андижон филиалининг 2025 йил 30 сентябрдаги №01/01/13/2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гепатоцеллюляр карцинома (ГЦК) билан касалланган беморларни текшириш алгоритмларига оккультли HBV-инфекцияни аниқлаш тестини киритиш 200000 сўм миқдорида қўшимча харажатларни талаб этади. Бироқ бу жигар фиброзининг эрта босқичларини аниқлаш ва унинг босқичларини аниқ баҳолаш самарадорлигини оширади, сурункали вирусли гепатитлар асоратлари юкини камайтиришга, шунингдек прогнозни яхшилаш ва беморларда эрта диагностика самарадорлигини 92 % гача оширишга имконият беради. Бу касаллик этиологиясини янада аниқ белгилашни, ўсмага қарши ва вирусга қарши даволашни оптималлаштиришни ҳамда натижада беморларнинг яшаб қолиш даражасини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: онкологик хизмат муассасаларида HBV, HCV, HDV ва оккультли HBV-инфекцияни аниқлаш тестларини жорий этиш ICER (инкрементал самарадорлик кўрсаткичи) бўйича ҳисоб-китобларга кўра бир нафар бемор учун 12500 сўмни ташкил этди, бунда беморларни эрта аниқлаш самарадорлиги 92 % гача ошади.
тўртинчи илмий янгилик: ГЦКда мидкиннинг ташхисий самарадорлиги ҳамда HBV ва HDV билан боғлиқ ГЦК билан касалланган беморларда HBcrAg аҳамияти исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 16 сентябрда №1н-р/8-сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатитлар ва жигар циррози билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисоти»  номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар 1-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига 2025 йил 18 сентябр №173 ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Андижон филиалининг 2025 йил 30 сентябрдаги №01/01/13/2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Мидкин ва HBcrAg ни оккульт HBV-инфекциясига текширув билан биргаликда ГЦК ташхисотида қўллаш касалликни эрта аниқлаш, даволашни мақбуллаштириш, ўлим ҳолатларини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: онкологик хизмат муассасаларида HBV, HCV, HDV, мидкин ва HBcrAg бўйича тестлашни жорий этиш 400000 сўм миқдорида қўшимча харажатларни талаб этса-да, оккультли гепатитни аниқлаш самарадорлигини 98–100 % гача ошириш имконини беради. Шу билан бирга, ICER (инкрементал самарадорлик кўрсаткичи) бўйича ҳисоб-китобларга кўра бир нафар бемор учун 6500 сўмни ташкил этди. Стандарт кўрсаткичлар асосида ҳисоблаганда эса бир нафар беморга 8282400 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорлик таъминланади.
бешинчи илмий янгилик: TM6SF2 гени rs58542926 полиморфизмининг T-аллели гепатоцеллюляр карциноманинг ривожланиш хавфини ошириши билан боғлиқлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 16 сентябрда №1н-р/8-сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатитлар ва жигар циррози билан касалланган беморларда гепатоцеллюляр карциноманинг эрта ташхисоти»  номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар 1-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасига 2025 йил 18 сентябр №173 ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Андижон филиалининг 2025 йил 30 сентябрдаги №01/01/13/2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: TM6SF2 гени rs58542926 полиморфизмини аниқлаш жигарнинг сурункали касалликлари билан касалланган беморлар орасида гепатоцеллюляр карцинома ривожланиш хавфи юқори бўлган гуруҳларни шакллантириш имконини беради, бу эса, шахсийлаштирилган кузатувни ташкил этиш, ўсма трансформациясини ўз вақтида аниқлаш ва ўлим ҳолатларини камайтиришни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: HBV, HCV, HDV ва TM6SF2 гени rs58542926 полиморфизми бўйича текширувларини онкологик хизмат муассасаларида жорий этиш ҳар бир бемор учун 8282400 сўм миқдорида маблағни иқтисод қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish