Сабырбаев Дастан Каримбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агросаноат ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини шакллантириш ва ошириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, (PhD).03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Танирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшимбетов Уктамжон Худайбергенович, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарканд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасининг агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни ўзаро энг ўхшаш гуруҳларга ажратиш ва уларни гуруҳлар кесимида инвестицион жозибадорлик нуқтаи назаридан тавсифлаш имконини берадиган агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлик даражасини баҳолашнинг муаллифлик ёндашуви таклиф этилган;
туманлар инвестицион жозибадорлик даражасини уларнинг салоҳияти ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда инвестицион жозибадорлик даражасини «паст даражада жозибадор», табақалаштирилган инвестицион ёндашувни талаб қилувчи «ўртача даражада жозибадор» ва «юқори даражада жозибадор» даражалари асосида янги типологияси таклиф этилган;
агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудуд туманларининг инвестицион жозибадорлигини оширишнинг мақсадли йўналишлари қишлоқ хўжалигидан ташқари бандликни ошириш, қишлоқда ижтимоий хизматлар сифати ва оммабоплигини оширишга кўра қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимоий ривожлантириш кабилар асосида аниқлаштирилган;
агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги ва фаоллигини оширишнинг устувор йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалигида бандлар сони, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ҳамда маҳсулот миқдорининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудуд инвестицион жозибадорлигини шакллантириш ва ошириш йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳудудларни ўзаро энг ўхшаш гуруҳларга ажратиш ва уларни гуруҳлар кесимида инвестицион жозибадорлик нуқтаи назаридан тавсифлаш имконини берадиган агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлик даражасини баҳолашнинг муаллифлик ёндашуви бўйича таклифдан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳага оид истиқболли “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 июн кунги 02/017-2158-сон маълумотномаси). Таклиф агросаноат соҳаси инвестицион жозибадорлигини оширишнинг такомиллаштирилган услубий таъминотига кўра ҳудудлар қишлоқ хўжалиги салоҳияти ва соҳада инвестицион фаоллигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
туманлар инвестицион жозибадорлик даражасини уларнинг салоҳияти ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда инвестицион жозибадорлик даражасини «паст даражада жозибадор», табақалаштирилган инвестицион ёндашувни талаб қилувчи “ўртача даражада жозибадор” ва “юқори даражада жозибадор” даражалари асосида янги типологияси таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдланилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 июн кунги 02/017-2158-сон маълумотномаси). Таклиф мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва истиқбол чора-тадбирларини самарали ташкил этишга муайян даражада хизмат қилган;
агросаноат тармоқларига ихтисослашган минтақа туманларининг инвестицион жозибадорлигини оширишнинг мақсадли йўналишлари қишлоқ хўжалигидан ташқари бандликни ошириш, қишлоқда ижтимоий хизматлар сифати ва оммабоплигини оширишга кўра қишлоқ аҳоли пунктларини ижтимоий ривожлантириш кабилар бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда ва ҳудудлар инвестицион жозибадорлиги ошириш фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 июн кунги 02/017-2158-сон маълумотномаси). Таклиф ҳудудий агросаноат фаолиятига таъсир қилувчи иқтисодий-ижтимоий омилларнинг салбий оқибатларини камайтириш, аҳоли бандлик даражасини ошириш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга муайян даражада хизмат қилган;
агросаноат тармоқларига ихтисослашган ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги ва фаоллигини оширишнинг устувор йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалигида бандлар сони, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ҳамда маҳсулот миқдорининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 июн кунги 02/017-2158-сон маълумотномаси). ушбу таклиф ҳудуд қишлоқ хўжалиги тармоғини диверсификация қилиш ва қўшимча қиймат занжирларини кенгайтиришга ҳамда қишлоқ хўжалигида инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш учун услубий асослардан бири сифатида хизмат қилган.