Машрапов Қахрамон Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул таълим тизими шароитида техник ОТМ талабаларининг касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси (Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped6456.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эргашев Шариббой Туланович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жалилов Нодиржон Азаматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кредит-модул таълим тизими шароитида техник соҳа олий таълим муассасалари талалабаларининг касбий компетенсийасини ривожлантириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кредит-модул таълим тизими шароитида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитишда талабаларнинг фавқулодда вазиятларда хавфсизлик механизмларини, инновацион техникани хавфсиз ишлатиш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, девергент фикрлаш ва таркибий компонентларини шакллантириш назарий машғулотларда вазиятли таҳлил (cасе-студй), амалий машғулотларда дуал таълим технологияси орқали илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган.
кейс-стади ва дуал таълим технологиялари асосида талабаларда касбий компетенцияни инновацион ечимлар орқали ривожлантириш, техник-муҳандислик муаммоларни моделлаштириш ҳамда праксиологик вазифаларни (“Ташкилий”, “Технологик”, “Коммуникатив”, “Мотивацион”, “Хавфсизлик ва эргономик”) ижодий ҳал қилиш қобилиятини шакллантирувчи интегратив педагогик модел ишлаб чиқилиб, ушбу модел назарий ва амалий машғулотларда талабаларнинг муаммоли вазиятларда қарор қабул қилиш, фанларни интеграциялашуви ва хавфсизликни таъминлаш кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган.
таълимнинг асосий тамойиллари (“Креативлик”, “Мужассамлик”, “Моделлаштириш”, “Пропедевтика”, “Мақсадга мувофиқлик”, “Узлюксизлик”, “Интенсивлик”, “Муҳандислик”) асосида кейс-стади ва дуал таълим технологиясини интеграциялаш орқали талабаларнинг техник-муҳандислик муаммоларини таҳлил қилиш, хавф-хатарларни аниқлаш ва прогноз қилиш, хавфсиз қарорлар қабул қилиш ҳамда реал ишлаб чиқариш ва технологик тизимларни моделлаштириш орқали компетенциявий кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш методикаси илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган.
талабаларда касбий компетенциянинг ривожланиш даражасини аниқлаш учун репродуктив (базавий), конструктив (ривожланаётган) ва инновацион (илғор) босқичларга асосланган диагностик-баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, улар “Интегратив компетенция коеффиценти”га таянувчи комплекс топшириқлар, муаммоли вазиятли тестлар ва амалий симуляция элементлари орқали экспериментда синовдан ўтказилиб, баҳолаш жараёни аниқлик, шаффофлик, обективлик ва илмий асосланган ишончлилик тамойиллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. кредит-модул таълим тизими шароитида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Кредит-модул таълим тизими шароитида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитишда талабаларнинг фавқулодда вазиятларда хавфсизлик механизмлари ва инновацион техникани хавфсиз ишлатиш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, девергент фикрлаш ва таркибий компонентларини шакллантириш назарий машғулотларда вазиятли таҳлил (case-study), амалий машғулотларда дуал таълим технологияси орқали илмий-методик жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклифлар 60810100-“Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 22-январдаги 02/01-01-29 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш жараёнининг моҳияти ва педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
Кейс-стади ва дуал таълим технологилари асосида талабаларда касбий компетенцияни инновацион ечимлар орқали ривожлантириш, техник ва муҳандислик муаммоларни моделлаштириш ҳамда праксиологик вазифаларни (“Ташкилий”, “Технологик”, “Коммуникатив”, “Мотивацион”, “Хавфсизлик ва эргономик”) ижодий ҳал қилиш қобилиятини шакллантирувчи интегратив педагогик модел ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” номли телерадио дастурлар ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2050- сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенциясини “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани хусусиятларидан фойдаланиб ривожлантириш имконияти оширилган;
таълимнинг асосий тамойиллари (“Креативлик”, “Мужассамлик”, “Моделлаштириш”, “Пропедевтика”, “Мақсадга мувофиқлик”, “Узлюксизлик”, “Интенсивлик”, “Муҳандислик”) асосида кейс-стади ва дуал таълим тенологияларини интеграциялаш орқали талабаларнинг техник ва муҳандислик муаммоларини таҳлил қилиш, бундан ташқари хавф-хатарларни аниқлаш ва прогноз қилиш, хавфсиз қарорлар қабул қилиш ҳамда реал ишлаб чиқариш ва технологик тизимларни моделлаштириш орқали компетенциявий кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш методикаси ҳамда дидактик таъминоти такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги Кей Аcтион 1– (Development of Professional Competences of the Czech and Uzbek Academic staff)” номли республика грант лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Наманган давлат техника университетининг 2025-йил 13-декабрдаги №01/10-09/3284-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш жараёнининг аналитик-ташкилий, ижодий-фаолиятли, мониторинг ва натижавийликни таъминловчи хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
талабаларда касбий компетенциянинг ривожланиш даражасини аниқлаш учун репродуктив (базавий), конструктив (ривожланаётган) ва инновацион (илғор) босқичларга асосланган диагностик-баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, улар “Интегратив компетенция коеффиценти”га таянувчи комплекс топшириқлар, муаммоли вазиятли тестлар ва амалий симуляция элементлари орқали экспериментда синовдан ўтказилиб, баҳолаш жараёни аниқлик, шаффофлик, обективлик ва илмий асосланган ишончлилик тамойиллари билан такомиллаштириш оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 22-январдаги 02/01-01-29 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган.
Илмий кенгаш раиси Н.Ғ.Байбобоев
Илмий кенгаш
илмий котиби В.М.Турдалиев
Илмий раҳбар Ш.Т.Эргашев
Талабгор Қ.О.Машрапов