Саидова Хилолахон Рашиджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим сифатининг назорат-бошқарув тизимини такомиллаштиришда олий таълим ва мактаб ҳамкорлиги” 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2139
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна педагогика фанлари  доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.132.02 
Расмий оппонентлар: 
Исмоилов Темур Исломович педагогика фанлари доктори, профессор. 
Казимов Жамшид Шамсиддинович педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим сифатининг назорат-бошқарув тизимини такомиллаштиришда олий таълим ва мактаб ҳамкорлиги тизимини жорий этиш бўйича илмий-назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
таълимнинг самарали бошқарув тамойиллари режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат, тартибга солиш, бошқарув аппарати таъминоти учун нисбатан кам ҳаражат қилинишининг таълим сифати, педагогик жараёнларнинг ўзгариш динамикаси, ресурсларнинг натижавийлигининг  кўрсаткичларини қиёсий таҳлили асосида  аниқлаштирилган;
олий таълим ва мактаб ҳамкорлигининг илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳисобдорлик ва жамоатчилик назоратини тизимли жорий этиш ҳамда уларни бошқарув жараёнларига интеграция қилиш орқали таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими институционал ва функционал жиҳатдан  такомиллаштирилган;
таълим сифатининг назорат-бошқарув тизимидаги мавжуд муаммолар бюрократик тўсиқлар, мажлисбозлик, қоғозбозлик, авторитарлик, назорат тизимининг мустақил эмаслигини бошқарув ва назорат тузилмаларини ҳамкорлик йўналишларини такомиллаштириш орқали тартибга солишда олий таълим ва мактаб ҳамкорлиги моделининг мақсадли кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими йўналтириш, вазифа қўйиш, ўрганиш, ёрдам бериш, қўллаш, маслаҳат бериш, кузатиш, тартибга солиш, кўрсатма бериш, қарор қабул қилиш каби тамойилларни тизимлаштириш, аниқ ишлаш сратегияларини жорий этиш асосида олий таълим ва мактаб ҳамкорлигининг сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим сифатининг назорат-бошқарув тизимини такомиллаштиришда олий таълим ва мактаб ҳамкорлигини такомиллаштришга оид илмий натижаларини асосида: 
таълимнинг самарали бошқарув тамойиллари режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат, тартибга солиш, бошқарув аппарати таъминоти учун нисбатан кам ҳаражат қилинишининг таълим сифати, педагогик жараёнларнинг ўзгариш динамикаси, ресурсларнинг натижавийлигининг  кўрсаткичларини қиёсий таҳлилини асослашга оид таклифлари “Менежмент тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, таълимда самарадор бошқарув тамойилларини баҳолаш имкони яратилган;
олий таълим ва мактаб ҳамкорлигининг илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳисобдорлик ва жамоатчилик назоратини тизимли жорий этиш ҳамда уларни бошқарув жараёнларига интеграция қилиш орқали таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими институционал ва функционал жиҳатларини такомиллаштришга оид таклифлари “Менежмент тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, олий таълим ва мактаб ҳамкорлиги негизида хорижий тажриба асосида ҳисобдорлик ва жамоатчилик назоратини жорий этиш орқали таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими асосланган; 
таълим сифатининг назорат-бошқарув тизимидаги мавжуд муаммолар бюрократик тўсиқлар, мажлисбозлик, қоғозбозлик, авторитарлик, назорат тизимининг мустақил эмаслигини бошқарув ва назорат тузилмаларини ҳамкорлик йўналишларини такомиллаштириш орқали тартибга солишда олий таълим ва мактаб ҳамкорлиги моделининг мақсадли кўрсаткичларини такомиллаштришга оид тавсиялари “Таълим сифати менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли нашр рухсатномаси)  Натижада, таълим сифатининг назорат-бошқарув тизимидаги мавжуд муаммоларни тартибга солишда  олий таълим ва мактаб ҳамкорлиги тизимлаштирилган;
таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими йўналтириш, вазифа қўйиш, ўрганиш, ёрдам бериш, қўллаш, маслаҳат бериш, кузатиш, тартибга солиш, кўрсатма бериш, қарор қабул қилиш каби тамойилларни тизимлаштириш, аниқ ишлаш сратегияларини жорий этиш асосида олий таълим ва мактаб ҳамкорлигининг сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини такомиллаштиришга оид таклифлари “Таълим сифати менежменти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли нашр рухсатномаси) Натижада, таълим сифатининг назорат-бошқарув тизими функцияларини тизимлаштириш, аниқ ишлаш механизмларини жорий этиш асосида олий таълим ва мактаб ҳамкорлигининг сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish