Казбеков Жусипбек Сдикбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи: “Ҳавза даражасида сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш (Фарғона водийси мисолида)”, 11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Салохиддинов Абдулхаким Темирхўжаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф - муҳит ва табиатни мухофаза қилиш техналогиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.04.2021.Т.79.02
Расмий оппонентлар: Мягков Сергей Владимирович техника фанлари доктори, катта илмий ходим, Пулатов Бахтиёр Алимович, техника фанлари доктори, профессор., Икромова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот:  Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув ресурсларини бошқаришнинг турли иерархия даражаларида илмий асосланган технологиялар ва усулларни ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
сув ресурсларининг чекланганлиги, сувга юқори тармоқлараро ва давлатлараро рақобат шароитида сув билан таъминланганлик даражасининг ўзгарувчанлиги ҳамда сув хўжалигидаги ислоҳотлар жараёнларида сув хўжалиги тизимларининг самарали фаолият юритиш омилларини инобатга олган ҳолда трансчегаравий характерга эга ҳавзалар даражасида сув ресурсларини бошқариш механизмлари такомиллаштирилган;
Сирдарё дарёси ҳавзасидаги сув ресурсларини бошқариш тизимлари шароитида сув ресурсларини бошқариш барқарорлиги ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи миқдорий коʻрсаткичларни ўз ичига олувчи индикаторлар комплекс тизими ишлаб чиқилган; 
мустакиллик даврида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солиш бўйича институционал тузилма ва ёндашувларнинг трансформация босқичлари, шунингдек, давлатлар, сув хўжалиги ташкилотлари ва сувдан фойдаланувчилари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш хусусиятлари аниқланган;
суғориш тармоқлари ва асосий каналларнинг ишлашини мониторинг қилиш, шунингдек, турли истеъмолчилар ўртасида сув тақсимоти сифатига оид обектив маълумотлар асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берувчи сув тақсимоти самарадорлигини баҳолаш бўйича индикаторлар тизими модели ишлаб чиқилган; 
об-ҳаво шароитлари ва қишлоқ хўжалиги экинлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда агроиқлимий моделлар, жумладан Пенман-Монтеитҳ тенгламасига асосланган сув олиш ва сув етказиб бериш ҳажмларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари ишлаб чиқилган;
сув ресурсларини режалаштириш ва тақсимлашда гидрографик ва маъмурий ёндашувларни мувофиқлаштириш асосида сув ресурсларини ҳавза даражасида бошқариш бўйича ҳавзавий режалар натижадорлигини ошириш консепсияси ишлаб чиқилган;
трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш шароитида “бенефит шаринг” (фойдаларни тақсимлаш) механизмларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган асосий харажатлар ва тоʻсиқлар аниқланиб, фойда тақсимоти механизмлари ишлаб чиқилган;
горизонтал мувофиқлаштириш, рақамли мониторинг, тескари алоқа ва сувдан фойдаланувчиларни сув ресурсларини бошқариш жараёнларига жалб этиш механизмларини қўллаган ҳолда мамлакатлар, вилоятлар, туманлар ва сув истеъмолчилари ўртасида сув ресурсларини бошқаришда самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлайдиган барқарор даражалараро (мезо-даражадаги) ҳамкорлик модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳавза даражасида сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш орқали олинган натижалари асосида:
сув ресурсларининг чекланганлиги, сувга юқори тармоқлараро ва давлатлараро рақобат сув билан таъминланганлик даражасининг ўзгарувчанлиги ҳамда сув хўжалигидаги ислоҳотлар жараёнларида сув хўжалиги тизимларининг самарали фаолият юритиш омилларини инобатга олган ҳолда трансчегаравий характерга эга ҳавзалар даражасида сув ресурсларини бошқариш механизмлари такомиллаштирилиб Фарғона вилоятида ирригация тизимларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 майдаги 04/29-2047-сон маълумотномаси). Натижада сув хўжалиги тизимидан самарали фойдаланиш ҳамда сув йўқотишларини 14–22% га камайтириш вимкони яратилган;
тадқиқот натижалари Сирдарё дарёси ҳавзаси сув ресурсларини бошқариш тизимида қўлланганлиги бу Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-майдаги 04/29-2047-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади. Ишлаб чиқилган тавсиялар асосида замонавий сув тақсимоти ва мониторинг тизимининг элементлари, жумладан сув етказиб беришни режалаштириш ва назорат қилиш усуллари ҳамда самарадорликни индикаторлар асосида баҳолаш принциплари жорий этилди. Сув хўжалиги ташкилотлари даражасида сувдан фойдаланишни режалаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Жанубий Фарғона канали ва Сирдарёнинг алоҳида ирмоқларида жорий этилган бўлиб, бу сув йўқотишларини 14–22% га камайтириш ва сув етказиб беришнинг бир хиллик коеффициентини оширишни таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish