Абдуллаева Муяссар Исаковна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда саноген тафаккурни ривожлантириш методикаси
(Болалар анатомияси ва физиологияси фани мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4451
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Диссертация иши Ўзбекистон миллий педагогика университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети PhD.01/2025.27.12.B.04.05.
Расмий оппонентлар: Ражабов Фурқат Тўрақулович, педагогика фанлари доктори профессор; Абдуллаева Муборак Максумовна биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Болалар анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш имкониятлари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг саноген тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноген тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари Болалар анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларда саломатликка йўналтирилган таълимни лойиҳалаш қобилиятини физиологик мини-амалиётлар, динамик танаффуслар, кейс-таҳлиллар, стресс-менежмент элементларини татбиқ этиш орқали шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саноген тафаккурни шакллантириш методикаси дарс мақсадлари ва дидактик мазмунга саломатликка таъсир компонентини фанлараро интеграция орқали сингдириш билан психофизиологик барқарорлик, соғлом турмуш тарзи каби касбий компетенсияларни тизимли шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг когнитив-фаолиятли модели касбий тайёргарлик жараёнига биологик-физиологик билимларни педагогик антропологияга амалий йўналтирилган ҳолда интеграция қилиш орқали ҳаётга масъулиятни тарбиялашга қаратилган саломатликка боғлиқ ўқув вазиятларини моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда саноген тафаккурни ривожланганлик самарадорлигини Болалар анатомияси ва физиологияси фанининг таълим-тарбиявий имкониятларидан тизимли фойдаланишга кўра фаолият натижаларини баҳолашнинг бошланғич (мотивацион-когнитив), таянч (рационал-эмотив), юқори (шахсий-ижодий) ҳамда энг юқори (саноген рефлекция) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак ўқитувчиларда саноген тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
саноген тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари Болалар анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларда саломатликка йўналтирилган таълимни лойиҳалаш қобилиятини физиологик мини-амалиётлар, динамик танаффуслар, кейс-таҳлиллар, стресс-менежмент элементларини татбиқ этиш орқали шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Болалар анатомияси ва физиологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, №454524003144855707-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар саноген тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик ва методик имкониятларини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда саноген тафаккурни шакллантириш методикаси дарс мақсадлари ва дидактик мазмунга саломатликка таъсир компонентини фанлараро интеграция орқали сингдириш билан психофизиологик барқарорлик, соғлом турмуш тарзи каби касбий компетенсияларни тизимли шакллантиришга оид тавсиялар “Возрастная физиология и школьная гигиена” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи, №418-170-нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ касбий компетенсияларини ривожланштиришга эришилган;
талабаларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг когнитив-фаолиятли модели касбий тайёргарлик жараёнига биологик-физиологик билимларни педагогик антропологияга амалий йўналтирилган ҳолда интеграция қилиш орқали ҳаётга масъулиятни тарбиялашга қаратилган саломатликка боғлиқ ўқув вазиятларини моделлаштиришга оид услубий тавсиялар “Ёш анатомияси, физиологияси ва гигиенаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, №314-48 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг саноген тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга эришилган.
бўлажак ўқитувчиларда саноген тафаккурни ривожланганлик самарадорлигини Болалар анатомияси ва физиологияси фанининг таълим-тарбиявий имкониятларидан тизимли фойдаланишга кўра фаолият натижаларини баҳолашнинг бошланғич (мотивацион-когнитив), таянч (рационал-эмотив), юқори (шахсий-ижодий) ҳамда энг юқори (саноген рефлекция) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф ва тавсиялар “Болалар анатомияси ва физиологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, №454524003144855707-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар саноген тафаккурини замонавий усулларда баҳолаш имконияти таъминланган.