Юсупжанов Элёрбек Усмонали ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нурали Қобул роман-памфлетлари поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (Филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3382.
Илмий раҳбар: Йўлчиев Қаҳҳор Ваҳобович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Мўминжон Юсубжонович, филология фанлари номзоди, доцент; Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: памфлет жанри шаклланиши, тараққиёти, образлар тизими ва бадиий-публицистик функсиясини Нурали Қобул роман-памфлетлари асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нурали Қобул роман-памфлетларидаги кескин ижтимоий танқид, киноя, бадиий генерализация, халқ ва миллат ижтимоий-маиший ҳаёти ва жамиятдаги адолацизлик, маъмурий тазйиқ, инсон эркинлигининг чекланиши каби ҳолатларни фош этилиши, миллатни уйғотиш ва мустаҳкам миллий фуқаролик позициясини шакллантириш каби масалалар бадиият мезонлари асосида аниқланиб, ёзувчи бадиий ва публицистик ифодаларининг жамиятга таъсири даражаси тарихий воқеликлар ва адабий тамойиллар орқали далилланган;
ёзувчининг илк маротаба туркум миллий роман-памфлетлар яратилганлиги, Нурали Қобул томонидан ўзбек тилининг сермазмун халқона миллий-тарихий ва эмоционал-бадиий лисоний қатламларидан фойдаланиб лирик, сатирик ва ироник бадиий-публицистик ифодаларнинг майдонга келганлиги ва бу орқали ўзбек замонавий адабиётида янги индивидуал услуб шаклланганлиги ҳамда ижодкор бадиий маҳорати исботланган;
Нурали Қобул бадиий публицистикасидаги ватанпарварлик ва миллатпарварлик эзгу ғояларининг, азалий инсонийлик туйгуларининг кенг кўламли мазмуний ифодаларнинг асосий омили бетакрор, ўзига хос нутқий шакллар, бадиий кўчим, воситалар ва образлар, рамзлар эканлиги очиб берилган;
Нурали Қобулнинг бадиий ва оммабоп услубидаги роман-памфлетларида миллийликнинг кучли таъсири сабаби ундаги соф туркий-ўзбекча сўзларнинг нисбатан кўп қўлланганлиги ҳамда ментал тафаккуримизга хос анъанавий тушунча ва қадриятлар, шунингдек, миллий қарашларнинг етакчилигида эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Роман-памфлет поетикасига оид масалалар тадқиқининг илмий хулоса ва натижалари асосида:
Нурали Қобул роман-памфлетларидаги кескин ижтимоий танқид, киноя, бадиий генерализация, халқ ва миллат ижтимоий-маиший ҳаёти ва жамиятдаги адолацизлик, маъмурий тазйиқ, инсон эркинлигининг чекланиши каби ҳолатларни фош этилиш, миллатни уйғотиш ва мустаҳкам миллий фуқаролик позициясини шакллантириш каби масалалар бадиият мезонлари асосида аниқланиб, ёзувчи бадиий ва публицистик ифодаларининг жамиятга таъсири даражаси тарихий воқеликлар ва адабий тамойиллар орқали далилланган фикр ва мулоҳазалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2012-2014-йилларда бажарилган Ф1-Х Т-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 26-декабрдаги 641-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳадаги умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиянинг бадиий асарлар орқали амалга оширилиши ўринлари илмий асослар билан бойитилган;
ёзувчининг илк маротаба туркум миллий роман-памфлетлар яратилганлиги, Нурали Қобул томонидан ўзбек тилининг сермазмун халқона миллий-тарихий ва эмоционал-бадиий лисоний қатламларидан фойдаланиб лирик, сатирик ва ироник бадиий-публицистик ифодаларнинг майдонга келганлиги ва бу орқали ўзбек замонавий адабиётида янги индивидуал услуб шаклланганлиги ҳамда ижодкор бадиий маҳорати исботланган хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 26 декабрдаги 640-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг адабий тилдаги бадиий ва оммабоп услубга хос сўзларнинг имловий тўри ёзилиш йўлларига мисоллар келтириш кўлами кенгайишига хизмат қилган;
Нурали Қобул бадиий публицистикасидаги ватанпарварлик ва миллатпарварлик эзгу ғояларининг, азалий инсонийлик туйгуларининг кенг кўламли мазмуний ифодаларнинг асосий омили бетакрор, ўзига хос нутқий шакллар, бадиий кўчим, воситалар ва образлар, рамзлар эканлиги очиб берилган ҳамда Нурали Қобулнинг бадиий ва оммабоп услубидаги роман-памфлетларида миллийликнинг кучли таъсири сабаби ундаги соф туркий-ўзбекча сўзларнинг нисбатан кўп қўлланганлиги ҳамда ментал тафаккуримизга хос анъанавий тушунча ва қадриятлар, шунингдек, миллий қарашларнинг етакчилигида эканлиги аниқланган ориндаги фикрлардан Ўзбекистон Респубукаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти ёшлар ишлари бошқармаси томонидан амалга оширилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Респубукаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазжрлиги ҳузуридаги ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 28-декабрдаги 02-22/1026-сон маълумотномаси). Натижада баркамол шахсни тарбиялаш, улар онгига миллий мустақиллик ғоясини сингдиришда китоб ва китобхонлининг ўрни ҳақидаги таргибот асослари мустаҳкамланган ва тадбирлар самарадорлиги ортган.