Тошпўлатов Азизбек Икромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аҳмад Табибий мусамматлари бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4358.
Илмий раҳбар: Амонов Шермуҳаммад Нормуротович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Санобар Панжиевна, филология фанлар доктори, профессор; Ҳожиева Шаҳло Ҳазратовна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Табибийнинг мусаммат жанрида яратган лирик асарлари тадқиқи орқали мусаммат жанрлари тараққиётига қўшган ҳиссасини далиллаш ҳамда шоирнинг бадиий маҳоратини, лирикада акс этган бадиий қонуниятларни илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек адабиётида илк бор Аҳмад Табибийнинг миллий адабиётимиз ривожидаги  ҳиссаси, у яратган мусамматларнинг ҳажм ва мазмун салмоғи, ўзбек мумтоз адабиёти лирик жанрларининг такомиллашишидаги ўрни ва улуши, анъанавийлик, новаторлик ва издошлик борасидаги маҳорати, истеъдоди тарихийлик ва замонавийлик тамойиллари асосида аниқланган;
ўзбек мумтоз шеъриятида мусаммат шеърларнинг деярли барчаси фақат Аҳмад Табибий ижодида учраши аниқланиб, мусамматнинг фаол қўлланувчи вазнлардан фарқли,  нисбатан кам учрайдиган, мураккаб тизимга эга мухаммасга мухаммас ёки мусамман боғлагани, мухаммасларга назира, татаббуъ боғлаганлиги, таворид мусаммат навларини яратганлиги, мусамматларнинг аруз бадиий ўлчов тизими баҳрларига мослаштиргани исботланган; 
шоир бадиий тафаккури орқали мусамматларнинг ишқий, ирфоний, тасаввуфий мазмун-моҳияти, бетакрор ва ўзига хос поетик шакллари, уларга инсоний лирик кечинмаларини маҳорат билан сингдирилиши, халқона сўзларнинг бадиият воситасига кўтаришидаги индивидуал позицияси, наваторлиги, ижодидаги анъана ва тенденсия бадиий мазмун ва шакл уйғунлиги тамойили орқали далилланган; 
ижодкорнинг ўзбек мумтоз шеъриятида мусаммат жанри бўйича алоҳида ижодий мактаб яратгани, жанр поетикасига миллий-ментал руҳни, ижтимоий-фалсафий мазмун ва бадиий-эстетик тафаккур уйғунлигини вазн, қофия, радиф, илми бадеъ каби мумтоз бадиий унсурлардан фойдаланиб такомиллаштирганлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Табибий мусамматлари бадиияти тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
Аҳмад Табибийнинг ўзбек адабий муҳити тараққиётига қўшган ҳиссаси, у яратган мусамматларнинг ҳажм ва мазмун салмоғи, ўзбек мумтоз адабиёти лирик жанрларининг такомиллашишидаги ўрни ва улуши, анъанавийлик, новаторлик ва издошлик борасидаги ўзига хос йўли бадиий маҳорати, истеъдоди тарихийлик ва замонавийлик тамойиллари асосида аниқланган илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасида 2023-2024-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2025-йил 17-мартдаги 04/1-864-сон маълумотномаси). Натижада, илмий лойиҳанинг ўзбек адабий муҳитига бағишланган ўринлари  Аҳмад Табибий туркий ва форсий тилларда тартиб берган девонлари орқали бойитилган;  
шоир бадиий тафаккури орқали мусамматларнинг ишқий, ирфоний, тасаввуфий мазмун-моҳияти, бетакрор ва ўзига хос поетик шакллари, уларга инсоний лирик кечинмаларини маҳорат билан сингдирилиши, халқона сўзларнинг бадиият воситасига кўтаришидаги индивидуал позицияси, наваторлиги, ижодидаги анъана ва тенденсия бадиий мазмун ва шакл уйғунлиги тамойили орқали далилланган хулоса ва натижалардан  Давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104474 рақамли “bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2025-йил 17-мартдаги 04/1-865-сон маълумотномаси). Натижада ўрта махсус ва олий таълим муассасалари талабалари ҳамда кенг китобхон оммаси учун Табибийнинг бадиий маҳорати, поетик тафаккури, ижодий баркамоллиги, шахсияти, лирикаси билан танишиш имконияти яратилган.
Табибийнинг  ўзбек мумтоз шеъриятида фаол қўлланувчи вазнлардан фарқли,  нисбатан кам учрайдиган, мураккаб тизимга эга мухаммасга мухаммас ёки мусамман боғлагани, мухаммасларга назира, татаббуъ боғлаганлиги, таворид мусаммат навларини яратганлиги, мусамматларнинг аруз бадиий ўлчов тизими баҳрларига мослаштиргани исботланган ҳамда ижодкорнинг ўзбек мумтоз шеъриятида мусаммат жанри бўйича алоҳида ижодий мактаб яратгани, жанр поетикасига миллий-ментал руҳни, ижтимоий-фалсафий мазмун ва бадиий-эстетик тафаккур уйғунлигини вазн, қофия, радиф, илми бадеъ каби мумтоз бадиий унсурлардан фойдаланиб такомиллаштирганлиги очиб берилган фикрлардан ИЛ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” (2021-2023-йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2025-йил 17-мартдаги 04/1-866-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-бадиий муҳит, миллий мумтоз шеъриятининг халқимиз адабий-эстетик тафаккурини ўстириш йўналишлари манбалар билан бойитилган.
Табибий мусамматарида арузнинг рамал, ҳазаж, ражаз, мутақориб, музориъ, мунсариҳ сингари баҳрларида ижод қилгани, шоирнинг аксар шеърлари рамал ва ҳазаж баҳрларида ёзилгани аниқланиб, ўзбек мумтоз шеъриятида фаол қўлланувчи вазнлар қаторида нисбатан кам вазнларда ҳам шеърлар битгани шоирнинг юксак маҳоратига далил бўла олиши асосланганига доир янги маълумотлар ва илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Буюк юрт алломалари” номли кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг 2024-йил 26-январдаги 06-28-985-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувларнинг сифати ошиб, миллий уйғониш даври шеъриятининг халқимиз адабий-эстетик тафаккурини ўстиришдаги ўрнини кўрсатишга эришилган.

Ilmiy kengash raisi                                     N.M.Uluqov 
Ilmiy kotib                                                  I.Oʻ.Darvishov 
Ilmiy rahbar                                               Sh.N.Amonov 
Talabgor                                                     A.I.Toshpoʻlatov 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish