Рихсибоев Жамшид Рихсибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркаклардаги барвақт эякуляцияни ташxислаш ва даволашни такомиллаштириш”, 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.2.PhD/Tib3650.
Илмий раҳбар: Махмудов Аъзамжон Талатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика иxтисослaштирилгaн xирургия илмий-aмaлий тиббиёт мaркaзи ҳузуридаги илмий дaрaжaлар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гaйбуллaев Aсилбек Aсaдoвич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдaшeв Фaйзуллa Юлдaшeвич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Aндижoн дaвлaт тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Ўзбек барвақт эякуляция индекси» сўровномасини такомиллаштириш ва унинг ёрдамида туғма барвақт эякуляцияни даволашда жинсий олат бошига гиалурон кислотасини киритиш самарадорлиги ва xавфсизлигини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беморларнинг этник-маданий жиҳатлар ва уларнинг жинсий фаолиятини субъектив идрок этишини ҳисобга олган ҳолда саволлар тузилмаси асосида сўровноманинг «кулранг соҳа»сини йўқ қилиш ва ўзбек эркак аҳолисига xос бўлган чегара қийматларини белгилаш ва рейтинг шкаласини ишлаб чиқиш орқали UIPE тартиби такомиллаштириш тартиби асосланган;
UIPE сўровномасининг ишончлилиги, такрорланувчанлиги ва ҳақиқийлигини ҳар томонлама баҳолаш асосида юқори ташхисотнинг аниқлиги ва ўзгаришларга сезгирлигининг асосланганлиги натижасида бу эса қўшимча лаборатор ва инструментал тадқиқотлардан фойдаланмасдан барвақт эякуляцияни даволаш самарадорлигини баҳолаш учун фойдаланиш имконини берганлиги исботланган;
UIPEнинг такомиллаштирилган сўровномасидан фойдалаш ва жинсий олат бошини юқори зичликдаги гиалурон кислотаси билан комбинацияланган кальций гидроксиапатити ёрдамида гландуляр аугментациялаш амалиётини ўтказиш натижасида барвақт эякуляцияни туғма шаклини ташхислаш ва даволаш усули (IAP 7592) учун ихтиро патенти ишлаб чиқилган;
илк бор туғма барвақт эрта эякуляцияни даволашда гиалурон кислотаси ва калций гидроксиапатит комбинациясидан фойдаланиш интравагинал эякуляциянинг вақтининг узайиши статистик ва клиник жиҳатдан сезиларли даражада ошиши 6 ойдан ортиқ барқарор таъсир билан таъминлаши натижасида кўрсаткичларнинг «1-3 дақиқа» диапазонидан «6-15 дақиқа» клиник жиҳатдан аҳамиятли оралиғига ўтиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эркаклардаги барвақт эякуляцияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: беморларнинг этник-маданий жиҳатлар ва уларнинг жинсий фаолиятини субъектив идрок этишини ҳисобга олган ҳолда саволлар тузилмаси асосида сўровноманинг кулранг соҳасини йўқ қилиш ва ўзбек эркак аҳолисига xос бўлган чегара қийматларини белгилаш ва рейтинг шкаласини ишлаб чиқиш орқали UIPE тартиби такомиллаштириш тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/91-сон билан тасдиқланган «Усовершенствование и валидации опросника узбекский индекс преждевременной эякуляции у мужчин» Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/90-сон билан тасдиқланган «Применение гиаулироновой кислоты для лечении врожденной формы преждевременной эякуляции у мужчин» номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг кўп тармоқли клиникаси бўйича 01.07.2025 йилдаги 26/1-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 32/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 сентябрдаги 24/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг этник-маданий жиҳатлар ва уларнинг жинсий фаолиятини субъектив идрок этишини ҳисобга олган ҳолда саволлар тузилмаси асосида сўровноманинг кулранг соҳасини йўқ қилиш ва ўзбек эркак аҳолисига xос бўлган чегара қийматларини белгилаш ва рейтинг шкаласини ишлаб чиқиш орқали UIPE тартиби такомиллаштириш тартиби асослаш орқали, касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: UIPE сўровномасини амалиётга жорий этишнинг минимал иқтисодий харажатлари билан бирга, сезиларли иқтисодий фойда келтириши, йиллик жорий этиш харажатлари (~3.471.000 сўм) ҳисобга олинганда, шифокорларнинг вақтини тежаш ҳисобидан олинадиган йиллик иқтисодий самара (~16.250.000 сўм) соф иқтисодий даромад ~12.779.000 сўмни ташқил қилган;
иккинчи илмий янгилик: UIPE сўровномасининг ишончлилиги, такрорланувчанлиги ва ҳақиқийлигини ҳар томонлама баҳолаш асосида юқори ташхисотнинг аниқлиги ва ўзгаришларга сезгирлигининг асосланганлиги натижасида бу эса қўшимча лаборатор ва инструментал тадқиқотлардан фойдаланмасдан барвақт эякуляцияни даволаш самарадорлигини баҳолаш учун фойдаланиш имконини берганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/91-сон билан тасдиқланган «Усовершенствование и валидации опросника узбекский индекс преждевременной эякуляции у мужчин» Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/90-сон билан тасдиқланган «Применение гиаулироновой кислоты для лечении врожденной формы преждевременной эякуляции у мужчин» номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг кўп тармоқли клиникаси бўйича 01.07.2025 йилдаги 26/1-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 32/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 сентябрдаги 24/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: барвақт эякуляция бўлган беморларнинг ҳолатини тавсифловчи UIPE сўровномасининг ишончлилиги ва ҳақиқийлигини баҳолаш учун классик тест назарияси ва элементга жавоб бериш назарияси усуллари, UIPE сўровномасининг ташхислаш аниқлиги асбобнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини баҳолаш асосида уни такомиллаштириш, ташхисий аниқлигини UIPE сўровномасининг диагностик аниқлиги эгри таҳлил ва Кронбаx алфа шкаласидан фойдаланган ҳолда ўз-ўзидан ҳисобот бериш ва шифокорни баҳолаш каби барвақт эякуляция ташxисининг бошқа мавжуд усуллари, фойдаланувчига йўналтириш, UIPE сўровномаси фойдаланиш қулайлигини таъминлаш учун бемор ва шифокорнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштириш, барвақт эякуляция белгилари бўлган эркаклар намунасида ўтказилди, уларнинг ўлчами текшириш ишларида намуна ҳажмини аниқлаш бўйича тавсияларга мувофиқ танлаш, UIPE сўровномасидан тўпланган маълумотлар тавсифловчи ва инференциал статистика ёрдамида таҳлил қилиш касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Тасдиқланган UIPE сўровномасидан фойдаланиш қўшимча лаборатория ва инструментал таҳлиллар заруратини йўқ қилиб, ташхис ва бемор бошқарув харажатларини камайтиради ҳамда соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланишни оширади;
учинчи илмий янгилик: UIPEнинг такомиллаштирилган сўровномасидан фойдалаш ва жинсий олат бошини юқори зичликдаги гиалурон кислотаси билан комбинацияланган кальций гидроксиапатити ёрдамида гландуляр аугментациялаш амалиёти ўрни исботлаш натижасида барвақт эякуляцияни туғма шаклини ташхислаш ва даволаш усули (IAP 7592) учун ихтиро патенти ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/91-сон билан тасдиқланган «Усовершенствование и валидации опросника узбекский индекс преждевременной эякуляции у мужчин» Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/90-сон билан тасдиқланган «Применение гиаулироновой кислоты для лечении врожденной формы преждевременной эякуляции у мужчин» номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг кўп тармоқли клиникаси бўйича 01.07.2025 йилдаги 26/1-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 32/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 сентябрдаги 24/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: UIPEнинг такомиллаштирилган сўровномасидан фойдалаш ва жинсий олат бошини юқори зичликдаги гиалурон кислотаси билан комбинацияланган кальций гидроксиапатити ёрдамида гландуляр аугментациялаш амалиёти ўрни исботлаш натижасида барвақт эякуляцияни туғма шаклини ташхислаш ва даволаш усули (IAP 7592) учун ихтиро патенти ишлаб чиқилган орқали касалликни қайтланиши, асоратларни олдини олиш ва буйрак диализини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Туғма барвақт эякуляцияни ташхислаш ва даволаш учун такомиллаштирилган UIPE сўровномаси ва патентланган усулнинг жорий этилиши касалликнинг қайталаниши, асоратлар ва такрорий даволаш ва диагностика муолажалари частотасини камайтириш орқали умумий даволаш харажатларини камайтириш, харажатлар ва фойда нисбатини яхшилаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: туғма барвақт эрта эякуляцияни даволашда гиалурон кислотаси ва калций гидроксиапатит комбинациясидан фойдаланиш интравагинал эякуляциянинг вақтининг узайиши статистик ва клиник жиҳатдан сезиларли даражада ошиши 6 ойдан ортиқ барқарор таъсир билан таъминлаши натижасида кўрсаткичларнинг «1-3 дақиқа» диапазонидан «6-15 дақиқа» клиник жиҳатдан аҳамиятли оралиғига ўтиши билан тасдиқланганлиги биринчи марта исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/91-сон билан тасдиқланган «Усовершенствование и валидации опросника узбекский индекс преждевременной эякуляции у мужчин» Тошкент давлат стоматология институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 мартдаги 01-р/90-сон билан тасдиқланган «Применение гиаулироновой кислоты для лечении врожденной формы преждевременной эякуляции у мужчин» номли услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг кўп тармоқли клиникаси бўйича 01.07.2025 йилдаги 26/1-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.07.2025 йилдаги 32/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 сентябрдаги 24/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туғма барвақт эрта эякуляцияни даволашда гиалурон кислотаси ва калций гидроксиапатит комбинациясидан фойдаланиш интравагинал эякуляциянинг вақтининг узайиши статистик ва клиник жиҳатдан сезиларли даражада ошиши 6 ойдан ортиқ барқарор таъсир билан таъминлаши натижасида кўрсаткичларнинг «1-3 дақиқа» диапазонидан «6-15 дақиқа» клиник жиҳатдан аҳамиятли оралиғига ўтиши билан тасдиқланганлигини исботлаш эркаклардаги эякуляцининг қиничи латент вақтини узайтириш орқали беморларнинг жинсий ҳаёт сифатини яхшилаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу даволаш усули иқтисодий жихатдан самарали, клиник жихатдан фойдали мувозанатни таъминлайди; унинг 1 йилдан ортиқ давом этадиган узоқ муддатли таъсири такрорий аралашувлар ва дори терапиясига эҳтиёжни камайтириш орқали умумий даволаш харажатларини камайтиради ва кенг амалиёт учун тавсия этиш имконини беради.