Акрамова Дилафруз Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Линтер ишчи камерасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5094
Илмий раҳбар: Мирзаумидов Асилбек Шухратжонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азизов Шухрат Маматович, техника фанлари доктори, доцент, Ортиқова Камола Инсопалиевна, техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўзитғич ишчи органи конструксиясини такомиллаштириш орқали 5ЛП русумли линтерлаш машинасининг иш самарадорлигини оширишдан иборат. Бунга унинг конструксиясини тўрт парракли конструксиядан беш парракли конструксияга ўзгартириш, юлдузчалар массаси ва геометриясини оптималлаштириш, инерсион юкламаларни бир текис тақсимлаш, шунингдек, момиқ ажратишнинг юқори сифатини сақлаган ҳолда тебраниш ва чигитнинг механик шикастланишини камайишини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
линтер ишчи камерасидаги тўзитғичга тушаёткан юкламаларни барқарорлаштирувчи компютер моделлаштириш усули ёрдамида 5ЛП аррали линтер учун беш парракли тўзитғичнинг рационал конструксияси ишлаб чиқилган;
материал сарфи жиҳатдан тежамкор ҳамда мустаҳкамлик захираси бутунлай тушаётган юкланишларга жавоб берадиган янги юлдузчаси конструксияси массасини симуляцион оптималлаштириш усули таклиф этилган; 
минимал тебраниш ва шикастланишда максимал унумдорликни таъминлайдиган оптимал айланиш тезлиги, кинетик ва динамик омилларни ҳисобга олган ҳолда тўзитғичнинг чигит валиги билан ўзаро таъсири қонуниятлари аниқланган; 
линтер ишчи камераси элементлари ва пахта чигитининг фрактографик таҳлили ишчи органлар билан ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган абразив ейилиш ва микро шикастланишлари уларнинг характеристикаси орқали келиб чиқиши сабабларини биринчи марта фрактографик таҳлилни янги усули таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Линтер ишчи камерасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича натижалар асосида: 
Линтер машинасининг янги конструксияли тўзитқичи Наманган вилояти “Наманган Тўқимачи Кластер” МЧЖ Тўрақўрғон ПТК га қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган.  («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» АЖ нинг 2025 йил  1-апрелдаги  №03/25-681-сонли маълумотномаси). Натижада 5-парракли тўзитқич асосида линтерлаш жараёнида чигит валигида ҳосил бўладиган зичликни ўртача 2,1% га оширилиши орқали чигитли валик барқарорлигини оширилган. Шунингдек чигит шикастланиши 11% га камайишига, чигитнинг ишчи камерада қолиш муддатини 3,5 секундга камайишига, линтерлаш жараёнининг умумий унумдорлиги 12.5% га ошишига эришилган. Валикда ортиқча юкланишларни тўзитғич ва арраларга таъсир этиши камайиши натижасида планка ва арранинг яроқлилик муддати 95 соатгача ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish