Бойназаров Илҳом Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “CсФАМА асосидаги перовскит қуёш элементлари оптик, фотоволтаик хусусиятлари ҳамда барқарорлигига CПТУ ва ТCЕП пассивловчи моддаларининг таъсири”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/FM1369.
Илмий раҳбар: Қувондиқов Ваҳобжон Ортиқович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.09.01
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Илёс Арзимуродович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Уролов Шамсиддин Зайниддинович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ Давлат Педагогика Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: CПТУ ([4-(cарбамотҳиойламино)пҳенйл]тҳиоуреа) билан ҳажмий пассивация ҳамда ТCЕП (Трис(2-cарбохетҳйл)пҳоспҳине ҳйдрочлориде) билан интерфейс инженерияси ёрдамида CсМАФА перовскит қуёш элементлари самарадорлигини ҳамда узоқ муддатли барқарорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-илк бор УВ–Вис ютилиш спектрлари таҳлилидан И₃⁻ нинг 288 нм ва 352 нм, И₂ нинг 503 нм пик ўзгариши динамикасидан CПТУ моддасининг ёдид оксидланиш реакцияларини бостириши, яъни ёднинг И₂/И₃⁻ ҳолатлари CПТУ томонидан редуксияланиши аниқланди;
-CсФАМА фотолюминессенсия спектри пики 787 нм дан CПТУ қўшилгандан сўнг 783 нмгача 4 нм “кўк силжиши” ҳамда интенсивлигини 3 мартадан кўпроққа ортиши орқали перовскит дона чегараларидаги саёз галогенид вакансиялари/антисайт нуқсонлари камайганини ва локал таъсирлар заифлашганини кўрсатиб берилди;
-биринчи марта CПТУ молекуласи CсФАМА перовскитларда ёд супероксидланиш реакцияларини бостирувчи ва дефектларни пассивация қилувчи модификатор сифатида қўлланилди, ҳамда CсФАМА перовскитини ҳажмий пассивация қилиш ёрдамида қурилманинг ЭЎС 20.74% дан 22.97% гача оширилди, эксплуатацион барқарорлиги эса 1000 соатда 84% сақланишига эришилди;
-ФТИР спектрларидаги ТCЕП нинг C=О гуруҳ пики 1725 см⁻¹ дан 1709 см⁻¹ га қизил силжиши, Ме-4ПАCз даги П–ОҲ гуруҳ тебраниши ~940 см⁻¹ дан 929 см⁻¹ га силжиши орқали ТCЕП НиОх дефектларини пассивлаштириши ҳамда Ме-4ПАCз ўзаро Ван-дер Валс боғланиши ёрдамида интерфейсни яхшилаши механизмлари очиб берилди;
-биринчи марта Раман спектрларида ~930 см⁻¹ атрофида П=О···Ни координасион пики пайдо бўлганлиги орқали ТCЕПО нинг НиОх юзасига кимёвий интеграцияси экспериментал жиҳатдан кўрсатиб берилди;
-стационар фотолюминессенсия ва ТРПЛ таҳлиллари асосида ТCЕП модификациясидан сўнг фотолюминессенсия интенсивлиги пасайиши ва заряд ташувчиларнинг яшаш вақти 395 нс дан 306 нс гача қисқариши кузатилди. Натижада перовскитдан НиОх га зарядларнинг эксракцияси 1.3 марта орттирилди;
-биринчи марта ТCЕП молекуласи НиОх/Ме-4ПАCз интерфейсини модификация қилувчи редуктант ва пассиватор сифатида қўлланилди, ҳамда НиОх/ТCЕП/Ме-4ПАCз/CсФАМА перовскит структурасида 26.34% самарадорликка ва 9369 соатлик (Т₈₀) эксплуатацион барқарорликка эришилди. Бу амалдаги CсФАМА ПҚЕ лари учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. CсФАМА асосидаги перовскит қуёш элементлари оптик, фотоволтаик хусусиятлари ҳамда барқарорлигига CПТУ ва ТCЕП пассивловчи моддаларининг таъсири қиёсий тахлиллари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
перовскит қуёш элементларининг стандарт бир қуёш нурланиши (АМ 1.5 Г) остида энг юқори ва ўртача фотоволтаик параметрлари аниқлаш ҳамда статистик баҳолаш методларидан; перовскит қуёш элементларининг фотоволтаик параметрлари орқали уларнинг узоқ муддатли эксплуатацион барқарорлигини тест қилиш методларидан И.А.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университетида ф.-м.ф.д., проф. Аюпов Қ.С. раҳбарлигида 2021-2025 йилларда олиб борилган № Ф-ОТ-2021-497 “Фотоелектрик иссиқлик батареялари асосидаги қуёш когенерацион қурилмаларини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳа илмий-техникавий вазифаларини бажаришда фойдаланилган. Илмий натижалардан фотоелектрик станцияларнинг энергетик параметрларини ҳисоблаш, ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг суткалик ва ойлик динамикасини ҳисоблашнинг математик моделини тузишда самарали фойдаланилган.
ТCЕП моддасидан фойдаланилган ҳолда ковак тешик ташувчи қатламдаги нуқсонларни пассивация қилиш усули Хитой Халқ Республикасининг Нанжинг Технология Университети (Келажак технологиялари мактаби, Мослашувчан электроника йўналиши) да профессор Сунсун Ли раҳбарлигида 2023–2025 йиллар мобайнида амалга оширилган БЕ2022023 рақамли лойиҳа доирасида органик қуёш элементларини тайёрлашда қўлланилган. Ушбу ёндашувни амалда татбиқ этиш қурилма самарадорлигини 2% га ошириш ва 100 соатгача ишлаш барқарорлигини яхшилаш имконини берган.
CсФАМА асосидаги перовскит қуёш элементлари оптик, фотоволтаик хусусиятлари ҳамда барқарорлигига ТCЕП пассивловчи моддасининг таъсирига оид илмий натижалардан хорижий журналлардаги мақолаларда (Жоурнал оф Аллойс анд Cомпоундс. 2025. В.1049. п.185407, ИФ=6.3; АCС Пҳотониcс. 2025, (АСАП) ИФ=6.7; АCС Апплиед Материалс & Интерфаcес, В.17(42), п.58973-58982. ИФ=8.3) НиОх/перовскит интерфейсини модификация қилиш, зарядлар ташилиш жараёнини яхшилаш, перовскит қурилма барқарорлиги ва ЭЎС ни ошириш стратегияси сифатида фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш ПҚЕ барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш имконини берган.