Атаниязова Гулшат Сейтниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ болалар драматургияси (генезиси, жанр хусусиятлари, типологияси ва поетикаси)”, 10.00.12 – “Қорақалпоқ адабиёти” (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4297
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Казахбаев Сарсен Сейилбекович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гайлиева Огулбай Қурбанмурадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Отепбергенова Гуззал Омирбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ болалар драматургиясининг генезиси, жанр хусусиятлари, типологияси ва поетикасини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– қорақалпоқ болалар драматургиясининг генезиси халқ ўйинлари, импровизация анъаналари, фолклор ва дастлабки саҳна кўринишлари кўринишлари асосида пайдо бўлганлиги, ХИХ–ХХ асрлардаги миллий театр тажрибаси натижасида болалар драматургияси сифатида қарор топганлиги, болалар театри ва қўғирчоқ театрларининг шаклланиши, жаҳон адабиётидаги болаларга мўлжалланган драматик асарлар ва таржима драмаларнинг таъсири эстетик, адабий омиллар сифатида аниқланган;
– қорақалпоқ болалар драматургиясининг жанр структурасининг синкретик табиати, хусусан, бир асарнинг ўзида лиро-драматик, фолклор ва таълимий-тарбиявий сифатларнинг яхлит тизимда бирлашуви, достонлар, драмалар, либреттолар, шунингдек, эртак сюжетининг драматик структура билан боғланиши натижасида эртак-инссенировка, эртак-интермедия, эртак-песа каби жанр шакллари шаклланганлиги далилланиб, ёш хусусиятига мос (мактабгача, бошланғич ва кичик ўсмирларга мўлжалланган спектакллар) жанр таснифланган;
– жанрнинг типологик хусусиятлари сифатида рус ва туркий халқлар болалар драматургияси асарларининг тематик йўналиши (маданий-маърифий, тарбиявий, бадиий), қаҳарамон образини яратиш (монолог, диалог, саҳна кўриниши) ва тил-услубий хусусиятлари (фолклор, оғзаки анъаналарга асосланган бадиий тил), шунингдек, эртакнинг эпик шаклдан саҳнавий қурилишга ўтишидаги бадиий-эстетик ҳодисалар, конфликтнинг кучайиши ва композициянинг янгиланиши далилланган;
– жанр структурасидаги бадиий бирликларнинг (рамз, метафора, такрорланувчи мотивлар, аллегория) тизимли қўлланилиши, саҳна қурилмалари, экспозиция, саҳна орти овозлари, пролог ва эпилог, ремарка, увертюранинг бирлиги болаларнинг эмоционал қабул қилишига, дунёқараши ва ахлоқий қадриятларининг шаклланишига таъсир этувчи поетик усул сифатида қорақалпоқ болалар драматургиясининг эстетик сифатлари ўрганилган ва назарий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ болалар драматургиясининг жанр структурасининг синкретик табиати, хусусан, бир асарнинг ўзида лиро-драматик, фолклор ва таълимий-тарбиявий сифатларнинг яхлит тизимда бирлашуви, достонлар, драмалар, либреттолар, шунингдек, эртак сюжетининг драматик структура билан боғланиши натижасида эртак-инссенировка, эртак-интермедия, эртак-песа каби жанр шакллари шаклланганлиги далилланиб, ёш хусусиятига мос (мактабгача, бошланғич ва кичик ўсмирларга мўлжалланган спектакллар) жанр таснифи бўйича илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ ёзувчиларининг ижодий лабораториясини монографик аспектда таҳлил қилиш” фундаментал тадқиқотида қўлланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғстон бўлимининг 2025-йил                22-сентябрдаги 565/2-сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ адабиётшунослигида қорақалпоқ болалар драматургияси генезиси, жанрий ўзига хослиги, типологияси ва поетикаси ҳақидаги қарашлар ва назарий билимлар ривожлантирилган. 
Диссертациядаги типологик хусусиятлар сифатида рус ва туркий халқлар болалар драматургиясидаги асарларнинг тематик йўналиши (маданий-маърифий, тарбиявий, бадиий), саҳнавий ечимлари (монолог, диалог, саҳна кўриниши) ва лингвистик-стилистик хусусиятлари (фолклор, оғзаки анъаналарга асосланган бадиий тил), шунингдек драматик эртакнинг эпик шаклдан саҳнавий қурилишга ўтишидаги қаҳрамонлар тизимининг мураккаблашуви, конфликтнинг кучайиши ва композицион тузилишнинг янгиланишига оид илмий-назарий қарашлар “Қорақалпоғистон” телерадиокомпаниясининг “Кúш билимде”, “Руwхıйлıқ бостанı”, “Áдебият ҳáм дáwир” маданий-илмий эшиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 8-июлдаги 05-22/397-сонли маълумотномаси). Ушбу хулосалар номоддий маданий мероснинг бадиий тафаккур ривожидаги тутган ўрни ҳамда халқнинг маънавий ҳаёти ва ижтимоий муносабатларининг поетик таҳлилини очиб бериш имконини берган.
Тадқиқотда жанр таркибидаги бадиий бирликларнинг (рамз, метафора, такрорланувчи мотивлар, аллегория) тизимли қўлланилиши, саҳна қурилмалари, экспозиция, диалог, монолог, саҳна орти овозлари, пролог ва эпилог, ремарка, увертюранинг бирлиги болаларнинг эмоционал қабул қилишига, дунёқараши ва ахлоқий қадриятларининг шаклланишига таъсир этувчи поетик механизм сифатида қорақалпоқ болалар драматургиясининг эстетик таъсир этиш имкониятларини янги даражага олиб чиққанлиги ҳақидаги хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри, Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида песаларни саҳналаштиришда амалиётда фойдаланилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 2-сентябрдаги №4-04/1861-сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ драматургларининг адабий муҳитдаги ўрни, драма жанрининг асосий тенденсиялари, миллий қаҳрамон образининг комил инсон тарбиясидаги ўрни ва аҳамиятини очиб бериш имконияти яратилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish