Абдурасулова Шоира Кушаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш. 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6018.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Кредит-модул таълим тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кредит-модулли таълим парадигмасидаги ўзгартириш ва бирлаштиришни персонификациясининг касбий вазиятларга тезда мослашиш параметрларига кўра академик мобиллик, таълимни акумулятив индивидуаллаштирилган фарқлаш асосида аниқлаштирилган;
кредит-модулли таълим тизими шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсиясини ривожлантириш модели стратегик мақсадларини шахсий фаолиятга синхронизациялаш хусусиятларининг функсионаллигига прогнозлаш фаолият жиҳатларини танлашнинг нутқни ва талаффузни ўргатиш даражаларига имитациялаш алгоритмларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш жараёнлари касбий фаолият, интенсив, медиаинтерактив мулоқот орқали узатилаётган ресурслардан фойдаланишга доир артикулациялаш жараёнида мулоқот қобилиятларини субект-субект муносабатлари услубий арсеналидан ўқув фаолиятининг фаол субекти позициясига кенг экспликациялаш асосида оптималлаштирилган;
талабаларнинг мулоқот компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ўқув бирликлари билан ишлашни ташкил этишда ўқув модулининг автоном тузилмасини мантиқий тугалланган ахборот банки сифатида баҳолаш категорияларини кредит-модулли ўқитиш манбаларига яхлитлигини таъминловчи рефлекция компонентларни интенсив қўллаш асосида оширилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги дидактик жараённинг педагогик-психологик имкониятларини аниқлаш, маълумотларни алмашинувига кўра, эҳтиёжларни мувофиқлаштириш, амалий фаолият технологияларини эгаллаш ҳамда мустақил ўқув фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган касбий тайёргарликнинг етакчи таркибий қисми сифатида таълимнинг кредит-модул тизими шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг мулоқот компитенсиялари ва унинг дидактик асосларини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 02/01-01-31 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантириш ва ўқув-услубий фаолиятни сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган;
кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган дидактик микромуҳит яратиш ҳамда позитив ва креативликка асосланган шахсий-касбий ҳислатларни барқарор намоён қилишга устуворлик бериш ва жамият ижтимоий тараққиётига таъсирини кўрсатиш, мулоқот компетенсияларини ривожлантиришда мустақил таълимнинг модулли – компетенсиявий ва инновацион ёндашувларга асосланган методлар ёрдамида мулоқот компетенсияларини ривожлантириш механизми такомиллаштиришга оид тавсиялар “Психология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 02/01-01-31 сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиялар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсиясини ривожлантириш жараёнларини ташкил этиш ва ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мулоқот компетенсиясини ривожлантириш самарадорлигини таъминлайдиган тизимли-интегратив, ижодий-когнитив, компетенсияга асосланган, мулоқот ва касбий йўналтирилган ёндашувларга асосланган ҳолда талабаларнинг мулоқот компетенсиясини ривожлантиришнинг таркибий мазмунли модели кўп компонентли амалий ва йўналтирилган тил бирлиги мураккаб интегратив яхлитлигини касбий муҳим фазилатларга босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич ва узлюксиз таълим педагогикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 02/01-01-31 сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимга оид фанларни ўрганиш жараёнида мобил иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланиш жараёнида талабаларнинг касбий ва коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
олий таълимда ўқув жараёнининг кредит-модулли тизимини ташкил этиш шароитида ўрганилаётган фаолиятни самарали шакллантиришга ёрдам берадиган педагогик шароитлар тўплами ўрганилган, амалий фаолият (педагогик амалиёт) даврида талабаларнинг ўқув фаолиятини экспериментал ўрганишнинг мотивацион тайёргарлигини, когнитив даражасини ва педагогик рефлекцияни аниқлашга қаратилган мезонлари идентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик маҳорат” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги 02/01-01-31 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида мулоқот компетенсияларини ривожлантириш интеллектига эга мутахассис тайёрлаш имконияти кенгайтирилган.