Баходиров Зафар Абдувалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқшуносликда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг илмий асослари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.DSc/Б288.
Илмий маслаҳатчи: Бобомуродов Шухрат Меҳрибонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, ДСc.08/2025.27.12.Қх.06.01.
Расмий оппонентлар: Артикова Хафиза Туймуродовна, биология фанлари доктори, профессор; Жабборов Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиз турли иқлим шароитларида суғориладиган тупроқлардан самарали фойдаланишда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг илмий ва амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроқ хоссаларини таҳлил қилиш имконини берувчи сунъий интеллект технологиялари асосида интеллектуал моделлар ишлаб чиқилган ва уларнинг ишончлилик даражаси 50-80% эканлиги аниқланган;
сунъий интеллект технологиялари ёрдамида тупроқларни таҳлил қилиш натижаларини турли калибровка қилиш усулларида таққосланган ҳамда бошқа усулларга нисбатан Исотониc Регрессион калибровка алгоритми қўлланилганда интеллектуал моделлар ишончлилик даражаси ўртача 15-20% фоизга ошганлиги аниқланган;
тупроқ ҳосил қилувчи омилларнинг CЛОРПТ модели таҳлили учун сунъий интеллект технологияларини қўлланилганда тупроқ кўрсаткичлари ва тупроқ ҳосил қилувчи омилларни алоҳида ҳисобга олинган натижаларига нисбатан уларни биргаликда ҳисобга олинганда натижаларнинг ишончлилик даражаси 25% юқори бўлиши асосланган;
CЛОРПТ модели таҳлили учун омиллар (иқлим, тирик организмлар, релеф, она жинс ва вақт) ковариатлари муҳимлилик даражалари ҳисобланган ва модел натижаларини ҳисоблашда она жинс-релеф-иқлим омиллари кетма-кетлиги аниқланган;
символли регреция таҳлиллари асосида тупроқ намланиш қаторларини (автоморф, ярим гидроморф ва гидроморф) аниқлаш учун логарифмик формула ишлаб чиқилган ва у асосда намланиш қаторини 89% аниқликда башорат қилиш мумкинлиги асосланган;
тупроқшуносликда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг тамойиллари ишлаб чиқилган ва тупроқ тадқиқотларини бажаришда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг вақт бўйича самарадорлиги (ўртача 5-12 баробар) юқорилиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган тупроқларни таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва улардан самарали фойдаланишда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг илмий асослари бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
Бухоро вилояти Когон, Сирдарё вилояти Мирзаобод ва Қашқадарё вилояти Қамаши туманлари учун “Тупроқ ресурсларини тезкор, аниқ ва самарали таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш юзасидан илмий асосланган тавсиялар берувчи УзСоилАИ” номли дастурий таъминот ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-650-сон маълумотномаси). Мазкур дастурий таъминот сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда суғориладиган тупроқлар ҳолатини таҳлил қилишда, мониторинг қилишда вақт ва ресурсларни тежаш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича тадбирларни белгилаш имконини берган;
“Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани тупроқлари ҳолати маълумотлар базаси” туман суғориладиган ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-650-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар базаси асосида тупроқ маълумотларини сифатли ва тезкор таҳлил қилиш ҳамда сақлаш ва шу асосда тегишли агротадбирларни белгилаш имконини берган;
Когон тумани Когон массив ва Мирзаобод тумани Ғ.Юнусов номли массив суғориладиган ўтлоқи ҳамда бўз-ўтлоқи тупроқларининг ҳозирги ҳолати бўйича мавзули карта ва картограммалар (механик таркиби, гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий, шўрланганлик даражаси) туманлар ҳудудидаги ердан фойдаланувчиларнинг суғориладиган ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-650-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур картографик материаллар тупроқ хосса — хусусиятларини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ўғитларни табақалаштириб қўллаш ва шўр ювиш меʼёр ва муддатларини тўғри амалга ошириши имконини берган;
Мирзаобод тумани Ғ.Юнусов номли массивдаги “Мирзаобод агро слустер” МЧЖ суғориладиган тупроқлари учун 1:5000 масштабли озуқа элементлари билан таъминланганлик ҳамда шўрланганлик даражаси бўйича картограммалар МЧЖга қарашли 186,8 гектар ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-650-сон маълумотномаси). Натижада, МЧЖ ҳудуди суғориладиган тупроқларида органик ва минерал ўғитларнинг мақбул меʼёр ва муддатларда қўллаш, шўр ювиш тадбирларини сифатли ўтказиш орқали тупроқларнинг агрокимёвий ва агромелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган.