Умарова  Дилноза Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср охирида Ўзбекистон матбуотида демократлашув жараёнларининг акс этиши” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3646
Илмий раҳбар: Нурматов Акбар Норматович, филология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон   журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Хуршид Дўстмуҳаммад, филология фанлари доктори, профессор. 
Эрматов Ҳусан Тохирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори;
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон матбуотининг илмий тадқиқотларга тортилмаган 1985-1992 йиллар тарихини ёзиш, давлат ва жамият шаклланишининг ўта муҳим мазкур тарихий босқичида демократлашув жараёнларининг матбуотга таъсирини ўрганиш, миллий матбуот тарихини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Қайта қуриш ва Ошкоралик йиллари матбуотининг совет мафкурасидан демократик қадриятларга ўтиш, ўша давр муаммоларининг (қуролсизланиш, қишлоқ жойларида аҳолига шароит яратиш, аёллар ва болалар меҳнати, хотин-қизлар ўртасидаги суицид ҳолатлари, оғир экологик аҳвол, “қўшиб ёзиш” оқибатлари ва ҳоказо) асл сабаблари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш, ҳукумат ва жамият ўртасида муаммолар муҳокамаси ва тортишув муҳитини яратиш, тарғибот воситасидан ижтимоий фикр минбарига айланиш тенденсиялари кўринишида намоён бўлган концептуал, ғоявий ва коммуникатив трансформацияси 1985-1992-йилларга оид журналистик асарларнининг контекстуал таҳлили натижасида асосланган;
ХХ аср охирида фаолият юритган барча газета ва журналлар, уларнинг тематик йўналиши, институционал-ҳуқуқий мақоми, даврийлиги, адади, нархи ҳақидаги маълумотларни библиографик тизимлаштириш ҳамда типологик тавсифлаш орқали биринчи марта Ошкоралик даври медиаландшафтининг босма нашрлар кесимидаги  манзараси тўлиқ шакллантирилган;
демократик ўзгаришлар жараёнида давлат нашрлари ҳамда мухолифат нашрларининг ижтимоий-сиёсий масалаларга ёндашуви, ахборот сиёсати йўналишлари, жамоатчилик фикри ва ижтимоий кайфиятни шакллантириш механизмлари қиёсий-дискурсив таҳлил қилиниб, давлат ва мустақил нашрларнинг воқеълик ҳамда вазиятларга нисбатан позиция ва ёндашувларидаги фарқлиликлар аниқланган;
Демократлашув жараёнларига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар комплекс ёндашув асосида таҳлил қилинган. Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида сўз эркинлиги, ошкоралик ва танқидий фикрнинг тарихий шаклланиш босқичлари иккига ажратилиб, ХХ асрда юз берган икки демократик даврда матбуотнинг ўзига хосликлари, тутган ўрни белгиланган. Матбуотдаги бу икки “демократик тўлқин” параллел хоссалар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср охирида демократлашув жараёнларининг Ўзбекистон матбуотида акс этиши ҳолати бўйича хулоса ва амалий таклифлар асосида:
- Қайта қуриш ва Ошкоралик йилларида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғир меҳнати, она ва бола ўлимлари, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг оммавий тус олишининг ўзбек матбуотида ёритилиш масалалари Янги медиа таълим маркази томонидан ўтказилган “Study Projest Women Empowerment” лойиҳаси доирасида бўлажак журналистларга ўқитишда ҳамда 2024-йил чиққан айрим ўзбек нашрларини гендер таҳлил қилишда фойдаланилди. (Янги таълим маркази 2025-йил 3-апрел 10-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ОАВ орқали хотин-қизлар, болалар билан боғлиқ ўлим, суицид мавзуларини қандай ёритиш лозимлиги, бу жараёнда нималарга алоҳида диққат қилинишини мисоллар орқали ўргандилар, марказ томонидан барча таҳлил натижалари ҳисобот тариқасида қайд этилди. 
-ХХ аср охирида фаолият юритган барча газета ва журналлар, уларнинг тематик йўналиши, институционал-ҳуқуқий мақоми, даврийлиги, адади, нархи ҳақидаги маълумотлар базасидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги “Ёш журналистлар” тўгарагида 2024-йил давомида “Қайта қуриш даври публистларининг ижодий йўналишлари”, “Мустақилликнинг илк йилларида миллий ўзлик, тарихий меросни қайта тиклаш масалалари”, “ХХ аср охири журналистлар ижодида демократлашув муаммолари” каби мавзуларда маъруза, семинар тренингларда, шунингдек,  Уюшма томонидан 2023-йил июл ойида тақдим қилинган И Миллий маърузани тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 2025-йил 2-декабр 02-18/299-сон). Натижада журналистика факултетлари талабалари ва бошқа журналистика соҳасига қизиққан ёшлар миллий матбуотимиз тарихининг ёрқин босқичи ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлдилар.  
-демократик ўзгаришлар жараёнида айрим нашрларнинг ижтимоий-сиёсий масалаларга ёндашуви, ахборот сиёсати йўналишлари, жамоатчилик фикри ва ижтимоий кайфиятни шакллантириш механизмларини қиёсий-дискурсив таҳлили; “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1985 ‒ 1992-йилларда чиққан сонларида кўтарилган муаммолар палитраси, ўтиш даврида юз берган эврилишларнинг таҳририят ички сиёсатига кўрсатган таъсири, ўша йиллари бу нашрда  материаллар чиқарган публисистларнинг профессионал фаолияти ҳақидаги таҳлиллардан; ушбу газетанинг бой тажрибалари бугунги кунда унинг давомчиси бўлган “Жадид” газетаси таҳририятининг келажагини белгилашга хизмат қилиши ҳақидаги хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 2-декабрдаги 01-03/449-сон ). Натижада газетада назарий таҳлиллар, соҳага оид атамалар минимал даражага туширилиб, нашр контенти кенг аудиторияни қамраб олиши, услубий ёндашув принципларини янада такомиллаштиришда самарадорликка эришилган;
 -диссертация доирасида ХХ аср бошидаги демократик ислоҳотларнинг матбуотдаги акси ҳам ўрганилиб, 1917-1933 йиллар ўзбек матбуотидаги демократик хусусиятлар ҳақидаги илмий янгилик 2024-йил 10-октябр куни “Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги” доирасидаги тадбирда қатнашчиларга маъруза сифатида тақдим қилинди. Тадқиқотчи томонидан ёзилган “Кўмак-хориждаги ўзбек диаспорасининг илк нашри” тезисидан Қатағон қурбонлари хотираси порталининг электрон кутубхонасини бойитишда фойдаланилган. (Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 247-сонли 25-сентябр 2025-йил маълумотномаси).  Натижада элеcтрон кутубхонада чоп этилаётган мавзусига доир материалларни саралаш жараёнига янгича ёндашувни таъминлаш, мақолаларнинг публицистик жиҳатини кучайтириш, ўқувчи учун керакли ва қизиқарли матнга айлантириш, шунингдек, жозибадорлигини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish