Назарова Райхон Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Художественное своеобразие трилогии Хилари Мантел в контексте жанра исторического романа” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5004.
Илмий раҳбар: Мухаммедова Нилуфар Элибоевна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil 27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хилари Мантелнинг тарихий трилогиясининг бадиий ўзига хослигини тарихий роман жанри контекстида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хилари Мантел тарихий романларидаги жанр трансформацияси эпик воқеалар тасвиридан тарихни шахсий идрок этиш, миллий пафосдан мифни деконструксия қилиш, анʼанавий реализмдан “аёл насри” элементларини ўз ичига олган постмодерн субективликка ўтиш орқали намоён бўлиши ХИХ-ХХ асрлардаги жанр канонлари асосида далилланган;
миллий мифлар бадиий деконструксияси монархиянинг мафкуравий ролини қайта баҳолаш, тарихдаги бюрократик субектни илгари суриш ва инглиз тарихий романида тасвирнинг статик моделини қайта кўриб чиқиш имконини бериши маданий-тарихий таҳлил негизида асосланган;
Томас Кромвел орқали тарихий роман қаҳрамонининг янги моделини шакллантирилиши, муаллифнинг персонажлар тақдири орқали тарихий воқеаларни тасвирлаш истаги, ҳикояни Кромвел тилидан баён этилиши, ҳокимият, ахлоқ ва шахсий танлов масалаларини долзарблаштириш мақсадида замонавийликнинг параллел ифодаси биографик таҳлил асосида аниқланган;
Хилари Мантелнинг ҳикоя қилиш услубига хос новаторлиги, яъни учинчи шахс олмошини қўллашдаги ўзига хослик ва ҳикоя драматизми тарихий романнинг янги моделини шакллантиришда муҳим адабий-эстетик омил ҳисобланиши нарратологик таҳлил асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар амалга оширилган:
Хилари Мантел тарихий романларидаги жанр трансформацияси эпик воқеалар тасвиридан тарихни шахсий идрок этиш, миллий пафосдан мифни деконструксия қилиш, анʼанавий реализмдан “аёл насри” элементларини ўз ичига олган постмодерн субективликка ўтиш орқали намоён бўлиши ХИХ-ХХ асрлардаги жанр канонлари асосида далилланганига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 22-августдаги 01/488-сон маълумотномаси). Натижада Хилари Мантел услубининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг тарихий наср ривожига таъсири ҳақидаги хулосалар лойиҳа доирасида яратилган электрон платформани бойитишда кенг фойдаланилган;
миллий мифлар бадиий деконструксияси монархиянинг мафкуравий ролини қайта баҳолаш, тарихдаги бюрократик субектни илгари суриш ва инглиз тарихий романида тасвирнинг статик моделини қайта кўриб чиқиш имконини бериши маданий-тарихий таҳлил негизида асосланганига оид илмий-назарий маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил қилинган адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 27-октябрдаги 01-03/336-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган хулосалар ёшлар орасида китобхонликни кенг таргʻиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Томас Кромвел орқали тарихий роман қаҳрамонининг янги моделини шакллантирилиши, муаллифнинг персонажлар тақдири орқали тарихий воқеаларни тасвирлаш истаги, ҳикояни Кромвел тилидан баён этилиши, ҳокимият, ахлоқ ва шахсий танлов масалаларини долзарблаштириш мақсадида замонавийликнинг параллел ифодаси биографик таҳлил асосида аниқланганига доир илмий натижалардан Эрасмус+ дастурида амалга оширилган ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, 2020-1-УК01-КА107-078419 халқаро илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 6-декабрдаги 01/778-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа асосида яратилган ўқув адабиётларининг контенти Х.Мантел ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан такомиллаштирилган;
Х.Мантелнинг ҳикоя қилиш услубига хос новаторлиги, яъни учинчи шахс олмошини қўллашдаги ўзига хослик ва ҳикоя драматизми тарихий романнинг янги моделини шакллантиришда муҳим адабий-эстетик омил ҳисобланиши нарратологик таҳлил асосида исботланганига оид хулосалардан 2024-йилда нашр этилган “Ҳисторй оф Литерарй Cритиcисм” (рўйхатга олиш рақами №275-10) номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 4-ноябрдаги 01/4374-сон маълумотномаси). Натижада назарий маълумотлар ўқув қўлланма мазмунини бойитишда хизмат қилган.