Саламова Феруза Хакимбековна
Педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус таълим муассасаларида коррексион машғулотлар самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2919.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна педагогика фанлари доктори, профессор;
Аюпова Мукаррам Юлдашевна педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университет.
II. Тадқиқотнинг мақсади махсус таълим муассасаларида коррексион машғулотлар самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Индивидуаллаштирилган регламент ва фанлараро нутқий кластер бирлигига устуворлик бериш асосида таълим–тарбиянинг шахсга йўналтирилган тамойиллари, коррексион машғулотлар самарадорлигини ошириш омиллари ва шарт-шароитлари ўқитувчиларнинг методик фаолиятига аниқлик ва ўлчамлилик каби сифат мазмунига адаптивлик даражаларига кўра сингдириш асосида аниқлаштирилган;
индивидуал таълим шароитида бошланғич синф кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар нутқини интенсив ривожлантиришда артикуляция, товуш қўйиш, автоматлаштириш механизмлари таълимнинг компенсацияга асосланган коррексия усулларини шахсга йўналтирилган муҳитда консентрик мураккаблашувини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
коррексион машғулотларни самарали ташкил этишнинг методик модели нутқ ривожланганлигини даврий мониторинг қилишнинг амалий ва рефлексив компонентларини ўқувчиларда интелектуал-психологик имкониятларни диагностика қилиш жараёнига персонал самарадорлик даражаларида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
коррексион машғулотларнинг самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти ўқувчилар билан якка ишлашнинг яхлитлик, диагностиклик, мослашувчанлик талабларига жавоб берадиган методик тайёргарликни ўқитувчиларда шакллантиришни таъминловчи рақобатли пирамидани нутқий топшириқлар реализациясида қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус таълим муассасаларида коррексион машғулотлар самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида:
махсус таълим муассасаларида коррексион машғулотлар самарадорлигини ошириш омиллари ва шарт-шароитларини “индивидуаллаштирилган регламент + фанлараро нутқий кластер» бирлигини та'минлашга устуворлик бериш орқали аниқлик, ўлчамлилик каби сифат мезонларини ўқитувчиларнинг методик фаолияти мазмунига адаптивлик даражаларига кўра сингдириш асосида аниқлаштириштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Мектепке шекемги сурдопедагогика” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2022-йил 13-май 166-сонли буйруғи; 166-196-сонли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчилар ва амалиётчилар учун индивидуал таълим шароитида кар ва заиф эшитувчи болалар нутқини ривожлантириш бўйича методик кўрсатмаларнинг кенг жорий этилишига эришилган;
индивидуал таълим шароитида бошланғич синф кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар нутқини интенсив ривожлантириш механизмларини бошланғич синф кар ва заиф эшитувчи ўқувувчилар нутқини интенсив ривожлантиришнинг артикуляция, товуш қўйиш, автоматлаштириш механизмлари индивидуал таълимнинг компенсацияга асосланган коррексия усулларини шахсга йўналтирилган муҳитда консентрик мураккаблашувда қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” номли дастур сенариясини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали 2022 йил 28 июн ЎзМТРК-0628-1011-сон маълумотномаси). Натижада кар болалар нутқи устида ишлаш методлари республика миқёсида оммалаштирилган;
коррексион машғулотларни самарали ташкил этишнинг методик моделини нутқ ривожланганлигини даврий мониторинг қилишнинг амалий ва рефлексив компонентларини ўқувчиларда интелектуал-психологик имкониятларни диагностика қилиш жараёнига персонал самарадорлик даражаларида сингдириш асосида такомиллаштириш ҳамда коррексион машғулотларнинг самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти ўқувчилар билан якка ишлашнинг яхлитлик, диагностиклик, мослашувчанлик талабларига жавоб берадиган методик тайёргарликни ўқитувчиларда шакллантиришни таъминловчи рақобатли пирамидани нутқий топшириқлар реализациясида қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлари “Мектепке шекемги сурдопедагогика” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2024-йил 25-июн 218-сонли буйруғи; 218-053-сонли гувоҳнома). Натижада, кар ва заиф эшитувчи болалар нутқини ривожлантириш бўйича методик кўрсатмаларнинг кенг жорий этилишига эришилган.