Имиров Савердин Карловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қозоғистон ва Ўзбекистон Миллий гвардиялари олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш”, 21.01.06 – “Ҳарбий таълим ва тарбия, жанговар тайёргарлик, кадрларни танлаш ва жойлаштириш, қўшинларнинг кундалик фаолиятини бошқариш (жумладан Қуролли Кучлар турлари, Қуролли Кучлар фронт орти, қўшин турлари ва махсус қисмлар бўйича)” ихтисослиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Har88.
Илмий раҳбар: Махмудов Розмет Муратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Каримжанова Мунаввар Ибрагимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахмонов Суннатилла Бозорович, ҳарбий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қозоғистон ва Ўзбекистон Миллий гвардиялари олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг ҳуқуқий маданиятини тизимли ва самарали такомиллаштиришга қаратилган педагогик концепцияни назарий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларнинг ҳуқуқий эътиқодларини шакллантириш методикаси босқичма-босқич ва тизимли ривожлантиришга қаратилган мақсадли комплекс педагогик дастурни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
замонавий педагогик ёндашувлар ва рақамли технологияларнинг интеграциясига асосланган “Ҳуқуқий қалқон” педагогик ресурсининг қўлланилиши орқали барқарор ҳуқуқий эътиқодларини босқичма-босқич ва тизимли шакллантирадиган ҳуқуқий маданият индикаторларининг педагогик кўрсаткичлари оширилиши исботланган;
ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари ташқи назоратдан курсантларнинг ҳуқуқий ўз-ўзини ривожлантиришга ўтишни таъминлайдиган муаллифлик методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
курсантларнинг ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришнинг диагностик тизими мазкур жараённи баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларига мувофиқ “Ҳуқуқий рискларни баҳолаш” методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
курсантларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга таʼсир этувчи шарт-шароитлар ва омиллар диагностикаси тайёрланди; геймификация, кейс-метод ва визуаллаштиришга асосланган, электрон контент билан интеграциялашган инновацион усуллар таклиф этилди; натижаларнинг рақамли мониторинги учун индикаторлар ва мезонлар (сценарий имтиҳонлари, КПИ, даборд) ишлаб чиқилди. Ушбу воситалар асосидаги пилот синовлари билим ва кўникмаларнинг ўсишини, тўғри қарорлар улушининг ошишини ва интизомий-ҳуқуқий ҳодисалар сонининг қисқаришини кўрсатди. Мазкур таклифлар Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари–Миллий гвардияси Бош қўмондонининг 2024-йил 18-октябрдаги 418-сонли буйруғи билан тасдиқланган комплекс-мақсадли дастурни тайёрлашда ишлатилди ва Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академиясига жорий этилди (Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академияси бошлиғининг 2024-йил 16-ноябрдаги НГ-41-НГ-41-41-41-9-80/1180-И-сонли ҳужжати). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши курсантлар ҳуқуқий маданиятининг комплекс мақсадли ривожланишига ёрдам берди;
“ҳуқуқий маданият”, “курсантларнинг ҳуқуқий маданияти”, “курсантларнинг ҳуқуқий сифатлари” ва “комплекс-мақсадли дастур” тушунчалари юзасидан таърифлари “Формированиэ правовой культурў курсантов” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академиясининг таълим жараёнига татбиқ этилган (Қозоғистон Республикаси Миллий Мудофаа Университети Илмий Кенгашининг 2024-йил 06-декабрдаги 4-сонли баённомаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши “ҳуқуқий маданият”, “курсантларнинг ҳуқуқий маданияти”, “курсантларнинг ҳуқуқий сифатлари” ва “комплекс-мақсадли дастур” тушунчалари доирасини белгилашга хизмат қилган;
курсантларда қонуний хулқ ва ҳуқуқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган таҳлилий ўқув машғулотлари, амалий вазиятлар тўплами ва соҳавий қарорлар ёъл-ёъриғига таянган тренинглар, ўйин элементлари ҳамда масофавий симуляторлар қўшилган онлайн муҳит, меъёрий кўрсаткичлар панели ва баҳолаш мезонлари жадвали орқали натижаларни ўлчаш, шунингдек фикр-мулоҳаза механизми асосида тизимни доимий равишда яхшилаш каби бир-бирига боғлиқ босқичлардан иборат амалий механизмни амалиётга татбиқ этилиши натижасида қонуний қарор қабул қилиш аниқлиги, ҳужжатларни расмийлаш сифати ва жамоат тартибига оид вазифаларда мутаносибликка риоя этиш даражаси яхшиланиши тажриба-синов орқали исботланган (Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони ўринбосарининг 2024-йил 20-ноябрдаги ПР-3505614-сонли маʼлумотномаси; Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони ўринбосарининг 2024-йил 21-ноябрдаги ПР-3505618-сонли ҳужжати (акти); Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосарининг 2025-йил 07-октябрдаги акти; Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг 2025-йил 22-майдаги 3/13-1399-сонли ҳужжати (акти). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши курсантларда қонуний хулқ ва ҳуқуқий фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилиган;
курсантларнинг ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришга қаратилган комплекс-мақсадли дастур таълим-тарбия жараёнига институционал тарзда интеграция қилиш, унинг доирасида штаб, тарбиявий ва ижтимоий-ҳуқуқий ишлар органлари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий полиция, ўқув бўлинмалари қўмондонлари ва қўшинлардаги жамоат ташкилотлари ўртасидаги вазифа ва ваколатларни функционал мувофиқлаштирувчи педагогик координация моделини тарбиявий иш тизимига қўллаш юзасидан таклифлари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академияси таълим жараёнига татбиқ этилган (Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондонининг 2024-йил 18-октябрдаги 418-сон буйруғи, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академияси бошлиғининг 2024-йил 16-ноябрдаги НГ-41-НГ-41-41-41-9-80/1180-И-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши тарбиявий иш жараёнини тизимлаштиришга, курсантларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган фаолиятни барқарор ижобий динамикага эга бўлишига хизмат қилган;
тажриба-синов усули билан курсантларнинг ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш усуллари самарадорлиги синовдан ўтказилиб, ушбу даражани баҳолаш учун мезон ва кўрсаткичлар тизимини аниқлаш асосида олий ҳарбий таълим муассасаларида педагогик методларни оптималлаштириш ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академияси таълим жараёнига татбиқ этилган (Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари–Миллий гвардияси Бош қўмондонининг 2024-йил 18-октябрдаги 418-сон буйруғи, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академияси бошлиғининг 2024-йил 16-ноябрдаги НГ-41-НГ-41-41-41-9-80/1180-И-сон далолатномаси);
ушбу таклифни амалиётда жорий этилиши курсантларнинг ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш усуллари самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Ишлаб чиқилган педагогик модель ва комплекс-мақсадли дастурнинг самарадорлиги эмпирик тарзда тасдиқланди. Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Академиясининг экспериментал гуруҳида ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражасига эга курсантлар улуши 27,2% дан 50,6% гача ошди, паст даражага эга курсантлар улуши эса 33,3% дан 8,6% гача камайди. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ЎТМларида ҳам шунга ўхшаш ўсиш (ўртача интеграл кўрсаткич 48,8% дан 80% гача) кузатилди. Олинган маʼлумотлар таклиф этилган моделни муваффақиятли қўллаш имкониятини статистик жиҳатдан ишончли тарзда тасдиқлайди.