Йўлдашева Маҳлиё Фахриддин қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жек Лондон асарлари таржималарининг лексик-семантик ва прагматик хусусиятлари (“Мартин Иден” ва “Оқ сўйлоқ” асарлари асосида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5692
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хажиева Феруза Мелисовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарларининг таржималарида лексик-семантик ва прагматик хусусиятларни аниқлашдан иборат. Тадқиқотда асарларнинг оригинал матнлари ҳамда уларнинг таржималаридаги луғавий маънолар, семантик ўзгаришлар, контекстуал мослашувлар, маданий ва прагматик жиҳатлар, шунингдек, таржима жараёнида сақланиб қолган ёки ўзгарган фалсафий ва ижтимоий қарашлар таҳлил қилинади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарлари лексик қатламларининг коннотатив ва денотатив маънолари ёритилиб, “Мартин Иден” асарининг семантик қатлами 10 та тематик гуруҳга мансублиги, “Оқ Сўйлоқ” асарида эса 10 та лексик қатлами мавжудлиги ҳамда уларнинг коннотатив маънолари, стилистик функсия ва ижтимоий-фалсафий контекстлардаги ўрни, мазмуни, вазифаси ва таъсир кучи аниқланди;
“Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарлари таржималарининг функсионал-семантик ва прагматик хусусиятлари очиб берилди ҳамда уларнинг семантик тўлиқлиги ва маданий мослик даражаси фактик материаллар асосида далилланди;
Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарлари таржималари Ж.Серлнинг перформатив ва Дж.Остиннинг иллокутив (мақсад) феъллар асосидаги нутқий актлари бўйича прагматик жиҳатдан ёритилиб, полисемик, омонимлик, синонимикмаънолари очиб берилди;
Жек Лондон асарларидаги метафора ва метонимиялар таржималарида семантик эквивалентлик, калкалаш ҳамда эркин таржима усуллари устунлик қилиши таржима таҳлиллари орқали илмий асосда исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарлари таржималарининг лексик-семантик ва прагматик хусусиятларини қиёсий типологик тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарларининг ўзбек тилидаги таржималарида лексик-семантик хусусиятлари, ушбу асарларда метафора ва метонимиянинг акс этиш масалаларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Наманган муҳандислик- технология институти 21-апрел 2025-йилдаги 1377-024- сонли маълумотнома). Натижада, “Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарларининг ўзбек тилидаги таржималарида лексик-семантик таҳлил асосида луғат бойлиги, контекстуал маъноларнинг ўзаро муносабати, таржималарнинг прагматик самарадорлиги, яъни асл матннинг коммуникатив мақсадларини сақлаш, маданий ва лингвистик адаптация механизмлари аниқланганлиги, Жек Лондоннинг услубий хусусиятларини таржимада етказишнинг дискурсив имкониятларига доир илмий хулосалар ва натижалардан лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашда қўлланилган;
“Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарларидаги луғавий бирликларнинг таржималарда семантик мослашуви, контекстуал маънолар сақланиши ёки ўзгаришини қиёсий таҳлили, таржима жараёнида маданий, ижтимоий ва тилнинг амалий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда матннинг мақсадли аудиторияга мослаштирилиши, таржималарда учрайдиган халқ тилига хос иборалар ва бадиий ифодаларнинг таълимий корпусга киритилиши каби хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022- йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149 “Америcан Драма” халқаро лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 62- умумий ўрта таълим мактаби 2025- йил 20-июндаги 4- сонли маълумотномаси). Натижада, аслиятдаги метафорик ва стилистик воситаларнинг ўзбек ва рус тилларидаги таржима муқобиллари, инглиз тилидан таржима қилинган бадиий матнларнинг миллий ва маданий хусусиятларини сақлаш, таржима усулларини танлаш, Жек Лондон асарларидаги индивидуал услубнинг ўзбек ва рус тилларида ифодаланиш ҳолатларини таққослаб таҳлил қилиш каби илмий хулоса ва натижалардан лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкмлашда ишлатилган;
“Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарларининг ўзбек тилига таржималарида бадиий тасвирий воситалар- метафора ва метонимиянинг ишлатилиши, асарларнинг инглиз тилидаги оригинал матни билан ўзбек тилига таржималаридаги лексик-семантик ва прагматик ўхшашлик ва фарқлари юзасидан берилган умумлаштирилган фикрлар ва материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Озбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Бедорлик” дастурлари сенарийсини тайёрлашда (2023-2025-йиллар давомида) фойдаланилган (Ўз МТРК “Ўзбекистон 24” муҳарририяти 2025-йил 24-июндаги 05-09-1007-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи илмий тадқиқот ишидан олинган маълумотлар натижасида кузатувчилар Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва “Оқ Сўйлоқ” асарларининг адабий таржима жараёнида лингвистик ва маданий адаптация механизмларини қиёсий ёндашув асосида ўрганиш, таржималарда семантик ва прагматик мақсадларни акс этиши, уларнинг аслият матни билан мувофиқлиги ва жамиятда қабул қилинишининг лингвистик жиҳатлари, адабий таржима соҳасида замонавий дидактик усуллар, таржима қоидаларини такомиллаштиришга оид маълумотларга эга бўлишган ва материаллар илмий жиҳатдан асосланган.