Ботирова Махлиё Баходир қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.    Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида рекламанинг услубий-дискурсив хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.3.PhD/Fil3697 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, профессор, Ҳакимов Муҳаммаджон Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги реклама матнларини услубий-дискурсив аспектда таҳлил қилиш, лингвистик табиатини ёритиш ва лингвомаданий, аксиологик моҳиятини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фанда реклама дискурси(РД)нинг тадқиқида антропосентрик ёндашувнинг устувор жиҳатлари очиқланган ҳамда визуал, аудиал, визуал-аудиалга асосланган РДнинг тил хусусиятлари ва уларни вужудга келтирувчи лисоний, семиотик бирликлар биргаликда дискурсив поликодли мажмуавий тизимни ташкил қилиши кўрсатиб берилган;
РДда фирмоним, эргоним, равиш, олмош, чегараланган лексика (жаргон, арго, сленг), анафора, фолклор элементлари (мақол ва маталлар), прецедент бирликлар, поетоним, мифоним, архетип, қанотли жумлалар, новербал белгилар (логотип, рамзлар) дейксис мақомига ўтиши; рекламада дейктик бирликларга зарурат ушбу дискурснинг қисқа ва аниқ, ихчам информемалардан ташкил топиши билан изоҳланиши далилланган; 
реклама дискурсида пресуппозиция ва талқин (интерпретация) лингвомаданий уйгʻунликка таъсир этувчи омиллар экани очиқланиб, миллий маданиятга тўгʻри келмайдиган рекламалар тагмаъносида маданий маконнинг миллий-ментал, ахлоқий меъёрлари зидланиши далилланган;
 бирликлар стилистик-прагматик хусусиятлари  фармасевтик (220 та), гастрономик (60), атторлик (110), маиший техника (30), хўжалик (30), кийим-кечак маҳсулотлари (10), хизмат кўрсатиш марказлари рекламаси (40) мисолида таҳлил қилиниб, фармасевтик маҳсулотлар гуруҳи бадиий матнларга энг яқин турувчи мавзувий гуруҳ экани кўрсатиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг ўзбек тилида реклама дискурсини шакллантирувчи тил сатҳлари бирликларининг стилистик-прагматик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фанда реклама дискурси(РД)нинг тадқиқида антропосентрик ёндашувнинг устувор жиҳатлари очиқланган ҳамда визуал, аудиал, визуал-аудиалга асосланган РДнинг тил хусусиятлари ва уларни вужудга келтирувчи лисоний, семиотик бирликлар биргаликда дискурсив поликодли мажмуавий тизимни ташкил қилишига тегишли маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019-2022-йилда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-февралдаги 04/1-448-сон маълумотномаси). Натижада реклама матни ва уни таркиб топтирувчи бирликлар тизимида нейминглар ўрни ва мақомини аниқлашга алоқадор хулосаларнинг такомиллашувига эришилган;
РДда фирмоним, эргоним, равиш, олмош, чегараланган лексика (жаргон, арго, сленг), анафора, фолклор элементлари (мақол ва маталлар), прецедент бирликлар, поетоним, мифоним, архетип, қанотли жумлалар, новербал белгилар (логотип, рамзлар) дейксис мақомига ўтиши; рекламада дейктик бирликларга зарурат ушбу дискурснинг қисқа ва аниқ, ихчам информемалардан ташкил топиши билан изоҳланишига оид қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-февралдаги 04/1-403-сон маълумотномаси). Натижада реклама матни, рекламаларда дискурсивликни юзага келтирувчи лисоний воситаларнинг прагматик табиати ва унинг (реклама матнининг) эргоним, фирмонимларнинг ономастик кўламдаги прагматик табиатига таъсири таҳлилига оид хулосаларнинг мазмунан бойишига эришилган;
реклама дискурсида пресуппозиция ва талқин (интерпретация) лингвомаданий уйгʻунликка таъсир этувчи омиллар экани очиқланиб, миллий маданиятга тўгʻри келмайдиган рекламалар тагмаъносида маданий маконнинг миллий-ментал, ахлоқий меъёрлари зидланишига доир хулосалардан “Маърифат” Ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳамма учун” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Маърифат” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 18-февралдаги 01-33/80-сон маълумотномаси). Натижада миллий маданиятга хос бўлмаган рекламалар тагмаъноси ҳақидаги масалалар таҳлилига багʻишланган кўрсатувларнинг мазмунан мукаммаллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish