Хидирова Мастура Абдухалимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Aквакультурада балиқлар учун йўналтирилган таъсирга эга пробиотиклар», 03.00.04 - Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В1158.
Илмий раҳбар: Миралимова Шахло Мирджамаловна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.05/2025.27.12.B.21.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Гулчехра Хакимовна, биология фанлари доктори, профессор; Хужамшукуров Нортожи Абдухаликович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда балиқ юқумли касалликлари, жумладан, аэромонознинг олдини олиш ва балиқ микробиоценозини меъёрлаштириш учун юқори самарадорликка эга биологик фаол қўшимча ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон ҳовуз хўжаликлари суви ва балиқларининг шартли- патоген микробиотаси, шунингдек, лактобиотаси батафсил тавсифланган;
Ўзбекистон аквакультурасида Aeromonas авлодига мансуб A.salmonicida, A.caviae, A.hydrophila, A.sobria, A.media, A. ichthiosmia, A. veronii, A. bestiarum каби аэромонадлар тарқалганлиги шулардан, A. salmonicida, A. caviae, A. hydrophila, A.veronii ларнинг инфекцион касаллик кўзғатиши аниқланган;
гидробионтлардан ажратилган сут кислотаси бактериялари (СКБ) ДНКни ҳимоя қилувчи фаолликка эгалиги, бошқа манбалардан ажратилган СКБларга нисбатан балиқ патогенларига қарши юқори антимикроб фаоллиги асосланган;
танланган консорциумнинг pH га чидамлилиги алоҳида штаммларнинг чидамлилигига нисбатан юқори эканлиги ва бу хусусияти агрегация жараёни билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аквакультурада балиқлар учун йўналтирилган таъсирга эга пробиотикларни амалиётга жорий этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
аквакультуралар учун L.plantarum Kr5, L.delbrueckii R2, L.acidophilus D, P.acidilactici B ва E. faecium R2, B. subtilis R4 штаммлари асосида биологик фаол пробиотик озуқабоп “Аквабиотик” қўшимчаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№ IAP 7836, 30.10.2023 й). Натижада, балиқчиликда балиқ касалликларининг олдини олувчи, даволовчи ва профилактикаси учун самарали йўналтирилган таъсирга эга биологик фаол қўшимча сифатида қўллаш имконини берган;
қисқичбақасимонларга мансуб форс кўрфази креветкаси (Litopenaeus vannamei) микрофлорасидан Lactiplantibacillus plantarum Kr5, Тошкент вилояти янги йўл тумани балиқчилик хўжалиги сазан балиғи (Cyprinos carpio) ажратилган Pediococcus acidilactici B штамми 16S rPHK нуклеотид кетма-кетлиги аниқланиб GenBank ва National Center for Biotechology Information (NCBI) маълумотлар базасида Lactiplantibacillus plantarum Kr5, (PQ651794), Pediococcus acidilactici B штамми (PQ652318) рақамлари остида рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекиcтон Pеcпубликаcи Фанлаp академияcининг 2025 йил 19 мартдаги 4/1255-715-сон маълумотномаcи). Натижада, ушбу штаммнинг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учрайдиган штаммлар билан таққослаш имконини берган;
сут кислотаси бактериялари Lactiplantibacillus plantarum Kr5, Pediococcus acidilactici B бактерияси штамларидан Микробиология институтининг AL-7823051490-сонли “Малҳамларда (суртмаларда) фойдаланиш учун микроб биосурфактантларни олиш биотехнологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги олима аёллар лойиҳасида биосурфактантларни ажратиб олишда фойдаланилган (Ўзбекиcтон Pеcпубликаcи Фанлаp академияcининг 2025 йил 19 мартдаги 4/1255-1772-сон маълумотномаcи). Натижада, L. plantarum Kr5 ва P. acidilactici B штаммлари асосида биосурфактант ишлаб чиқариш истиқболли эканлиги имконини берган.