Саттаров Жовхар Бурхоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шимолий Нуротанинг Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги олтин маъданлашувининг геологияси, жойлашиш шароитлари ва минералогик-геокимёвий хусусиятлари”, 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/GM281.
Илмий рахбар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.02.01.M.
Расмий оппонентлар: Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Касимова Шахзода Рамизидиновна, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Нуротанинг Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги олтин маъданлашувининг геологияси, жойлашиш шароитлари ва минералогик-геокимёвий хусусиятларини тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги олтин маъдан намоёнларининг жойлашувида Консой-Сувлиқсой ва Қамишли кўп ёриқли тектоник бузилмалар зоналари маъданни назорат қилувчи омил сифатида аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
Консой-Сувлиқсой зонасида олтин маъданларининг геологик-структуравий жойлашув шароитлари асосан шимоли-ғарбий йўналишдаги узилмали бузилмалар билан боғлиқлиги аниқланган;
Сувлиқсой свитаси жинсларида юқори миқдордаги элементларнинг (Au, Ag, As, Cu, Mo, Sb, Ni, Pb, Zn, W ва бошқалар) мавжудлиги, олтин маъданлар ҳосил бўлишида асосий литологик омил сифатида белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий Нуротанинг Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги олтин маъданлашувининг геологияси, жойлашиш шароитлари ва минералогик-геокимёвий хусусиятларини ўрганиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
Шимолий Нуротанинг Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги олтин маъданлашувининг геологияси, жойлашиш шароитлари ва минералогик-геокимёвий хусусиятлари бўйича хулосалар “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 08-3881-сонли маълумотномаси). Натижада, майдонлардаги олтин маъданларини ҳосил бўлиши ҳамда уларнинг жойлашиш қонуниятларини аниқлаш имконини берган;
Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги олтин билан бирга учрайдиган йўлдош элементлар (Au, Ag, As, Cu, Mo, Sb, Ni, Pb, Zn, W ва бошқалар) аниқланганлиги “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 08-3881-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу элементларга истиқболли минераллашган зоналар аниқланган;
Шимолий Нурота тоғининг шимолий-ғарбий қисмидаги Ярик-Сулуқ ва Жилға майдонларидаги Сувлиқсой, Ярик ва Консой минераллашган зоналарида аниқланган олтинга истиқболли намоёнлар “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 
08-3881-сонли маълумотномаси). Натижалар истиқболда республика минерал-хомашё базасини кенгайтириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish