Холиков Азимжон Бабамуратовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Платина гуруҳи металларининг маъдан формацион турлари, қидириш меъзонлари ва минерал-хомашё базасини ривожлантиришнинг истиқболлари (Ўзбекистон Республикаси)”, 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/GM65.
Илмий маслаҳатчи: Пирназаров Мажид Махкамович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Х.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти” давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.02.01.M.
Расмий оппонентлар: Мамарозиков Усмонжон Довронович, геология-минералогия фанлари доктори; Антонов Александр Евгеньевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Ахмедов Нурмухаммад, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Ўзбек геология қидирув” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: платина гуруҳи металлари (ПГМ) учун Ўзбекистон Республикасининг минерал-хомашё базасини яратишга қаратилган илмий, технологик ва геология қидирув ишларининг ягона назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарбий Тянь-Шаннинг структура-формацион зоналарининг чегара элементлари бўлган ва дифференциациялашган массивлар шаклида ПГМнинг бирламчи манбаларини ифодаловчи минтақавий чуқур дарзликлар зоналари билан чегараланган еттита мафит-ультрамафит камарлар аниқланган;
ПГМнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича конлар ва намоёнлар маъдан-формацион типификацияси яратилган; 
анъанавий магматик комплексларда ва ноанъанавий комплекс платина-металл конларида ПГМни тарқалиш қонуниятлари ва башорат қилиш меъзонлари аниқланган;
Ўзбекистоннинг Шарқий, Ғарбий ва Жанубий ҳудудларида ПГМнинг шаклланиши учун геологик шароитлар мавжудлиги ва уларнинг истиқболлари илмий асосланган;
ПГМ бўйича Республиканинг минерал-хомашё базасини яратиш учун ПГМ объектларини ўрганиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Платина гуруҳи металларининг маъдан формацион турлари, қидириш меъзонлари ва минерал-хомашё базасини ривожлантиришнинг истиқболларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тадқиқотлар натижасида аниқланган маъданлашув позициялари «Ўзбек геология қидирув» АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 июнидаги 08-1765-сон маълумотномаси). Натижалар Коспактов (Овминзатов тоғлари) майдонида қимматбаҳо металларни (ПГМ, олтин) излаш учун геология қидирув ишларини олиб боришга асос бўлган; 
Шарқий Ўзбекистондаги қайд этилган ПГМ юқори миқдорлари «Ўзбек геология қидирув» АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 июнидаги 08-1765-сон маълумотномаси). Натижада Қуйисарикўл, Кандир, Янгиобод, Юсуптош каби янги истиқболли майдонларда излаш ҳамда Текели-Майгашкан, Айғирбайтал-Оқтепа, Олмалиқ ва Бобосилтен-Қашқасой янги майдонларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун илмий асос яратилган;
Марказий Қизилқумдаги объектларда ПГМ минераллашуви бўйича олинган маълумотлар «Ўзбек геология қидирув» АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 июнидаги 08-1765-сон маълумотномаси). Натижада Ғарбий Ўзбекистон бўйича биринчи навбатдаги обектларга Мурунтов олтин ва Косманачи кумуш конларини, шунингдек Коспактов, Песчаное-Жолдас, Тескудук-Ченгелди ва Сентобсой массивини киритиш имконини берган;
Жанубий Ўзбекистон бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари «Ўзбек геология қидирув» АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 24 июнидаги 08-1765-сон маълумотномаси). Натижалар Хондиза полиметал кони (унинг қанотлари) ва Жанубий Қорасон, Чакчар, Қўлдара, Обизаранг-Мачитли, Новдароз, Қоракон, Қорасув (Аu), Чинорсой, Хўжадиқ, Сарикўл (W), Оғалик-Миронкўл (W), Ирал ва Ғарбий Сўлатсой (RЕЕ), Мамик, Духона (Cu) ва бошқаларда ПГМни ўрганишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish