Бердиева Ҳалима Бўроновнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш технологияси”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2023.1. PhD/Ped4317 
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019. Ped.78.03 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Исмаилов Муродулла Қаҳрамонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Акрамова Гулбаҳор Ренатовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аксиологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг касбий қадриятларни ички қабул қилиш (интериоризация), ташқи намоён бўлиши (экстериоризация) ва қадриятли установка каби педагогик хусусиятлари шахсий (персонал) ёндашув уйғунлиги билан обектив омиллар таъсир даражаси оптималлигини таъминлаш асосида  аниқлаштирилган;
талабаларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг аксиологик модели мақсадли, фаолиятли ва натижавий блоклар ўртасида синхрон интеграцияни шакллантириш, мотивацион–когнитив ва коммуникатив компонентлараро мултикомпонент боғланишни мустаҳкамлаш ҳамда қайта алоқани “феедбаcк-стабилизация” асосида ўрнатиш орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик тизими ўқув модулларида ички интеграцияни таъминлаш, фанлараро узвийлик ва синергияни кучайтириш, қадриятларга йўналтирилган топшириқларни дидактик диверсификация қилиш ҳамда талабаларнинг ижтимоий-маданий фаоллигини “селф-девелопмент” рефлексив ёндашувига йўналтириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш самарадорлиги махсус рефлексив техника машқларини бажариш асосида жамоавий мулоқот ва маданиятлараро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда индивидуал-гуруҳли ташхислаш  усулини қўллаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг касбий қадриятларни ички қабул қилиш (интериоризация), ташқи намоён бўлиши (экстериоризация) ва қадриятли установка каби педагогик хусусиятлари шахсий (персонал) ёндашув уйғунлиги билан обектив омиллар таъсир даражаси оптималлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (2021-2025 й.й.) (Термиз давлат университетининг 2025-йил 18-июндаги 06-12-2571-сон маълумотномаси). Натижада, аксиологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш мазмунини аниқлаштиришга эришилган; 
талабаларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг аксиологик модели мақсадли, фаолиятли ва натижавий блоклар ўртасида синхрон интеграцияни шакллантириш, мотивацион–когнитив ва коммуникатив компонентлараро мултикомпонент боғланишни мустаҳкамлаш ҳамда қайта алоқани “феедбаcк-стабилизация” асосида ўрнатиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-июлдаги 02/01-01-286-сон маълумотномаси). Натижада, аксиологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг методик асосларини бойитишга хизмат қилган.
бўлажак бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик тизими ўқув модулларида ички интеграцияни таъминлаш, фанлараро узвийлик ва синергияни кучайтириш, қадриятларга йўналтирилган топшириқларни дидактик диверсификация қилиш ҳамда талабаларнинг ижтимоий-маданий фаоллигини “селф-девелопмент” рефлексив ёндашувига йўналтириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-июлдаги 02/01-01-286-сон маълумотномаси). Натижада, аксиологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш имконияти яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш самарадорлиги махсус рефлексив техника машқларини бажариш асосида жамоавий мулоқот ва маданиятлараро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда индивидуал-гуруҳли ташхислаш  усулини қўллаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-июлдаги 02/01-01-286-сон маълумотномаси). Натижада аксиологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетентлик ривожланганлигини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик воситалар тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish