Бекмуродова Мухаё Шукуруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жаккард газламаларида фрактал нақшларни геометрик моделлаштириш ва визуаллаштириш”, 05.01.01 – “Муҳандислик геометрияси ва компютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5812.
Илмий раҳбар: Анарова Шаҳзода Аманбаевна техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муссаса номи:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М
Расмий оппонентлар:
Ҳамдамов Ўткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Бердиев Ғолиб Рашидович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: L-тизимлар ва IFS усуллари асосида Жаккард газламаларидаги нақшлар учун фрактал-рақамли модел ва алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
L-тизимлар ва ИФС усуллари ёрдамида Жаккард газламалардаги нақшларни чизишнинг геометрик модели ва такомиллаштирилган фрактал-рақамли моделлари ишлаб чиқилган;
L-тизимлар ва ИФС усуллари ёрдамида Жаккард газламалардаги нақшларни чизишнинг фрактал-рақамли алгоритмлари ишлаб чиқилган;
Жаккард газламаларнинг тўқув нуқсонларини Вейвлет фрактал усули асосида фрактал ўлчовларни ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
Жаккард газламаларини лойиҳалашда фрактал тузилишли нақшларни L-тизимлар ва ИФС усуллари ёрдамида чизишни визуаллаштиришни автоматлаштирувчи дастурий мажмуанинг функсионал-схематик тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация доирасида фрактал тузилишли нақшларни геометрик моделлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган рекурсив алгоритмлар ва яратилган дастурий мажмуа асосида:
L-тизимлар усулига асосан фрактал тузилишли нақшларни моделлари ва алгоритмлари, IFS (Iterated Function Systems) усулини қўллаган ҳолда фрактал тузилишли нақшларни моделлари ҳамда алгоритмлари, рақамли моделлаштирувчи ва визуаллаштирувчи дастурий восита “SULTON TEX GROUP” МЧЖга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 33-8/7454-сон маълумотномаси). Натижада Жаккард газламаларини лойиҳалашда нақшларни фрактал-рақамли моделлаштириш учун дастурий восита Жаккард газламалари нақшларини ишлаб чиқишда, уларнинг дизайнини лойиҳалашда фрактал кўринишдаги замонавий нақшларни шакллантиришни автоматлаштириш, ишлаб чиқаришни 7%-10% га ошириш ва меҳнат ҳажмини камайтириш имконини берди;
замонавий газламаларни ишлаб чиқишда ИФС, L-тизимлар усуллари ва геометриянинг асосий тушунчаларини қўллаган ҳолда фрактал нақшларни визуаллаштирувчи дастурий восита “РАЙХОН ТОЛА” МЧЖга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 33-8/7454-сон маълумотномаси). Мазкур илмий - тадқиқот иши натижалари, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситани қўллаш натижасида газламани лойиҳалаш жараёнлари учун вақт сарфини камайиши ҳисобига иш унумдорлигини 8-10% гача ошириш ва меҳнат ҳажмини камайтириш имконини берди.
Жаккард газламалари учун L-тизимлар усули асосида ҳосил қилинган фрактал нақшларни визуаллаштирувчи дастурий воситаси “JIZZAKH TEXTILE” МЧЖ жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 33-8/7454-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий - тадқиқот иши натижалари, илмий-тадқиқотлар самарасини, олинган натижаларнинг информативлиги, аниқлиги ва ишончлилигини оширди, ҳамда хатоликларни камайтирилишига олиб келди. Газламани лойиҳалаш учун сарфланадиган вақт 2 баробарга камайди, меҳнат унумдорлиги эса 5-8% га ошди.