Sayt test rejimida ishlamoqda

Дергачева Ирина Викторовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг хавфли ўпириладиган кўллари (генезис, морфометрия ва ҳудудий тарқалиши)», 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Gr49.

Илмий раҳбар: Мягков Сергей Владимирович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.

Расмий оппонентлар: Царев Борис Константинович, техника фанлари доктори; Петров Максим Анатольевич, геология-минералогия фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудига таҳдид солувчи ўпириладиган хавфли кўлларнинг ҳудудий тақсимланишининг хусусиятларини аниқлаш ва «Ўзбекистоннинг ўпириладиган хавфли кўллари» ахборот тизимини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон ҳудудига хавф солувчи турли генезисли баланд тоғ ўпириладиган хавфли кўлларнинг ҳудудий ва баландлик бўйича тақсимланиши, баланд тоғ кўлларнинг морфометрик ва географик кўрсаткичлари аниқланган;

илк бор геоинформацион хариталашган усулида Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги баланд тоғ ўпириладиган хавфли кўлларининг хариталари ишлаб чиқилган;

Ўзбекистон ва трансчегаравий ҳудудларда кўлларнинг ўпирилиши генезисли селларнинг пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган даврлар аниқланган;

хавфли табиий объектлар мониторинги тизимини такомиллаштириш учун «Ўзбекистоннинг ўпириладиган хавфли кўллари»нинг кўп босқичли ахборот тизими яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хавф соладиган ўпириладиган хавфли кўлларнинг ҳудудий тақсимланиш хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Ўзбекистон ҳудудига таҳдид солаётган турли генезисли баланд тоғли ўпириладиган хавфли кўлларнинг масофавий ва баландлик бўйича тақсимланиш қонуниятлари, баланд тоғ кўлларининг географик ва морфометрик хусусиятлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 2/4/24-3147-сон маълумотномаси). Натижада хавфли объектларни – баланд тоғ ўпириладиган кўллар  мониторинги тизимини такомиллаштириш имконини берган;

Ўзбекистондаги ўпириладиган хавфли кўлларни геоинформацион хариталаш натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 2/4/24-3147-сон маълумотномаси). Натижада олинган картографик материаллар кўлларнинг ўпирилишидан ҳимоя қилиш объектларини қуриш ва жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берган;

баланд тоғ кўллар ўпириладиган даврларининг кўрсаткичи сифатидаги кўлларнинг ўпирилиши генезисли селларнинг пайдо бўлиш хавфининг мавсумий хусусиятлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 2/4/24-3147-сон маълумотномаси). Натижада ўпириладиган хавфли кўллар мониторингини оптималлаштириш имконини берган;

«Ўзбекистоннинг ўпириладиган хавфли кўллари» кўп босқичли ахборот тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 16 ноябрдаги 2/4/24-3147-сон маълумотномаси). Натижада кўп босқичли ахборот тизимини амалий қўллаш, маълумотлар базасининг мавжудлиги, компьютер технологияларидан ва масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш потенциал хавфли объектлар мониторинги самарадорлигини оширган ва хавфли сув тошқинларининг ҳалокатли оқибатларини камайтиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish