Абралов Олим Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7392.
Илмий раҳбар: Баходирова Умида Баходировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимова Фарзона Абдукамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эшмуратов Рохат Артикбаевич, биология фанлари номзоди, доценти.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда замонавий таълим технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология ўқитувчиларининг ижодий қобилиятини ошириш, когнитив фикрлашини ривожлантириш, тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришни педагогик шартлари, интеллектуал фаолият босқичлари ва тайёргарлик даражалари Флиппед слассроом, аралаш, веб-квест таълим технологиялар, булутга мослаштирилган муҳитлар асосида аниқлаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фанлардан мантиқий, креатив фикрлашини ривожлантириш ва машғулотларни лойҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикаси замонавий таълим технологияларни биология таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида биология фанлари машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси Флиппед слассроом, аралаш таълим технологиялари ва гипербоғланишли ўқув воситалар, виртуал таълим технологиялар билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
кредит-модул тизими шароитида бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил таълимини ва ишини ташкил этиш тузилмаси мотивацион, креатив, когнитив ва тадқиқотчилик босқичлар ҳамда булутга асосланган муҳитлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда замонавий таълим технологиялардан фойдаланиш боъйисҳа ишлаб сҳиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак биология ўқитувчиларининг ижодий қобилиятини ошириш, когнитив фикрлашини ривожлантириш, тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришни педагогик шартлари, интеллектуал фаолият босқичлари ва тайёргарлик даражалари Флиппед слассроом, аралаш, веб-квест таълим технологиялар, булутга мослаштирилган муҳитлар асосида аниқлаштириш ҳамда бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фанлардан мантиқий, креатив фикрлашини ривожлантириш ва машғулотларни лойҳалаш компетентлогини ривожлантириш методикаси замонавий таълим технологияларни биология таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Қишлоқ хўжалигининг биологик асослари” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 01-мартдаги 110-сонли буйруғи, 110-139-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг ижодий қобилиятини ошириш, когнитив фикрлашини ривожлантириш, тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
педагогика олий таълим муассасаларида биология фанлари машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси Флиппед слассроом, аралаш таълим технологиялари ва гипербоғланишли ўқув воситалар, виртуал таълим технологиялар билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Ауыл шаруашылығының биологиялық негіздері (практикалық жұмыстар)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 314407-рақамли гувоҳномаси). Натижада Олий таълим муассасаларида биология фанлари машғулотларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш имконини берган;
кредит-модул тизими шароитида бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил таълимини ва ишини ташкил этиш тузилмаси мотивацион, креатив, когнитив ва тадқиқотчилик босқичлар ҳамда булутга асосланган муҳитлар асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Ауыл шаруашылығының биологиялық негіздері (практикалық жұмыстар)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 314407-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга эришилган.