Юсупова Дилфуза Убайдуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда оловбардош материалларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5986
Илмий раҳбар: Мақсудов Набижон Баходирович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Д.Г.Алиева, техника фанлари доктори, профессор; Д.Н.Қодирова, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда оловбардош материалларнинг ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- пахта, базалт ипларидан фойдаланган ҳолда саржа тузилишга эга бўлган янги ассортиментдаги юқори иссиқликка чидамли оловбардош тўқиманинг структуравий тузилиши ишлаб чиқилган.
- пахта ва базалт толали оловбардош материалларининг физик-механик, оловга чидамлилиги хоссаларини яхшилаш мақсадида материалнинг зичлиги бўйича технологик кўрсаткичларнинг оптимал қийматларини математик модели олинган.
- тўла омилли тажриба натижалари асосида базалт ипининг арқоқ бўйича 1 метр хом тўқима зичлиги ҳамда бош вал айланиш тезлигини мақбул қийматлари асосида арқоқ ипини 1 метрда тўқиш жараёнидаги узилишлар сони бўйича адекват регрессион тенгламаси олинган.
- маҳаллий хомашё пахта ва базалт толали иплардан тўқилган тўқиманинг таркибидаги пахта ипларини ёнувчанлигини камайтириш учун кимёвий ишлов бериш усули асосида толанинг ёнувчанлик даражасини Г1 (800-1000 °С) даражасига чидамлилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ассортиментдаги оловбардош материалларини ЙЖ737Д фирмаси тўқув машинасининг имкониятларидан кенг фойдаланиб, маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда яртиш илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Янги ассортиментдаги оловбардош материалларини олиш технологиясини “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “Турон водий текс” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилди (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2025-йил 14-ноябрдаги № 02/06-2691 сонли маълумотномаси). Натижада, 1та тўқувчилик дастгоҳига нисбатан кутиладиган 1 йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун иқтисодий самарадорлик 118 087 591,5 сўмни, 10 та тўқувчилик дастгоҳига нисбатан кутиладиган йиллик иқтисодий самарадорлик 1 180 875 915 (бир млрд бир юз саксон миллион саккиз юз етмиш беш минг тўққиз юзи ўн беш) сўмни ташкил этган.