Вотинов Кирилл Алексеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модели и алгоритмы повышения надежности цифровых устройств радиотехнических систем”(Радиотехника тизимларининг рақамли қурилмалари ишончлилигини ошириш моделлари ва алгоритмлари), 05.04.02–“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5193.
Илмий раҳбар: Писецкий Юрий Валеревич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Джаббаров Шухрат Юлдашевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади радиотехник тизимлар рақамли қурилмаларининг алоҳида блоклари ва узелларини ишлаш ишончлилигини ошириш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
радиотехник тизимлар таркибига кирувчи рақамли қурилмаларнинг рад этишдан олдинги ҳолатини аниқлаш усули декомпозиция, математик кутилмани ҳисоблаш ва назорат нуқталарини шакллантириш усулларини кетма-кет қўллаш асосида такомиллаштирилган;
радиотехник тизимлар рақамли қурилмаларининг рад этишдан олдинги ҳолатини аниқлашга асосланган ва уларнинг схемотехник ва статистик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тизим ишончлилигини оширишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
радиотехник тизим функсионал блокининг схематик ишончлилигини баҳолашнинг, унинг компонентлари параметрларининг эҳтимоллик тавсифлари ва уларнинг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда, рад этишга мойил элементларни аниқлашга имкон берувчи комплекс модели яратилган;
радиотехник тизимнинг функсионал тугунларининг рад этишдан олдинги ҳолатини аниқлаш мақсадида, ўлчанаётган электр параметрлари билан схема элементлари носозликларининг эҳтимоллик белгиларини таққослаш асосида тестлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган радио техника тизимларининг рақамли қурилмалар ишончлилигини оширишга қаратилган моделлар ва алгоритмлар бўйича олинган натижалар асосида:
рақамли қурилмаларнинг олдиндан носоз ҳолатини аниқлашга асосланган радио техника тизими ишончлилигини ошириш модели “УНИCОН.УЗ” илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази МЧЖ, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда 41564-ҳарбий қисмга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 24-июнги №10/1291-сонли маълумотномаси). Профилактик тадбирларни режалаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларида қўлланилган бўлиб, натижада носозликларни башорат қилиш аниқлиги 1,2–1,5 фоизга ошган;
радио техника тизими функсионал блокининг схемавий ишончлилигини баҳолашнинг комплекс модели, шу жумладан “УНИCОН.УЗ” илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази МЧЖ, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда 41564-ҳарбий қисмга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 24-июнги №10/1291-сонли маълумотномаси). Натижада башоратлаш, диагностика ва мувофиқликни баҳолаш жараёнлари янада самарали, тезкор ва аниқ бўлди. Мувофиқликни баҳолашдаги номувофиқликлар сонининг камайиши текшириш вақтини қисқартириб, диагностика марказларининг ўтказувчанлигини оширди ва техник ходимлар ишини енгиллаштирган;
Р-183 русумли кўчма радиостанцияларда олдиндан носоз ҳолатни аниқлаш учун тестлаш алгоритмлари “УНИCОН.УЗ” илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази МЧЖ, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда 41564-ҳарбий қисмга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 24-июнги №10/1291-сонли маълумотномаси). Натижада битта радиостанцияни диагностика қилиш вақти 2 дақиқадан 25 сониягача қисқарган;
схеманинг назорат нуқталарида электр параметрларини ўлчаш орқали тестлаш қурилмасининг физик модели, шу жумладан “УНИCОН.УЗ” илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази МЧЖ, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда 41564-ҳарбий қисмга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 24-июнги №10/1291-сонли маълумотномаси). Комплекс ишончлилик модели ҳисоб-китобига асосланган ушбу ечим ёрдамида текшириш муддати 3 кундан (~70 соат) 2 кунгача (~49 соат) қисқарган.